UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  0 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  17 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  7 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  3 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  21 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  35 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8

15-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Ушбу турда "Бухоро" ўз майдонида "Навбаҳор" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Мазкур баҳсда бухороликлар посбони Раҳимжон Давронов бир неча марта ўз жамоасини голдан қутқаришга эришди.

"Бунёдкор" Тошкентда "Сурхон"ни 3:0 ҳисобида таслим қилишида чап қанот ҳимоячиси ролида ўйнаган Санжар Қодирқуловнинг ҳиссаси катта бўлди. Эътиборлиси Қодирқулов учрашув сўнгги дақиқаларида гол уришга ҳам эришди.



"Пахтакор" Навоийда "Қизилқум"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. "Шерлар"нинг дастлабки икки голини ҳимоячилар уришди. Эътиборлиси Кримец ва Симич бир-бирига голли пас оширишди.

"Локомотив" ёзги трансфер ойнаси вақтида ўз сафига қўшиб олган Остон Ўрунов янги клубига тезда қўшилиб кетди. "Динамо" 2:0 ҳисобида мағлуб этилган баҳсда Ўрунов анчагина фаол бўлди. Айнан унинг рейдини меҳмонлар ҳимоячиси қўполлик билан тўхтатиши оқибатида ҳакам пенальти белгилади.



Бу тур "Сўғдиёна" Қўқонга сафар қилди. Жиззах клуби етакчиси Санжар Рашидов дастлабки сонияларда Иван Нагаевга ажойиб пас берди ва тезкор гол урилди. Санжар жамоасининг иккинчи голида ҳам иштирок этганини таъкидлаш лозим.

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасинов "Сурхон" билан учрашувда жуда яхши ўйнади. Майдон марказидаги чаққон ҳаракатлари туфайли "қалдирғочлар" йирик ғалабага эришишди. Унинг жамоадоши Жавоҳир Қаҳрамонов биринчи тайм ўртасида захирадан майдонга тушиб ўйиннинг боришини ўзгартириб юборди. Қаҳрамонов майдонга тушганидан икки дақиқа ўтиб ҳисобни очди. Иккинчи таймда унинг иккита ажойиб пасидан кейин шериклари иккита гол уришди.



"Бухоро"нинг 18 ёшли футболчиси Асадбек Собиржонов барқарор ўйнашда давом этмоқда. У "Навбаҳор" билан баҳсда шерикларидан ажралиб тура олди.



"Металлург" Қаршида 2:1 ҳисобида "Насаф"ни мағлуб этди. Ушбу ўйинда бекободликлар сафида иккала голни ҳам Баҳодир Пардаев ургани эътиборга молик.

"Пахтакор" "Қизилқум"ни Навоийда 5:0 ҳисобида мағлуб этишида Игорь Сергеев муносиб ҳисса қўша олди. Ҳужумчи иккинчи тайм бошида ва учрашув охирида гол уриб дубль расмийлаштирди.




Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика