UZ

Сўнгги янгиликлар

01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  3 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  11 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2

2020 йил Тошкент шаҳар Кубоги "Trastbank Cup" деб номланади Янгиликлар

2020 йил Тошкент шаҳар Кубоги "Trastbank Cup" деб номланади

Маълум бир вақт қийинчиликларни ўз бошидан ўтказган Тошкент шаҳар футбол ассоциациясининг молиявий ҳолатида ижобий ўзгариш кузатила бошланди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 311-сонли фармон ижросини таъминлаш бўйича ишга киришган бўлса, Ўзбекистондаги энг яхши сифатли хизматларни тақдим қиладиган "Trastbank" ТФАнинг титул ҳомийсига айланди. Ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Тошкент шаҳар Кубоги мусобақаси 2020 йилда "Trastbank Cup" деб номланади. Кубок соҳиби пулька саралаш йўлланмасини қўлга киритади ва уларда Ўзбекистон чемпионатининг 1-лигасига чиқиш имконияти бўлади.

"Trastbank Cup"да 2020 йил барча шартларни бажарга 2-лига вакиллари иштирок этади. Саватчалар 2-лига якуний жадвалидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади. 2-лигада совриндор бўлган жамоалар ярим финалга қадар тўқнаш келмайдилар.

Ўйинлар уй сафар тизимида бўлиб ўтади. 1/2 финал ва финал учрашувлари, вақт тиғизлиги боис бир ўйиндан иборат бўлади.

"2021 йил умуман бошқа Тошкент шаҳар футбол ассоциациясини кўрасизлар. Пандемия туфайли айрим режаларимиз ўхшамай қолди. Ҳозир 3та катта компания билан ҳомийлик шартномаси бўйича музокара олиб боряпмиз. Улардан бири Кубок ўйинларимизга титул ҳомий бўлди. Энди 2-лига ва болалар лигамизнинг титул ҳомийлари бўйича иш бошладик. Ҳокимият ва ЎФА томонидан 2020 йилги молиявий ҳолатимиздаги муаммо бартараф қилинди. Кейинги йилги болалар лигаси, ҳар бир пойтахт чемпионатида иштирок этаётган футболчининг ёдида қолиши устида ишлаймиз", - дейди ТФА 1-вице Президенти Алишер Полатов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика