Эрматов клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига видео такрорлар бўйича ёрдамчи ҳакам сифатида таклиф этилди
01 ноя 2016 15:59
Янгиликлар
Эрматов клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига видео такрорлар бўйича ёрдамчи ҳакам сифатида таклиф этилди
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов 2016 йилдаги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ишлаш учун таклиф этилди.
8 – 18 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган ушбу мусобақа ўйинларини бошқариб бориш учун ҳар бир минтақадан биттадан ҳакамлар бригадаси жалб этилган. Осиё Футбол Конфедерациясидан Баҳрайнлик ҳакам Навоф Шукрилла бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бу турнирда ишлайди. Ўзбекистонлик Равшан Эрматов ушбу ҳакамлар бригадасига видео такрорлар бўйича ёрдамчи ҳакам сифатида киритилган.
Таъкидлаш керакки, ФИФА ушбу турнирда илк бор футбол ҳакамлари ишини енгиллаштириш ва қарорлар адолатлилигини таъминлашни мукаммаллаштириш мақсадида видео такрорлар технологиясини амалга тадбиқ қилиб кўради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
U-23 Осиё Кубоги. Математикага ўрин қолмади: Ўзбекистон Кореяни ютиб, кейинги босқичга чиқди
ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Фикрлар