Ўзбекистон - Қирғизистон учрашуви меҳмонлар илтимосига кўра мухлислар учун ёпиқ бўлади

Narzulla Saydullayev
22 авг 2017
25 август куни Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.

"Ўйин 25 август куни "Бунёдкор" стадионида ўтиши режалаштирилган. Бугун ЎФФ ва Қирғизистон футбол федерацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтади, бу учрашувда стадион ўзгариши мумкин. Ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмаслигини Қирғизистон томони сўрамоқда. Ҳозирча вазият шундай. Бугунги учрашувдан сўнг ЎФФ расмий сайтида бу ўйинга оид барча расмий маълумотлар тақдим этилади", - дейди ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia