UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  0 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  0 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  0 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  1 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  3 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  5 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  14 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3

2015 йил якуни бўйича Хоразм вилоятининг энг яхшилари тақдирланди Янгиликлар

2015 йил якуни бўйича Хоразм вилоятининг энг яхшилари тақдирланди

Теглар :  Хоразм
Урганч шаҳридаги муҳташам “Висол” тўйхонасида Хоразм вилояти футбол федерациясининг 2015 йил якунларига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тантанада қатнашган Хоразм вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси Ш. Яхшибоев,  вилоят  Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш. Мадаминов футбол мактаб-интернати, спорт мактаби, жамоалар, футболчилар, мураббий ва ҳакамларни эришган муваффақияти билан қутлаб “Йилнинг энг яхши”ларини тегишли даражада тақдирлашди.


 
Ўз навбатида Хоразм вилояти болалар лигасида ғолиб чиққан  Урганч шаҳридаги 5- сон футбол бўйича давлат  ихтисослаштирилган мактаб-интернати “2015 йилнинг энг яхши футбол мактаб-интернати” номинацияси, мини футбол бўйича болалар лигаси  ғолиби 2-сон вилоят болалар ва ўсмирлар спорт мактаби “2015 йилнинг энг яхши болалар ва ўсмирлар спорт мактаби” номинацияси ғолиблигига лойиқ кўрилди. 2004 йилда туғилган ёшлар вилоят терма жамоаси эса “Йилнинг энг яхши ёшлар жамоаси” бўлди. “Алоқа банк жамоаси” – “Йилнинг энг яхши мини футбол жамоаси”, 2015 йилги вилоят кубоги соҳиби “Намуна”(Урганч шаҳри) жамоаси – “Йилнинг яхши жамоаси” номинациялари ғолиби сифатида тақдирланди. Шунингдек, “Динамо”(Урганч шаҳри) жамоаси  вилоят чемпиони сифатида эътироф этилди.


Урганч Олимпия захиралари коллежи жамоаси ҳужумчиси Муҳаммадқодир Раҳимберганов – “2015 йилнинг энг яхши ёш футболчиси”, Янгибозор туманининг “Тўмарис” аёллар жамоаси аъзоси Дилноза Ўтамова - “2015 йилнинг энг яхши аёл футболчиси”, Урганч шаҳрининг “Динамо” жамоаси ярим ҳимоячиси Баҳодир Муродов - “2015 йилнинг энг яхши  футболчиси”, “Хоразм”  фахрийлар терма жамоаси ҳимоячиси Отабек Раҳимов - “2015 йилнинг энг яхши  фахрий футболчиси”,  Урганч Олимпия захиралари коллежи мураббийи Руслан Абдуллаев -  “2015 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи”,  Урганч шаҳрининг “Динамо” жамоаси бош мураббийи Рашид Раҳимов – “2015 йилнинг энг яхши мураббийи”, 2-сон вилоят болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи Алишер Рўзметов – “2015 йилнинг энг яхши ҳаками” номинациялари бўйича ғолиб деб топилди. Қолаверса, яна бир қатор номинациялар  ғолиблари Хоразм вилояти футбол федерациясининг диплом ва совғалари билан тақдирланди.



Хоразм вилояти футбол федерациясининг 2015 йил якунларига бағишланган тантанали маросим вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси томонидан тайёрланган мусиқий дастур билан давом этди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика