UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  0 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  3 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  18 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   35 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  222 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Навбаҳор"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижаси ва энг асосий вазиятларини кузатибориш мумкин.


ЯНГИЛАШ


90+4. Ўйин тугади "Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:0

90+2. Меҳмонлар жарима тўпини амалга оширишди, Суюнов тўпни ушлаб олди

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди

88. Огоҳлантириш. Марко Симич

87. Огоҳлантириш. Баҳром Абдураҳимов

86. Огоҳлантириш. Дарко Станоевич

82. ЗАРБААААААААА! Баҳром Абдураҳимовнинг кучли зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди

77. Чап қанотдан Машарипов тўпни Безеррага узатди, Тиаго жарима майдони ичидан кучли зарба билан ҳисобни очди - 1:0. 

77. ГООООООЛ! ТИАГО БЕЗЕРРА! 1:0

76. Намангандан келган мухлислар 


75. Учрашувга 17456 томошабин келди

74. Меҳмонов огоҳлантирилди

72. Огоҳлантиришлар: Жалолиддин Машарипов ва Томислав Пайович

64. "Навбаҳор" таркибида ўзгариш. Азамат Алланиёзов ўрнига майдонга Сардор Сулаймонов тушди.

61. Козакнинг бурчакдан узатган тўпини Исмоил боши билан зарба берди, ноаниқ

58. Козакнинг бурчак зарбасидан кейин тўпни Акбар Тўраев қайтарди.

56. Хавфли вазияяят! Баҳром Абдураҳимов жарима майдонига кириб бориб тўпни Исмоилга узатди, у тўпга зарба бера олмади, акс ҳолда ҳисоб очиларди!

55. Зоҳир Пиримовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

50. Учрашув шиддатли тарзда давом этмоқда. Мухлислар иккала жамоани ажойиб тарзда қўллаб қувватлаб туришибди

46. Иккинчи бўлимни "Навбаҳор" ҳужумкор тарзда бошлади. Турғунбоев бурчак зарбасини амалга оширди. Тўпни ҳимоячилар қайтаришди


45. Биринчи тайм тугади 0:0

45. ЗАРБАААААААААААА! Томислав Пайовичнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди! 

44. Исмоил Гонсалвешнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Акбар Тўраев ушлаб олди, унга Машарипов тегиб кетди ва дарвозабонга тиббий ёрдам кўрсатилди

40. Мазкур ўйинни Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе стадиондан кузатмоқда.

38. ЗАРБА! Азизбек Турғунбоевнинг зарбасини Суюнов ушлаб олди

29. Абдураҳимовнинг бош билан дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

23. Турғунбоевнинг жарима майдончаси ичига оширган тўпига Алланиёзов етолмади.

20. Гонсалвешнинг дарвоза томон йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

17. ЗАРБААААА! Машариповнинг тўп оширишидан кейин Раҳматуллаев боши билан зарба берди, Акбар Тўраев тўпни қайтарди!

13. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯТ! Ўнг қанотдан Исмоил Гонсалвеш тўпни жарима майдонига узатди, Баҳром яқин масофадан гол ура олмади!

9.ЗАРБАААААААААА! Алланиёзовнинг тўп узатишидан кейин Аъза Алиев яқин масофадан кучли зарба йўллади, тўпни Элдорбек Суюнов қайтарди!

3. Азизбек Турғунбоевни йиқитишди. Жарима зарбасини жабрланувчининг ўзи бажарди. Аммо зарба кўнгилдагидек чиқмади.

1.Учрашув бошланди.

- Ўйин соат 18:30да бошланади. 



Пахтакор

Тиаго Безерра - 77'

Суперлига. 8-тур

25/04/2018, 18:30

0
:
1
Тугади

Навбаҳор

45'
90'
72'  Жалолиддин Машарипов
77'  Тиаго Безерра
77'  Жалолиддин Машарипов
82'  Жалолиддин Машарипов (Жасур Яхшибоев)
87'  Баҳром Абдураҳимов
90'  Марко Симич
90'  Азим Аҳмедов (Ростин Гриффитс)
64'  Азамат Алланиёзов (Сардор Сулаймонов)
72'  Томислав Пайович
74'  Жаҳонгир Меҳмонов
80'  Зоҳир Пиримов (Беҳруз Садиллоев)
81'  Остон Ўрунов (Дилшод Жабборов)
86'  Дарко Станоевич


18:30 - “Пахтакор” – “Навбаҳор” 1:0 LIVE
Ҳакамлар:
Ш.Қосимов (Тошкент), Х.Шодмонов (Тошкент), А.Буров (Бухоро), Ф.Янсупов (Тошкент).
Назоратчи – С.Зайлобиддинов (Фарғона).
Комиссар – Р.Черников.
Гол: Тиаго Безерра 77, - 1:0 (Жалолиддин Машарипов)
"Пахтакор": 25.Элдор Суюнов, 29.Владимир Козак, 55.Марко Симич, 4.Шерзод Аъзамов, 2.Акмал Шораҳмедов, 7.Азим Аҳмедов (80.Ростин Гриффитс, 90+2), 8.Дилшод Раҳматуллаев, 9.Жалолиддин Машарипов (22.Жасур Яхшибоев, 82), 18.Баҳром Абдураҳимов, 77.Тиаго Безерра, 11.Исмоил Гонсалвеш.
Захира: 12.Александр Лобанов, 10.Жамшид Искандеров, 20.Жасур Ҳакимов, 21.Камолиддин Тожиев, 27.Достон Ибрагимов, 28.Станислав Андреев, 34.Фарруҳ Сайфиев.

"Навбаҳор": 45.Акбар Тўраев, 6.Остон Ўрунов (9.Дилшод Жабборов, 81), 10.Азизбек Турғунбоев, 11.Зоҳир Пиримов (23.Беҳруз Садиллоев, 80), 15.Азамат Алланиёзов (17.Сардор Сулаймонов, 64), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзамжон Алиев, 24.Давронбек Ҳошимов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 33.Томислав Пайович, 44.Дарко Станоевич.
Захира: 68.Маматхонов Мирзоҳид, 8.Аюбхон Нўмонов, 12.Ненад Иньац, 20.Шоҳзамон Хайруллаев, 27.Равшан Дўстматов.

Огоҳлантиришлар: Жалолиддин Машарипов 72, Томислав Пайович 72, Жаҳонгир Меҳмонов 74, Дилшод Жабборов 81, Дарко Станоевич 86, Баҳром Абдураҳимов 87,

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика