UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  14 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  1 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  11 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

ЖЧ-2018. Перу мундиални ғалаба билан тугатди Янгиликлар

ЖЧ-2018. Перу мундиални ғалаба билан тугатди

ЖЧ-2018 доирасидаги Австралия ва Перу ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


ЯНГИЛАШ




АВСТРАЛИЯ - ПЕРУ 0:2

Ҳакамлар: Сергей Карасев (Россия), Антон Авьерянов (Россия), Тихон Калугин (Россия), Рюжи Сато (Япония).

Голлар: Андре Карилло 18, - 0:1. Хосе Паоло Герреро 50, - 0:2.

Австралия: 1.Мэтью Райан, 19.Жошуа Рисдон, 20.Трент Сэйнсбери, 5.Марк Миллиган, 16.Азиз Бехич, 7.Мэттью Леки, 13.Арон Mуй, 15.Майл Единак, 10.Робби Круз (17.Даниэль Арзани, 58), 23.Томас Рогич (22.Жексон Ирвин, 72), 9.Томми Юрич (4.Тим Кэхилл, 53).

Перу: 1.Педро Галессе, 17.Луис Адвинкула, 4.Андерсон Сантамариа, 15.Кристиан Гильермо Рамос, 6.Мигель Таруко, 19.Йосимар Йотун (23.Педро Акино, 46), 13.Ренато Тапиа (7.Паоло Уртадо, 63), 18.Андре Карилло (16.Вилдер Картахена, 79), 8.Кристиан Куэва, 20.Эдисон Флорес, 9.Хосе Паоло Герреро.

Огоҳлантиришлар: Майл Единак 10, Йосимар Йотун 45, Даниэль Арзани 60, Томас Рогич 66, Паоло Уртадо 79, Марк Миллиган 88.


Австралия

Чемпионат Мира. Группа С . 3-тур

26/06/2018, 20:00

2
:
0
Тугади

Перу

Андре Каррильо - 18', Хосе Герреро - 50'

Стадион: Fisht Olympic Stadium, 44073 томошабин

Бош ҳакам: Sergei Karasev

45'
90'
10'  Миле Единак
53'  Томи Юрич (Тим Кэхилл)
58'  Робби Круз (Дэниел Арзани)
60'  Дэниел Арзани
66'  Томас Рогич
72'  Томас Рогич (Джексон Ирвайн)
88'  Марк Миллиган
18'  Андре Каррильо
18'  Хосе Герреро
45'  Йосимар Йотун
46'  Йосимар Йотун (Педро Акино)
50'  Хосе Герреро
63'  Ренато Тапиа (Паоло Уртадо)
79'  Андре Каррильо (Вильдер Картахена)
79'  Паоло Уртадо


Ўйин тугади. Австралия - Перу 0:2

90+4. Перу ЖЧ-2018ни ғалаба билан тугатмоқда, Австралия эса Перуга қўшилиб гуруҳда қолиб кетди

90. Ўйин тугашига 5 дақиқа қўшилди

88. Огоҳлантириш. Австралия. Миллиган

80. ЗАРБА! Майл Единакнинг зарбаси ноаниқ кетди

79. Огоҳлантириш. Перу. Уртадо

79. Ўзгариш. Перу. Карилло ўрнига Вилдер Картахена тушди

Қизиқ факт: Тим Кэхилл ўз фаолиятида тўртинчи Жаҳон чемпионатида майдонга тушди. 


72. Ўзгариш. Австралия. Рогич ўрнига Ирвин тушди

68. Герреронинг голини телеграмдаги каналимизда томоша қилиш мумкин. КАНАЛГА ЎТИШ

66. Огоҳлантириш. Австралия. Рогич

65. ЗАРБАААААА! Ушбу мундиалнинг энг ёш футболчиси Даниэл Арзани томонидан йўллаган зарба хавфли чиқди

63. Ўзгариш. Перу. Тапиа ўрнига Уртадо

60. Огоҳлантириш. Австралия. Арзани

58. Ўзгариш. Австралия. Робби Крус ўрнига Даниэл Арзани тушди

53. Ўзгариш. Австралия. Юрич ўрнига Тим Кэхилл тушди

50. Перуликлар чап қанотдан бошланган ҳужумни Герреро самарали якунлади!

50. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! ПАОЛО ГЕРРЕРОООООООО! 0:2

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. Перу. Йотун ўрнига Педро Акино тушди


45+1. Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча Австралия - Перу 0:1


45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди

44. Огоҳлантириш. Перу. Йотун

41. Перуликларда жарима тўпи, жарима майдонига узатилган тўп қайтарилди. Австралия бу ўйини билан бугунги баҳсни юта олмайди

35. Бурчак тўпидан сўнг Единак боши билан зарба берди, ноаниқ!

34. Хавфли вазият! Чап қанотдан Робби Круз жарима майдонига кириб бориб шеригига тўп узатди, Метью Леки дарвозага зарба беришга улгурмади ва ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди

29. Кариллонинг ажойиб голини телеграмдаги каналимизда томоша қилиш мумкин. КАНАЛГА ЎТИШ

28. ЗАРБА! Томми Рогичнинг зарбасини посбон қайтарди!

27. Перуликлар ҳисобни очгач австралияликлар катта куч билан ҳужумга ўтишди.

Қизиқ факт! Перу терма жамоаси 36 йилдан сўнг Жаҳон чемпионатида гол урди. Сўнгги бор перуликлар 1982 йилда Польшага қарши ўтган баҳсда тўп киритишганди. 

18. Мундиалдаги навбатдаги чиройли гол. Перуликлар тезкор ҳужумга ўтишди, чап қанотдан жарима майдонига ичига узатилган тўпни Андре Карилло тўхтатмай дарвозага жойлаб қўйди!

18. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! КАРИЛЛО! 0:1


13. Ҳозирча ҳеч бир жамоада ташаббус йўқ. Ҳужумлар охиригача етмай қолаяпти

10. Огоҳлантириш. Австралия. Майл Единак

8. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан яшил қитъа вакилларининг ҳужуми, Юричнинг тўп узатишини Педро Галессе эгаллаб олди

7. Перу гуруҳда қолиб кетиши аниқ бўлиб улгурган. Австралияда эса кейинги босқичга чиқиш учун кичик имконият бор. Бунинг учун "соккерузлар" Перуни мағлуб этишлари ва Дания Францияга имкон қадар йирикроқ ҳисобда ютқазишини кутишади



Қизиқ факт: Перуликлар дастлабки икки ўйинда 29та зарба бериб умуман гол ура олишмади!

5. Дастлабки дақиқаларда икки томон бир бирларини ўрганишмоқда.

1. Учрашув бошланди!

- Ўйиндаги барча голларни сайтимизнинг телеграмдаги каналида кўриш ва кўчириб олиш мумкин: КАНАЛГА ЎТИШ

- Учрашув соат 19:00да бошланади.





Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика