UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Кроос "Барселона" ҳақида: "Улар ҳеч қандай халқаро соврин юта олишмайди"  12 00:50ESPN талқини бўйича АПЛ тарихидаги энг яхши трансферлар рўйхати тузилди. Анри биринчи ўринда, Роналду эса...  3 00:25Диалло ва Мбемо Африка Кубогидан қайтиб, МЮ машғулотларида иштирок этишди  1 00:18Африка Миллатлар кубоги. Нигерия ва Марокаш финал учун жанг қилишмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:15Испания кубоги. "Альбасете" - "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  19 00:11Англия лига кубоги. "Челси" – "Арсенал". Финалга ким йўл олади? (онлайн ҳисоб)  15 00:06Сенегал ва Миср учрашувида Африка Миллатлар кубогининг илк финалчиси маълум бўлди  2 23:40Бундеслига. "Кёльн" – "Бавария". Таркиблар аниқ  1 23:28БАА. Ғаниев тўлиқ ўйнаган учрашувда "Ал Батеҳ" "Шаржа"ни мағлубиятга учратди  0 23:04"Барса" топ-5 чемпионатда ўйнаётган тарбияланувчилар сони бўйича пешқадам, кейинги ўринда "Реал" ва ПСЖ  9 22:30“Яйпан Фарғона” футбол клубининг майдони ва инфратузилмасини Про лига даражасига олиб чиқиш ишлари бошланди  4 22:04"Пахтакор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  4 21:31Расман: Конор Галлахер "Атлетико"дан "Тоттенхэм"га ўтди. Трансфер суммаси аниқ  1 21:02Хитой U-23 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг охирги йиллардаги натижалари барчасини айтиб турибди. Уларга қарши жанг қиламиз"  13 20:40ОКМК ва "Динамо" ўзаро дуранг қайд этишди. Илёсов, Ҳожимирзаев ва Мустафоев билан интервью  1

Суперлига. Тошкент дербисида “Пахтакор” ғолиб бўлди Янгиликлар

Суперлига. Тошкент дербисида “Пахтакор” ғолиб бўлди

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Бунёдкор” учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

 Ўйин бошланди. 

2-дақиқада Раҳматуллаевнинг жарима майдони чизиғи устидан йўллаган зарбасини Зуҳуров қайтаришга эришди.

4-дақиқада Гонсалвешнинг зарбасидан сўнг тўпни Зуҳуров ушлаб олди.

6-дақиқада чап қанотдан Абдураҳимов тўпни ҳаводан ошириб берди, Тиаго Безерра баланд сакраб боши билан гол урди - 1:0. 

15-дақиқада Гонсалвеш катта тезликда рақиб жарима майдонига яқинлашиб бориб зарба берди, Зуҳуров қийинчилик билан тўпни қайтарди.

16-дақиқада Симичнинг боши билан йўллаган зарбаси озгина ноаниқ чиқди.

28-дақиқада "Бунёдкор"нинг ҳужуми, Собирхўжаев жарима майдони ичида зарба бера олмади. 

36-дақиқада Гонсалвеш гол урди, аммо ўйиндан ташқари ҳолатда бўлгани учун ҳакам голни инобатга олмади. 

45-дақиқада Муроджон Тошматовнинг бурчакдан йўллаган зарбасини Суюнов қайтарди.

Биринчи тайм тугади.

Иккинчи тайм бошланди.

58-дақиқада Машариповнинг зарбасини Зуҳуров эгаллаб олди.

64-дақиқада Гонсалвеш ва Машариповнинг зарбаларини Зуҳуров қайтариб қолди.

66-дақиқада Қосимовнинг кучли зарбасидан сўнг Суюнов сейв намойиш этди. 

77-дақиқада "Бунёдкор"нинг тезкор қарши ҳужуми, Ғиёсовнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди, қайтган тўпни Иброҳимов дарвозага ноаниқ йўллади.

Ўйин тугади.


25 май (жума)
18:59 - “Пахтакор” – “Бунёдкор” 1:0
Ҳакамлар: 
Ш.Қосимов, О.Абдувасилов, С.Шоюсупов, Н.Қосимов.
Назоратчи – Б.Тоғаев.
Гол: Тиаго Безерра 6, - 1:0 (Баҳром Абдураҳимов).
"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фаррух Сайфиев, Марко Симич (с), Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев (Азимжон Аҳмедов, 87), Владимир Козак, Жалолиддин Машарипов, Баҳром Абдураҳимов, Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш
Захира: Александр Лобанов, Хожиакбар Алижонов, Жамшид Искандеров, Егор Кримец, Жасурбек Ҳакимов, Жасур Яхшибоев, Достон Иброҳимов, Станислав Андреев

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Акром Комилов, Анвар Ғофуров, Рустам Ашурматов, Мирғиёс Сулаймонов, Жавлон Иброҳимов (с), Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов (Даврон Умиров, 67), Муроджон Тошматов (Санжар Қодирқулов, 85), Сардор Собирхўжаев, Филип Райевац (Шаҳзодбек Нурматов, 67)
Захира: Суҳробжон Султонов, Ислом Қобилов, Абдулла Абдуллаев, Фаррух Икромов,

Огоҳлантиришлар: Анвар Ғофуров 35, Акром Комилов 38, Жавлон Иброҳимов 42.

Рейтинг: +47   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика