ИброҳимҲалил Йўлдошевнинг жароҳати ҳақида маълумот берилди

27 апр 2026, 07:59
Бу ҳақда "Нефтчи" матбуот хизмати вакили Саидафзал Абдуллаев ўзининг телеграмдаги каналида маълум қилди.

"Учрашувдан сўнг футболчи клуб шифокорлари томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди. Текширувлар натижасига кўра, жароҳат жиддий эмаслиги аниқланди.

Ҳозирда футболчи тикланиш жараёнини бошлаган ва клуб тиббий штаби назорати остида даволаш–реабилитация муолажаларини давом эттирмоқда.

Дастлабки прогнозларга кўра, Иброҳим Ҳалил Йўлдашев 7–10 кун ичида умумий машғулотларга қайтиши кутилмоқда", - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Йўлдошев "Хоразм"га қарши баҳсда жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: @blogn01