16 йилда илк бора “Барселона” бошланғич таркибида клуб тарбияланувчиси майдонга туширилмади
18 апр 2018 23:20
Янгиликлар
16 йилда илк бора “Барселона” бошланғич таркибида клуб тарбияланувчиси майдонга туширилмади
“Барселона” Испания чемпионатининг 33-турида "Сельта" билан 2:2 ҳисобидаги дуранг натижасини қайд этди.
Каталонияликларнинг бошланғич таркибида 16 йилда илк марта клуб академияси тарбияланувчиси майдонга тушмади. Жерар Пике, Серхио Бускетс ва Андрес Иньеста ўйинни ўтказиб юборган бўлса, Лионель Месси ва Серхи Роберто 60-дақиқада майдонга тушди. “Барса”нинг бошланғич таркибида ярим ҳимоячи Денис Суарес майдонга тушди, бироқ у "Барселона Б"да ўйнаган, аммо ундан аввал “Сельтa” ва “Манчестер Сити” тизимида фаолият олиб борган.
Жамоа “Сельта”га қарши қуйидаги таркибда ҳаракат қилди:
“Барселона”: тер Штеген, Нелсон Семеду, Мина, Вермален, Динь, Андре Гомеш (Серджи Роберто, 60), Паулиньо, Дембеле (Алеиш Видаль, 78), Денис Суарес, Коутиньо (Месси, 60), Пако Алькасер.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар