UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  2 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  0 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  7 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  2 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0

2-лига. "Ўрикзор" иккинчи поғонага кўтарилди Янгиликлар

2-лига. "Ўрикзор" иккинчи поғонага кўтарилди

Кеча Ўзбекистон биринчилиги иккинчи лига Тошкент шаҳар минтақасининг иккинчи босқич 10-тур учрашувларига старт берилди.

"Пулька"га чиқишни мақсад қилиб қўйган "Ўрикзор" жамоаси "Пахтакор 1" меҳмони бўлди. "Пахтакор"нинг Чилонзордаги сунъий майдонида ўтган қизиқарли беллашувда мухлислар бешта гол кўришди.

Учрашувнинг биринчи бўлими меҳмонлар устунлигида ўтди. Учрашувнинг 12 дақиқасида Шукур Мўминов пенальтидан ҳисобни очди. 22 ҳамда 31 дақиқаларда эса Бекзод Мирсаидов иккита чиройли голга муаллифлик қилди. Шу тариқа, биринчи бўлим "Ўрикзор"нинг йирик ғалабаси билан якунига етди. Иккинчи бўлим аввалида "Пахтакор 1" вакиллари иккита тўп киритишди. Ўйинда "Ўрикзор" муваффақият қозонди ва ўз ҳисобига уч очко ёзиб қўйди.

Турнинг яна бир учрашувида СКИФ ўз майдонида "Бунёдкор А" жамоасини қабул қилиб 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
"Намуна" - "Локомотив БФК" баҳси бугун бўлиб ўтади.



"Пахтакор 1" - "Ўрикзор" 2:3
Голлар:
А.Абдуллаев 52, Ш.Тўйчиев 55 - Ш.Мўминов 12 (пен.), Б.Мирсаидов 22, 31

"Пахтакор 1": Умид Ҳамроев, Шохруҳ Маҳмудҳожиев, Разоков, Шуҳрат Рўзимов, Жаҳонгир Исмоилов, Азим Омонжонов, Ҳусан Расулов, Ҳурмаматов, Ҳусан Аббос Тешабоев, Адҳам Абдуллаев, Ойбек Нурматов.
Заҳира: Ҳусниддин Нишонов, Отажон Бегматов, Шароф Тўйчиев, Раҳматилла Қаҳоров, Зоир Собиров, Аҳрор Маматвалиев, Шароф Шобиров.

"Ўрикзор": Мирсодиқ Маҳаматов, Нуриддин Насриддинов, Азиз Тохиров, Шерзод Қодиров, Абдулла Маҳкамов, Зоир Тошматов, Бекзод Мирсаидов, Шукур Мўминов, Абдушукур Валихонов, Азиз Аминжонов, Баҳром Ғофуров.
Заҳира: Абдулла Йўлдошев, Шоюнус Раҳимов, Жаҳонгир Муҳамаджонов, Омон Раҳимов.

Огоҳлантиришлар: Ш.Маҳмудхожиев 12, О.Нурматов 40 - Ж.Муҳамаджонов 73
Четлатишлар: О.Нурматов 72, Ж.Исмоилов 90 (иккиси ҳам "Пахтакор 1")

10-тур

СКИФ - "Бунёдкор А" 0:1
"Пахтакор 1" - "Ўрикзор" 2:3
"Намуна" - "Локомотив БФК" баҳси бугун бўлиб ўтади


№    

Жамоа                           

У      

Ғ          

Д          

М            

Т-Н               

О      

1

Бунёдкор-А

8

4

4

0

13-6

16

2

Ўрикзор

10

3

5

2

18-18

14

3

СКИФ

7

3

3

1

5-3

12

4

Намуна

8

2

4

2

14-13

10

5

Пахтакор-1

8

3

1

4

10-16

10

6

Локомотив БФК

9

2

2

5

14-14

8

7

Пахтакор-2

6

2

1

3

12-13

7

8

Трамвайчи

8

1

4

3

9-12

7


ФК "Ўрикзор" матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика