"Нефтчи": Йўлдошев жамоамизга эркин агент сифатида текинга олинди
31 янв 10:44
Янгиликлар
"Нефтчи": Йўлдошев жамоамизга эркин агент сифатида текинга олинди
Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ҳимоячи Иброҳимҳалил Йўлдошев билан шартнома тузгани ҳақида хабар берилган эди.
Transfermarkt портали футболчи 400 минг евро эвазига трансфер қилинганини ёзган. Аммо "Нефтчи" клуби вакиллари сайтимизга бу маълумот нотўғри эканини маълум қилди.
"Иброҳимҳалил Йўлдошев клубимизга эркин агент сифатида текинга келиб қўшилди. Футболчи учун клуб пул тўлагани йўқ. Шартномага кўра, агар "Нефтчи" Йўлдошевни кейинчалик сотадиган бўлса, "Пари НН" ҳисобига маълум миқдорда пул тушади", - деди "Нефтчи" клуби вакили championat.asia сайтига.
Фикрлар