"Норин" клуби ПФЛ олдидаги қарзидан қутулди
09 авг 2018 16:27
Янгиликлар
"Норин" клуби ПФЛ олдидаги қарзидан қутулди
Клублар олдига ёзги трансферлар ёпилгунига қадар барча қарздорликларини бартараф этиш вазифаси юклатилган эди. Бироқ айрим клублар мазкур ҳолатга бепарволик билан муносабатда бўлишди. Жумладан, Ҳаққулободнинг "Норин" жамоаси Про лигада ёзги танаффус якунлангунига қадар ҳам мавжуд қарздорликларни ўз вақтида узиш бўйича амалий ҳаракатлар амалга оширмади. Натижада Про лига 19-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган "Норин" – "Динамо" ўйини ўтказилмади ва "Норин"га техник мағлубият ёзилди.
ПФЛ расман огоҳлантирганидан сўнг "Норин" жамоаси бадал пулидан мавжуд бўлган қарздорликни бартараф этди. Шу сабабдан ҳаққулободликлар бугун Про лига 20-тури доирасида сафарда "Машъал" жамоасига қарши майдонга тушишига рухсат берилди. Бироқ ўтган турдаги техник мағлубият ўз кучида қолади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар