UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  112 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  2 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5

"18 ёшимда мен Xbox ўйнардим, Кобби эса Англия терма жамоасида ўйнаяпти" Янгиликлар

"18 ёшимда мен Xbox ўйнардим, Кобби эса Англия терма жамоасида ўйнаяпти"

Кеча Англия ҳамда Бельгия терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказишди.

Учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан тугади. Инглизларни Жуд Беллингемнинг 90+5 - дақиқадаги голи мағлубиятдан қутқариб қолди. Мана шу баҳсда Англия таркибида "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси 18 ёшли Кобби Майну илк бор асосий таркибда майдонга тушди. Кобби терма жамоа асосий таркибидаги дебютидаёқ учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Беллашувдан кейин терма жамоадаги ёши каттароқ ўйинчилар Майну ҳақида фикрларини билдириб ўтишди.

Айвен Тоуни: "18 ёшимда мен Xbox ўйнардим, у (Кобби) эса Англия терма жамоасида ўйнаяпти. У тўп билан шунчаки "сирпанади". У ҳали ўз имкониятларининг янада юқори чўққисига чиқиши ва кўп ютуқларга эришишига ишонаман".

Жуд Беллингем: "У бугун жуда яхши ўйнади. Бу жуда ҳам ажойиб футболчи. Уни "Манчестер Юнайтед"да ёрқин келажак кутмоқда ва умид қиламан Англия терма жамоасида ҳам.

Мен ундан ёши каттароқ ўйинчи сифатида гапиряпман. Одамлар шовқин кўтариб сенга катта босим ўтказаётганда қанчалик оғир эканлигини биламан. У ажойиб ҳаракат қилди".

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика