Суперлига. “Нефтчи” ўз уйида “Металлург” билан дуранг ўйнади
24 апр 2018 19:53
Янгиликлар


Суперлига. “Нефтчи” ўз уйида “Металлург” билан дуранг ўйнади
Ушбу саҳифада ўйин натижаси ва энг асосий вазиятлар билан танишиб бориш мумкин.
90. Ўйин тугади. 0:0
88. Зарбааа! Абдулҳақовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
83. Абдул Азиз Юсупов ўйинни анча кучайтирди. Жамоа фаоллашди!
78. "Нефтчи" сафида ўзгариш юз берди: Исломбек Каримов ўрнига Абдул Азиз Юсупов туширилди
68. ЗАРБААА! Тўп жонли деворга тегиб қайтди
68-дақиқада Абдулҳақовга нисбатан қоида бузилди. Жарима майдончаси ичида пенальти эмас эркин зарба белгиланди.
63-дақиқа. "Нефтчи" кетма-кет вазиятларга эга бўлмоқда. Голга тортадиган вазият кўп. Бироқ якун етишмаяпти.
56-дақиқа. Бурчакдан ташлаб берилган тўпни Забиҳилло Ўринбоев дарвозага йўллади. Мирний ўз ўрнида!
54-дақиқа. "Нефтчи" сафида ўзгариш: Достон Турсунов ўрнига Даврон Маматов туширилди
46. "Нефтчи" сафида ўзгариш: Отабек Аҳмаджонов ўрнига Авазбек Агалиев туширилди
45. Биринчи тайм тугади
45. Мезбонлар бир қатор ҳужумлар қилишди. Жавоҳир Илёсов ажойиб сейв намойиш этди.
37. Хавфли вазият! Ўйиндаги энг хавфли вазият! Абдужамол Исроилов қанотдан ёриб кириб тўпни ташлади. Бироқ Исломбек Каримовни 5 метрдан берган зарбаси ўз жамоадошига тегиб ўз кучини йўқотди!
32. Ислом Исоқжоновнинг яқин масофадан бош билан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.
29. Абдулҳақов жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади! Ҳаводан ошириб берилган тўпни боши билан ноаниқ зарба берди!
28. "Металлург" стандарт вазиятга эга чиқди. Аммо Шаймановнинг ҳаводан ошириб берилган тўпи ноаниқ кетди
27. Фарғонада айни пайтда кучли шамол бўлмоқда. Бу эса ўйинга таъсир этмай қолмайди.
24. "Металлург" футболчилари бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беришди, аммо хавф туғилмади.
20. "Нефтчи" ҳужумда, "Металлург" эса қарши ҳужумда муносиб қарши олишга ҳаракат қиляпти
15. Забиҳилло Ўринбоев яккама якка вазиятдан фойдалана олмади.
14. Исломбек Каримов қанотдан жарима майдончасига кириб борди. Тўпни ҳимоячилар қайтарди!
2. Ўйин тезкор ҳужумлар билан бошланди!
1. Ўйин бошланди.
- Учрашув соат 18:00да бошланади.
18:00 - “Нефтчи” – “Металлург” 0:0
Ҳакамлар: В.Серазетдинов (Тошкент), Т.Галеев (Тошкент), А.Сидоров (Тошкент), Ж.Мухторов (Тошкент).
Назоратчи – М.Исмоилов (Тошкент).
Комиссар – Б.Арипов.
"Нефтчи": Виталий Мирний, Искандар Шойқулов, Шукурали Пўлатов, Отабек Аҳмаджонов (Аваз Агалиев, 46), Муродбек Бобожонов, Аббосбек Махсталиев, Аброрбек Исмоилов, Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Исломбек Каримов (Абдул Азиз Юсупов, 78), Достонбек Турсунов (Даврон Маматов, 54)
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Суннатилла Эрматов, Анвар Бердиев, Фаррух Турдалиев, Алишер Саматов, Хуршид Асқаралиев
"Металлург": Жавоҳир Илёсов, Аббос Отахонов, Шаҳзод Шайманов, Забиҳило Ўринбоев, Исломбек Исоқжонов (Жамшид Юсупов, 85), Жасур Ҳасанов, Шерзод Файзиев, Акбаржон Исматуллаев, Аброр Хусинов, Павел Смоляченко (Жавоҳир Сохибов, 51), Павел Пуришкин (Зоҳид Абдуллаев, 57).
Захира: Зафар Сафоев, Дониёр Ҳошимов, Андрей Шипилов, Худойшукур Сатторов,
Огоҳлантиришлар: А.Абдулхақов (69) – А.Отахонов (69).
Суперлига. Бугунги ўйинлар СПОРТ ТВ орқали ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар