UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  2 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  593 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  26 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  27 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6

"0:2дан сўнг ортга йўл қолмаганди, ғалаба учун 3та гол уришимиз шарт эди.". Қаршидаги ўйин қаҳрамони Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг фикрлари Янгиликлар

"0:2дан сўнг ортга йўл қолмаганди, ғалаба учун 3та гол уришимиз шарт эди.". Қаршидаги ўйин қаҳрамони Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг фикрлари

Питер Хюистра мураббийлигидаги "Пахтакор" жамоаси Суперлига биринчи турида сафарда "Насаф"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

"Шерлар"нинг ғалаба голига 87-дақиқада захирадан майдонга тушган Иброҳимҳалил Йўлдошев муаллифлик қилди. Қизиқарли кечган драматик ўйиндан сўнг футболчи сайтимизга фикрларини билдириб ўтди. 

"Пахтакор" аввал ҳам бундай қийин вазиятлардан чиқиб кетиб, "камбэк"ларни амалга оширган. Ғалаба қозонишимизга ишонган эдик. Биринчи ва иккинчи голни уриб олганимиздан сўнг ўзимизга бўлган ишонч ва шашт юқори даражага чиқди. 0:2дан сўнг ортга йўл қолмаганди, ғалаба учун 3та гол уришимиз шарт эди. "Насаф" учрашув аввалидан ташаббусни қўлига олди. Биринчи бўлимнинг ўзида қулай вазиятларни юзага келтирдик. Фойдаланишга келганда омад етишмади. Сардор Рашидов пенальтидан тўп киритгач, жон-жаҳдимиз билан ҳужумга ўтдик. 

Жамоамизда характер бор. Буни бош мураббийимиз ҳам ўйиндан кейинги матбуот анжуманида таъкидлаб ўтди. Қийин ҳолатлардан қандай чиқиб кетиш устида назарий машғулотларда иш олиб борилганди. Биз буни майдонда исботладик. 

Бундан аввал "Насаф" билан Суперкубокда ҳам тўқнаш келган эдик. Лекин бу икки ўйин ўртасида фарқ сезилди. Суперкубок битта ўйиндан иборат эди. Чемпионат эса узоқ давом этади. Сафарда, уйда ўйнаймиз. Рақиб жамоа ишқибозлари кеча стадионда ажойиб муҳит яратишди. Футбол шуниси билан завқлидир", - дейди Иброҳимҳалил Йўлдошев.

 "Насаф" ва "Пахтакор" ўртасидаги триллердан ГАЛЕРЕЯ

 Питер Хюистра: "Футболчиларимиз жанг қила олишларини намоён этишди"

 Суперлига. "Насаф" - "Пахтакор" 2:3. Ўйин шарҳи

"Пахтакор" Қаршида "камбэк" амалга оширди

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика