UZ

Сўнгги янгиликлар

01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  0 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  7 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  20 00:10ЕЧЛ. "Байер" – ПСЖ ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  11 00:05ЕЧЛ. "Вильярреал" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  4 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  49 23:13ЕЧЛ. "Арсенал" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  4 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  236 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  19

"0:2дан сўнг ортга йўл қолмаганди, ғалаба учун 3та гол уришимиз шарт эди.". Қаршидаги ўйин қаҳрамони Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг фикрлари Янгиликлар

"0:2дан сўнг ортга йўл қолмаганди, ғалаба учун 3та гол уришимиз шарт эди.". Қаршидаги ўйин қаҳрамони Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг фикрлари

Питер Хюистра мураббийлигидаги "Пахтакор" жамоаси Суперлига биринчи турида сафарда "Насаф"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

"Шерлар"нинг ғалаба голига 87-дақиқада захирадан майдонга тушган Иброҳимҳалил Йўлдошев муаллифлик қилди. Қизиқарли кечган драматик ўйиндан сўнг футболчи сайтимизга фикрларини билдириб ўтди. 

"Пахтакор" аввал ҳам бундай қийин вазиятлардан чиқиб кетиб, "камбэк"ларни амалга оширган. Ғалаба қозонишимизга ишонган эдик. Биринчи ва иккинчи голни уриб олганимиздан сўнг ўзимизга бўлган ишонч ва шашт юқори даражага чиқди. 0:2дан сўнг ортга йўл қолмаганди, ғалаба учун 3та гол уришимиз шарт эди. "Насаф" учрашув аввалидан ташаббусни қўлига олди. Биринчи бўлимнинг ўзида қулай вазиятларни юзага келтирдик. Фойдаланишга келганда омад етишмади. Сардор Рашидов пенальтидан тўп киритгач, жон-жаҳдимиз билан ҳужумга ўтдик. 

Жамоамизда характер бор. Буни бош мураббийимиз ҳам ўйиндан кейинги матбуот анжуманида таъкидлаб ўтди. Қийин ҳолатлардан қандай чиқиб кетиш устида назарий машғулотларда иш олиб борилганди. Биз буни майдонда исботладик. 

Бундан аввал "Насаф" билан Суперкубокда ҳам тўқнаш келган эдик. Лекин бу икки ўйин ўртасида фарқ сезилди. Суперкубок битта ўйиндан иборат эди. Чемпионат эса узоқ давом этади. Сафарда, уйда ўйнаймиз. Рақиб жамоа ишқибозлари кеча стадионда ажойиб муҳит яратишди. Футбол шуниси билан завқлидир", - дейди Иброҳимҳалил Йўлдошев.

 "Насаф" ва "Пахтакор" ўртасидаги триллердан ГАЛЕРЕЯ

 Питер Хюистра: "Футболчиларимиз жанг қила олишларини намоён этишди"

 Суперлига. "Насаф" - "Пахтакор" 2:3. Ўйин шарҳи

"Пахтакор" Қаршида "камбэк" амалга оширди

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика