"Манчестер Сити" Яя Турени Чемпионлар лигаси қайдномасига киритиши мумкин
21 ноя 2016 10:38
Янгиликлар
"Манчестер Сити" Яя Турени Чемпионлар лигаси қайдномасига киритиши мумкин
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ярим ҳимоячи Яя Турени Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи қайдномасига киритиш ҳақида фикр билдирди.
- Ҳа, Туре қайдномага киритилиши мумкин. Қарорни мен қабул қиламан ва хато қилишим мумкин, аммо фикримга қарши бўлганларни ҳурмат қиламан.
Яя билан кўп суҳбатлашдим, "Барселона"да бирга ўйнаганмиз. Уни яхши биламан. Унинг ўйин сифатига эътирозим йўқ, акс ҳолда у бу ерда бўлмасди.
Агар Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига чиқсак, мураббийлар штаби бу турнирда ким жамоага яхшироқ ёрдам беришини ҳал қилади.
- Ҳозир Турени гуруҳ босқичи қайдномасига киритмаганингиздан афсусдамисиз?
- Йўқ, - дейди Гвардиола.
АПЛнинг сўнгги турида Туре "Кристал Пэлас"га қарши баҳсда (2:1) дубл қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар