UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  0 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  2 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  1 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  1 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  74 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7

Ўзбекистон U-19 - Тожикистон U-19 - 2:1 ёхуд ёшларимиздан иродали ғалаба Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 - Тожикистон U-19 - 2:1 ёхуд ёшларимиздан иродали ғалаба

Баҳрайндаги U-19 Осиё чемпионати доирасидаги Ўзбекистон ва Тожикистон учрашуви бўлиб ўтди.


Ўзбекистон U-19 - Тожикистон U-19 - 2:1
Манама. "Халифа Спортс Сити" стадиони.
Ҳакамлар:
Нивон Робеш Гамини, Удаяканта (иккиси Шри Ланка), Жеффри Гох, Муҳаммад Тақи (иккиси Сингапур)
Комиссар: Жасвар Умару (Шри Ланка)
Голлар: Кароматулло Саидов 19, - 0:1. Саиджамол Давлатжонов 67, - 1:1.Жасур Яхшибоев 72, - 2:1.
Ўзбекистон U-19 - 12.Умиджон Эргашев, 3.Хожиакбар Алижонов, 4.Ислом Қобилов, 5.Хушнуд Авилов, 6.Азиз Ғаниев, 7.Санжар Қодирқулов (8.Саиджамол Давлатжонов, 46), 9.Жасур Яхшибоев, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Ойбек Рустамов, 22.Бегзод Ғанижонов (11.Бобир Абдихолиқов, 46), 23.Нурилло Тўхтасинов (16.Жамшид Юсупов, 46).
Захира: 1.Умиджон Ҳамроев, 2.Азизбек Суюнов, 10.Суҳроб Нуруллоев, 13.Жавоҳир Эсонқулов, 18.Шохрух Маҳмудхожиев, 21.Шохрухжон Раимов.
 
Тожикистон U-19 - 23.Беҳруз Ҳайриев, 3.Табризи Давлатмир, 5.Доробжон Эргашев, 7.Кароматулло Саидов, 9.Ҳасан Муҳаммаджони (18.Далер Ёдгоров, 74), 10.Муҳсинжон Парпиев, 11.Нуриддин Ҳамроқулов, 14.Ваҳдат Ханонов, 15.Зоир Жўрабоев, 17.Паншанбе Эҳсони (8.Хожибой Зиёев, 75), 19.Азимчон Раҳмонов.
Захира: 1.Шаҳром Исмоилов, 2.Ҳусейин Нурматов, 4.Хотам Давлатбеков, 6.Хотам Алишери, 13.Фатхулло Бобоев, 20.Зиёвддин Фузайлов, 21.Шериддин Бобоев, 22.Отабек каримов.

Огоҳлантиришлар: Кароматулло Саидов 20, Шароф Муҳитдинов 27, Ваҳдат Ханонов 90+2.



                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          ЯНГИЛАШ

90+4. Учрашув якунланди. Ўзбекистон ёшлари Осиё чемпионатини иродали ғалаба билан бошлади. Ғалаба муборак!

90+2. Огоҳлантириш. Тожикистон.
Ваҳдат Ханонов

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди

89.
Рақибларимиз жарима тўпини амалга оширишди, ҳужумчиларнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

88.
Тўпни вакилларимиз назорат қилишмоқда

84.
Учрашув тугаб бормоқда.

80. ЗАРБА! Муҳитдинов жарима тўпини амалга оширди, Абдихолиқов боши билан зарба бера олмади, дарвозабон тўпни қайтариб юборди

79.
Яхшибоевни рақиблар қўполлик билан тўхтатиб қолишди

77. Хавфли вазият.
Чап қанотдан Хушнуд Авилов жарима майдонига кириб борди ва ўткир бурчакдан зарба берди, ноаниқ. У марказдаги шерикларига тўп узатса яхшироқ бўларди

72. Ўнг қанотда тўпни эгаллаб олган Яхшибоев жарима майдонига ёриб кирди ва чап оёғи билан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди - 2:1.

72. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! Жасур Яхшибоев! 2:1.

71. ЗАРБААААААААААА! Давлатжоновнинг кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!

68. Хавфли вазият!
Бобир Абдихолиқов жарима майдони ичидан тўпни дарвозага йўллади, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпини ҳимоячилар қайтаришди

67. Чап қанотда жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Давлатжонов ўнг оёғи билан дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 1:1.

67. ГОООООООООООООООООООЛ! Саиджамол Давлатжонов! 1:1

63. ЗАРБА! Алижоновнинг пасидан сўнг Бобир Абдихолиқов зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб қайтди

59.
Вакилларимиз катта куч билан ҳужумда...Алижоновнинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвозабонга насиб қилди

54. ЗАРБА! Жамшид Юсуповнинг зарбаси ноаниқ кетди

53.
Тожикистон ёшлари бутун жамоа билан ҳимояланиб қарши ҳужумга ўтишга уринмоқда. Уларнинг бунга тўла ҳаққи бор, чунки гол уришди

49. ЗАРБА! Яхшибоевнинг кучли зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди!

48.
Бош мураббийи иккинчи бўлим олдидан бир йўла уч нафар футболчини алмаштирди!

46. Иккинчи бўлим бошланди.

46. Ўзгаришлар. Ўзбекистон.
Бегзод Ғанижонов ўрнига Бобир Абдихолиқов, Нурилло Тўхтасинов ўрнига Жамшид Юсупов, Санжар Қодирқулов ўрнига Саиджамол Давлатжонов тушди

45+3. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 0:1

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди

41.
Жасур Абдураимов танаффусда шогирлари билан яхшилаб гаплашиб олмаса бўлмайди

39.
Тожикистонликлар ҳисобни сақлаб қолишга бор кучлари билан ҳаракат қилишмоқда

35.
Вакилларимиз ҳозирча голга тортадиган вазият ярата олишмади

31.
Тожикистонликлар қарши ҳужумга ўтиб кетишаётганида Рустамов қоида бузди

30. Огоҳлантириш. Ўзбекистон.
Ойбек Рустамов

29.
Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда.

27. Огоҳлантириш. Ўзбекистон.
Шароф Муҳитдинов

25.
Вакилларимиз жарима тўпи ишлаб олишди. Азиз Ғаниевнинг зарбаси жонли деворга тегди.

22.
Тожикистонликлар жарима тўпига эга бўлишди. Паншанбе Эҳсонининг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

20. Огоҳлантириш. Тожикистон.
Кароматулло Саидов.

20. ГОЛ! Кароматулло Саидов 15 метрлардан боши билан Умиджон Эргашев қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди - 0:1.

16.
Вакилларимиз тўпни назорат қилишмоқда

14. ЗАРБА! Нурилло Тўхтасинов чап оёқда дарвозага зарба берди, тўпни посбон ушлаб олди.

13.
Тожикистонлик футболчилар тўпни ўзларида узоқ вақт сақлаб туришди ва жарима майдонига узатилди, ҳужумчи тўпга ета олмади.

10. ЗАРБА! Азиз Ғаниевнинг зарбаси жонли деворга теги майдонни тарк этди


9.
Жасур Яхшибоев қўполлик билан йиқитилди, вакилларимиз жарима тўпи тепишади.

7. ЗАРБА! Дарвоза устуни! Тожикистон дарвозасига берилган зарба устунга тегиб қайтди!

5.
Ўнг қанотдан Муҳитдинов жарима майдонига кириб боришга уринди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди

3.
Дастлабки дақиқаларда ташаббус вакиларимизда.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!


- Навбат Тожикистон давлат мадҳиясига

- Дастлаб Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда.

- Иккала жамоа майдонга тушиб келди.

- Учрашув соат 18:30да бошланади.



Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика