UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  0 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  2 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  1 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7

2019 йилнинг энг яхши ўйинлари. "Қўқон-1912" - "Бухоро" 1:3 Янгиликлар

2019 йилнинг энг яхши ўйинлари. "Қўқон-1912" - "Бухоро" 1:3

2019 йилги Суперлига доирасидаги энг қизиқарли ўйинларда урилган голларни тақдим этишда давом этамиз.

Бир йил олдин чемпионатнинг 4-турида Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги "Қўқон-1912" ўз майдонида Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Бухоро"ни қабул қилди. Мазкур баҳс Қўқондаги стадион таъмирланётгани боис Фарғонада бўлиб ўтди.

Дастлабки 3та турда иккала клуб ҳам 2тадан очкога эга эди. Яъни жамоалар ғалабага эриша олишмаганди.

Ўйинда бухороликлар вакили Асадбек Собиржонов ҳисобни очади - 0:1. Биринчи тайм охирида Достон Ибрагимов узоқ масофадан ажойиб гол уради - 0:2.

Иккинчи тайм бошида Иван Нагаев акробатик тарзда дарвозани ишғол қилади ва ҳисоб йирик кўринишга келади - 0:3.

68-дақиқада бош ҳакам белгилаган пенальтидан Мурод Холмуҳаммедов унумли фойдаланади ва "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутқариб қолади - 1:3.


"ҚЎҚОН-1912" - "БУХОРО" - 1:3 (0:2)
14.04.2019. 4-тур. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 4362 томошабин.
Голлар:

0:1 - Собиржонов Асадбек, 25
0:2 - Ибрагимов Достон, 41
0:3 - Нагаев Иван (Исроилов Азамат), 58
1:3 - Холмуҳаммедов Мурод - пенальтидан, 68
"ҚЎҚОН-1912": Каримов Сарвар; Ҳасанов Жамшид (Маматхўжаев Авазхон, 70); Рўзиев Қувондиқ; Ҳакимов Темур (Саъдиллоев Беҳруз, 46); Ҳасанов Жасур Д. (Эсонқулов Жавоҳир, 46); Мерзляков Александр; Милич Марко; Холмуҳаммедов Мурод; Николич Милош; Эркинов Шаҳбоз; Бердиев Суҳроб.
"БУХОРО": Давронов Раҳимжон; Фатич Иван; Исроилов Азамат; Нагаев Иван; Қутибоев Саламат (Ҳасанов Роббим, 72); Собиржонов Асадбек (Шамсиддинов Тоҳиржон, 82); Исмоилов Эргаш; Ибрагимов Достон (Убайдуллаев Жамолиддин, 62); Шодмонов Беҳруз; Баенко Владимир; Абдумўминов Жаҳонгир.
Огоҳлантиришлар: Бердиев Суҳроб, 40; Баенко Владимир, 67.




Видео sportstat.uz сайтидан олинди

Рейтинг: -1   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика