UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди  1 15:11"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли вингерни 70 млн еврога сотиб олишга тайёр  0 14:45"Трент "Реал"га ўтади" — Фабрицио Романо  15 14:24"Нефтчи" ўз уйида "Сўғдиёна" устидан қийин ғалабага эришган муросасиз баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:02Слот "Ливерпул"нинг ёзги трансферлари ҳақидаги саволга жавоб беради  5 13:35"Динамо" 7 йилдан сўнг уйига қайтган "Шўртан"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:13Про лига. 5-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 12:53Эксперт ҳакамлар комиссияси: Ҳакамлар "Навбаҳор" ва "Андижон" дарвозаларига хато пенальти белгилашган  73 12:28"Андижон" собиқ футболчиси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини ўзаро солиштирди  5 11:59"Локомотив" футбол клуби эмблемаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди  5 11:33Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"  5 11:06Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак"  9 10:32Бразилия томонидан Анчелотти учун таклиф қилинган молиявий шартлар ошкор бўлди  2 10:01Пролига. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:30Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2

Ўзбекистон

Пахтакор

Камолиддин Тожиев - 43'

Олий лига. 4-тур

11/04/2016, 18:30

1
:
1
Тугади

Насаф

Бобир Абдихолиқов - 57'

Бош ҳакам: Илгиз Танташев

45'
90'
23'  Жавоҳир Соҳибов
43'  Камолиддин Тожиев
45'  Ойбек Қиличев
46'  Ойбек Қиличев (Жалолиддин Машарипов)
64'  Даврон Ҳошимов
68'  Камолиддин Тожиев
73'  Акбар Исматуллаев (Анвар Солиев)
81'  Жавоҳир Соҳибов
84'  Шерзод Каримов
85'  Шерзод Каримов (Аднан Ораховац)
40'  Илҳом Шомуродов (Азамат Алланиёзов)
51'  Эркин Бaйдуллаев
57'  Бобир Абдихолиқов
68'  Баҳром Абдураҳимов (Азиз Ғаниев)
  • Ўйин якунланди. Қизиқарли кечган ўйинда кучлар тенг келди!
  • 90+2'
    Зарбаааа.... Азиз Ғаниевнинг берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди
  • 90'
    Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 3 дақиқа қўшиб берди
  • 89'
    "Пахтакор" олдинга ўтмоқда. Жамоанинг кетма кет икки марта амалга оширган бурчак тўпи самарасиз якунланди
  • 85'
    Шерзод Каримов ўрнига Ораховац майдонга тушди
  • 84'
    Шерзод Каримов тўпни қўли билан ўйнагани учун огоҳлантирилди
  • 81'
    Жавоҳир Соҳибов рақибга нисбатан қўпол ўйнади ва иккинчи сариқ карточкани олиб майдондан четлатиладиган бўлди!
  • 80'
    Муҳаммадиев Машариповга нисбатан ўйин қоидасини бузди
  • 77'
    Азиз Ғаниевнинг жаримадан берган зарбаси жуда жуда ноаниқ
  • 73'
    Анвар Солиев Акбар Исматуллаевнинг ўрнига ўйинни давом эттирадиган бўлди
  • 68'
    "Насаф" таркибида ўзгариш: Баҳром Абдураҳимов ўрнига Азиз Ғаниев ўйинни давом эттирадиган бўлди
  • 68'
    Камолиддин Тожиевга сариқ карточка
  • 64'
    Даврон Ҳошимов Абдураҳимовга нисбатан қўпол ўйнади. Баҳромга айни пайтда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Давронга эса сариқ
  • 62'
    Абдихолиқов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
  • 60'
    Ана энди мезбонлар яна олдинга ўтишмоқда
  • 57'
    ГОЛЛЛЛЛ! Бобир Абдухолиқовввв!!!! Азамат Алланиёзовнинг тўхтатиб берган тўпини меҳмонлар ҳужумчиси боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни тенглаштирди
  • 56'
    Козак Раҳматовга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. "Пахтакор" прессинг уюштирмоқда
  • 54'
    Машарипов меҳмонлар футболчисига нисбатан қўпол ўйнади
  • 53'
    Шерзод Каримовнинг берган зарбаси жуда жуда ноаниқ...
  • 51'
    Эркин Бойдуллаев Сергеевга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка ишлаб қолди
