UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  0 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  1 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  33 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  7 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  3 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  5 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  4

2020 йил Тошкент шаҳар Кубоги "Trastbank Cup" деб номланади Янгиликлар

2020 йил Тошкент шаҳар Кубоги "Trastbank Cup" деб номланади

Маълум бир вақт қийинчиликларни ўз бошидан ўтказган Тошкент шаҳар футбол ассоциациясининг молиявий ҳолатида ижобий ўзгариш кузатила бошланди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 311-сонли фармон ижросини таъминлаш бўйича ишга киришган бўлса, Ўзбекистондаги энг яхши сифатли хизматларни тақдим қиладиган "Trastbank" ТФАнинг титул ҳомийсига айланди. Ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Тошкент шаҳар Кубоги мусобақаси 2020 йилда "Trastbank Cup" деб номланади. Кубок соҳиби пулька саралаш йўлланмасини қўлга киритади ва уларда Ўзбекистон чемпионатининг 1-лигасига чиқиш имконияти бўлади.

"Trastbank Cup"да 2020 йил барча шартларни бажарга 2-лига вакиллари иштирок этади. Саватчалар 2-лига якуний жадвалидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади. 2-лигада совриндор бўлган жамоалар ярим финалга қадар тўқнаш келмайдилар.

Ўйинлар уй сафар тизимида бўлиб ўтади. 1/2 финал ва финал учрашувлари, вақт тиғизлиги боис бир ўйиндан иборат бўлади.

"2021 йил умуман бошқа Тошкент шаҳар футбол ассоциациясини кўрасизлар. Пандемия туфайли айрим режаларимиз ўхшамай қолди. Ҳозир 3та катта компания билан ҳомийлик шартномаси бўйича музокара олиб боряпмиз. Улардан бири Кубок ўйинларимизга титул ҳомий бўлди. Энди 2-лига ва болалар лигамизнинг титул ҳомийлари бўйича иш бошладик. Ҳокимият ва ЎФА томонидан 2020 йилги молиявий ҳолатимиздаги муаммо бартараф қилинди. Кейинги йилги болалар лигаси, ҳар бир пойтахт чемпионатида иштирок этаётган футболчининг ёдида қолиши устида ишлаймиз", - дейди ТФА 1-вице Президенти Алишер Полатов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика