UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  31 19:25Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  51 19:17U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойга енгилди ва мусобақа билан хайрлашди  210 18:54АПЛ. "Челси", "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  3 18:05"Истанбул Башакшехир" — "Фатиҳ Карагюмрюк"  9 17:36SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони  2 16:16"Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  19 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  3 14:53"Атлетико" "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  3 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  4 13:05"Реал" ва "Барселона" "Аякс"нинг янги юлдузига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3

Ўзбекистон

Пахтакор

Игорь Сергеев - 53', Шерзод Каримов - 80'

Олий лига. 6-тур

25/04/2016, 18:30

1
:
2
Тугади

Металлург

Зоҳид Абдуллаев - 71'

Бош ҳакам: Вадим Агишев

45'
90'
22'  Камолиддин Тожиев
39'  Шерзод Каримов
53'  Игорь Сергеев
75'  Азим Аҳмедов
77'  Жамшид Болтабоев (Анвар Солиев)
80'  Шерзод Каримов
85'  Шерзод Каримов (Ойбек Қиличев)
45'  Саиджон Абдужабборов
56'  Мирғиёс Сулаймонов
66'  Дилмурод Каримов
66'  Дилмурод Каримов
70'  Саиджон Абдужабборов (Жавоҳир Эсонқулов)
71'  Зоҳид Абдуллаев
74'  Жаҳонгир Абдумўминов (Фарҳод Намозов)
85'  Аюбхон Номанов (Шоҳназар Норбеков)
86'  Шоҳназар Норбеков
90'  Дониёр Одилов
  • Ўйин тугади! "Пахтакор" узоқ серияли дурангларидан сўнг ниҳоят "чўнтагига" уч очкони солиб қўйди.
  • 90'
    Дониёр Одилов ҳужумга ўтаётган рақибини қўпол тарзда қарши олди ва бунинг учун огоҳлантирилди.
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
  • 88'
    "Металлург" ҳужумда, "Пахтакор" ҳимояда ўйнамоқда...
  • 86'
    Майдонга тушаётганда қоидани бузган Норбеков ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
  • 85'
    "Металлург": Аюбхон Нўъмонов ўрнига Шоҳназар Норбеков майдонга тушди.
  • 85'
    "Пахтакор": Шерзод Каримов ўрнига Ойбек Қиличев майдонга тушди.
  • 83'
    Зоҳид Абдуллаевнинг чап қанот орқали ташкил этган ҳужуми бесамар кетди.
  • 82'
    "Металлург" яна жонланди. "Пахтакор" сафида эса Ойбек Қиличев майдонга тушишга тараддуд кўрмоқда.
  • 80'
    Голлллллллллллллллллл! Шерзод Каримов! 2:1! Козакнинг чап қанотдан ошириб берган тўпига Каримов тўхтатмасдан жуда чиройли зарба берди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
  • 77'
    Владимир Козакнинг узоқдан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ кўриниш олди.
  • 77'
    "Пахтакор": Жамшид Болтабоев ўрнига Анвар Солиев майдонга тушди.
  • 75'
    Азим Аҳмедов майдон марказида қоидани бузди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
  • 74'
    "Металлург"да яна бир ўзгариш: Жаҳонгир Абдумўминов ўз ўрнини Фарҳод Намозовга бўшатиб берди.
  • 72'
    "Металлург" биргина имкониятдан унумли фойдаланди. Ана энди "Пахтакор" яна ҳужумга ўтишга мажбур, меҳмонлар эса қарши ҳужумда ўз омадларини қидириб кўришга интилишади...
  • 71'
    Голллллллллллллл! Бурчак зарбасидан сўнг Зоҳид Абдуллаев боши билан дарвозани ишғол этди - 1:1.
  • 70'
    "Металлург": Саид Абдужабборов ўрнига Жавоҳир Эсонқулов майдонга тушди.
  • 68'
    "Металлург" ҳимоядан ҳужумга ўтиб кетишда қийналмоқда.
  • 66'
    Дилмурод Каримов бу сафар ҳакамнинг сариқ карточкасига лойиқ кўрилди.
  • 65'
    Жалолиддин Машариповнинг жарима майдончаси олдидан дарвозага тепган зарбаси мўлжалга бироз аниқ бормади.
  • 63'
    Каримов ва Сулаймоновнинг фаол ҳаракати эвазига ташкил этилган ҳужумни меҳмонлар самарали якунлашлари мумкин эди. Аммо "Металлург"нинг бир йўла уч футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетишганди.
  • 62'
    Аднан Ораховац майдон маркази олдида рақиб ҳужумини қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолди.
  • 60'
    "Металлург" тезкор ҳужум ташкил этди. Жаҳонгир Абдумўминовнинг пасидан сўнг Дилмурод Каримов дарвозани "ўққа" тутмоқчи бўлди. Аммо унинг зарбасини Жўраев осонлик билан ушлаб олди.
  • 58'
    "Пахтакор" танаффусдан сўнг ўйинини бироз кучайтирди ва бу тезда ўз самарасини берди. Машариповнинг майдонга тушиши ҳам уларнинг имкониятларини ошириб юборди.
  • 56'
    Мирғиёс Сулаймонов Жалолиддин Машариповга нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантирилди.
  • 55'
    Ниҳоят "Пахтакор" гол урди. Энди "Металлург" янада ҳужумкорликни ошириши лозим.
  • 53'
    Голллллллллллллллллллл! Игорь Сергеев! Шерзод Каримовнинг қанотдан ошириб берган тўпини Игорь Сергеев боши билан дарвозага йўллади ва тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Жарима майдончаси ичида палапартишлик юзага келди ва бундан Сергеев унумли фойдаланиб қолди ва тўпни дарвозага аниқ йўллади - 1:0.
  • 52'
    Ҳикмат Ҳошимовнинг жарима зарбасидан тепган зарбасини Темур Жўраев қийинчилик билан бартараф этди.
  • 50'
    "Пахтакор" олий лигада охирги учта ўйиндан буён дуранг қайд этмоқда. Бугун уларга ғалаба жуда зарур. Аммо жамоа катта куч билан олдинга ўтишга шошилаётгани йўқ...
  • 48'
    Учрашув темпи ҳозирча биринчи бўлимдагидек.
  • 46'
    "Пахтакор"да ўзгариш: Темур Толипов ўрнига Жалолиддин Машарипов майдонга тушди.
  • Иккинчи тайм бошланди.
  • Биринчи бўлим тугади. Танаффус. Ҳозирча гол йўқ - 0:0.
  • 45'
    Саид Абдужабборов Даврон Ҳошимовга нисбатан қўпол ҳаракати учун огоҳлантирилди.
  • 41'
    "Пахтакор"нинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди.
  • 39'
    Шерзод Каримов қўпол ҳаракати учун огоҳлантирилди.
  • 36'
    "Пахтакор" стадионига келган мухлислар жамоаларидан ҳужумкор футбол кўрсатишларини талаб қилишмоқда...
  • 33'
    Ўйин темпи жуда паст... "Пахтакор" негадир гол уришга шошилаётгани йўқ...
  • 31'
    "Пахтакор"нинг ҳужуми! Жавоҳир Соҳибов Дониёр Одиловни жуда чиройли тарзда доғда қолдирди ва тўпни Козакка зарба бериши учун ташлади... Аммо Владимирнинг тепган тўпи йўлига Сулаймонов ғов бўлди....
  • 30'
    Темур Жўраев ва Суҳроб Султонов анча зерикиб қолишди...
  • 27'
    "Пахтакор"да ўйинни ўз қўлига оладиган етакчи футболчи кўринмаяпти. Жалолиддин Машарипов эса захирада...
  • 24'
    Учрашувдаги илк хавфли вазият! Козакнинг қанотдан ошириб берган тўпини Шерзод Каримов жуда чиройли тарзда дарвозага йўллади. Тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди...
  • 22'
    Камолиддин Тожиев рақибига нисбатан майдон марказида қўпол ўйнагани учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан сийланди.
  • 22'
    Томонлар алмашиб ўйиндаги устунликни ўз қўлларига олишмоқда. Дарвозабонларга эса иш йўқ...
  • 20'
    Чамаси 30-33 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Азим Аҳмедов амалга оширди. Унинг йўллаган зарбаси дарвозага аниқ боргани йўқ.
  • 18'
    "Пахтакор" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.
  • 15'
    "Металлург" тўп назоратини ўз қўлига олди. Аммо кескин ҳужумлардан дарак йўқ...
  • 13'
    Жавоҳир Соҳибов бу сафар узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Аммо унинг зарбаси мўлжалдан анча узоқда....
  • 12'
    "Пахтакор" "Металлург" жарима майдончаси олдида ҳаракатланмоқда. Аммо бекободликлар ҳимоясини ёриб ўтиш уларга ҳозирча насиб этмаяпти...
  • 10'
    "Металлург" томонидан яна бир зарба амалга оширилди. Бу сафар Дилмурод Каримовнинг йўллаган зарбаси осмон-у фалакка қараб кетди...
  • 9'
    Ҳозирча дарвозалар олдида чинакамига хавфли вазиятлар вужудга келмаяпти. Ўйин бироз сокин тарзда кечмоқда.
  • 7'
    "Металлург" олдинга ўтди. Даврон Каримқуловнинг узоқдан тепган зарбаси ноаниқ чиқди.
  • 6'
    "Пахтакор" ташаббусни ўз қўлига олишга уринмоқда.
  • 4'
    "Пахтакор"нинг жавоб ҳужуми. "Металлург" ҳимоячилари сўнгги паллада тўпни ўз жарима майдончалари атрофидан узоқлаштиришни уддасидан чиқишди.
  • 3'
    "Металлург" ўйинни ҳужумкор руҳда бошлади. Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумни рақиб ҳимоячиси қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолди. Дилмурод Каримовнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Жўраев ушлаб олди.
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда...
  • Жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум!
  • "Пахтакор": 12.Темур Жўраев, 14.Жамшид Болтабоев, 4.Аднан Ораховац, 21.Камолиддин Тожиев (с), 24.Даврон Ҳошимов, 7.Азим Аҳмедов, 15.Жавоҳир Соҳибов, 29.Владимир Козак, 8.Шерзод Каримов, 48.Темур Толипов, 11.Игорь Сергеев Захира: 1.Никита Рибкин, 5.Акбар Исматуллаев, 6.Аббос Отахонов, 9.Жалолиддин Машарипов, 19.Суҳроб Бердиев, 20.Анвар Солиев, 35.Ойбек Қиличев
  • "Металлург": 32.Суҳробжон Султонов, 4.Ҳикмат Ҳошимов (с), 6.Дилмурод Каримов, 7.Дониёр Одилов, 8.Аюбхон Нўъмонов, 14.Даврон Каримқулов, 15.Зоҳид Абдуллаев, 17.Мирғиёс Сулаймонов, 22.Муроджон Тошматов, 70.Жаҳонгир Абдумўминов, 77.Саиджон Абдужабборов Захира: 25.Темур Тўйчиев, 9.Фарҳод Намозов, 13.Жавоҳир Эсонқулов, 21.Вусол Магеррамов, 27.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 46.Суннат Эрматов, 50.Шохназар Норбеков
  • Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" учрашувидан матнли онлайн трансляцияни ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.
Яндекс.Метрика