  • 48'
    Даврон Ҳошимовнинг ўнг қанотдан қилган юриши бесамар якунланди
  • Иккинчи бўлим бошланди
  • Ойбек Қиличев ўрнига Машарипов ўйинни давом эттирадиган бўлди
  • БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ, ТАНАФФУС!
  • Таъкидлаб ўтиш лозимки, Камолиддин Тожиев ўтган йили Қаршида бўлиб ўтган ўйинда ҳам гол киритиб жамоасига ғалаба келтирганди
  • 45'
    Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди
  • 45'
    Ойбек Қиличев огоҳлантирилди
  • 43'
    ГООООЛЛЛ! Камолиддин Тожиевввв! Козакнинг жаримадан берган зарбасидан сўнг мезбонлар сардори ҳисобни очмоқда!
  • 40'
    "Насаф" таркибида Шомуродов ўрнига Алланиязов майдонга туширилди. Илҳомнинг жароҳати жиддий кўринади...
  • 40'
    Шерзод Аъзамовнинг зарбаси эса жуда жуда ноаниқ
  • 39'
    Ёмғир кучаймоқда...
  • 38'
    Соҳибов томонидан зарба берилди. Бироқ, ноаниқ
  • 37'
    Ҳошимов билан тўқнашувдан сўнг кичик жароҳат олган Шомуродовга тиббий ёрдам кўрсатилди
  • 34'
    Сўнгги дақиқалар ичида ташаббус меҳмонлар томонга ўтган
  • 29'
    Шуҳрат Муҳаммадиевввв... Ўнг қанотдан ажойиб тарзда жамоадошлари билан "девор услуби"да мезбонлар дарвозаси томон юриш қилди. Аммо, унинг ўзи тўпни дарвозага йўлламасдан жамоадошларига оширмоқчи бўлди. Лекин, унинг тўпига ҳеч ким етиб бормади...
  • 27'
    Геворкяннинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини "Пахтакор" футболчиси боши билан қайтариб юборди ва хавфни бартараф этди
  • 26'
    "Насаф" футболчилари тезкор ҳаракатлари эвазига рақибни шошириб қўймоқдалар
  • 23'
    Жавоҳир Соҳибов Абдураҳимовга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди
  • 21'
    Сергеев ўйиндан ташқари ҳолатда
  • 18'
    "Насаф" футболчиларида тезкорлик билан қарши ҳужум уюштириш учун ажойиб имконият юзага келганди. Лекин, мезбон футболчилар бунга йўл қўйишмади
  • 13'
    Уч дақиқа ичида жамоалар навбати билан бир мартадан ҳужумга ўтишди
  • 10'
    Баҳром Абдураҳимов Шерзод Каримовга нисбатан майдон маркази олдида қўпол ўйнади
  • 7'
    Майдон марказига яқин жойда Сайдулло Раҳматовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
  • 3'
    Голл... Фақат, Бобир Абдиҳолиқовнинг киритган голини ҳакам ўйиндан ташқари вазиятда деб ҳисоблади. Меҳмонлар футболчисининг жаримадан берган зарбасини Рибкин қайтарганди, ундан қайтган тўпга биринчи бўлиб Бобир зарба берганди. Аммо, ҳакам гол ўйиндан ташқари ҳолатда киритилган деб ҳисоблади
  • 2'
    Ўйиндаги илк хавфли вазият! Игорь Сергеевнинг берган зарбасини Қувватов қайтарди ва жамоаси жонига оро кирди!
  • Ўйин бошланди! Учрашувни мезбонлар бошлаб беришди
  • Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келмоқдалар!
  • Тошкентда ёмғир бошланган. Умид қиламизки, ушбу ёмғир ўйин сифатига таъсир кўрсатмайди...
  • Жамоалар таркиби билан танишиб олинг:
  • "Пахтакор": 1.Никита Рибкин, 29.Владимир Козак, 7.Азим Аҳмедов, 21.Камолиддин Тожиев (с), 24.Даврон Ҳошимов, 5.Акбар Исматуллаев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 14.Жамшид Болтабоев, 8.Шерзод Каримов, 35.Ойбек Қиличев, 11.Игорь Сергеев
  • Захира: 12.Темур Жўраев, 4.Аднан Ораховац, 9.Жалолиддин Машарипов, 17.Акобир Тўраев, 19.Суҳроб Бердиев, 20.Анвар Солиев, 48.Темур Толипов
  • "Насаф": 35.Санжар Қувватов, 31.Сайдулло Раҳматов, 4.Мақсуд Каримов, 23.Шерзод Аъзамов, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 20.Эркин Бойдуллаев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 17.Артур Геворкян (с), 9.Илҳом Шомуродов, 45.Бобир Абдухолиқов
  • Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 5.Илдар Маматказин, 6.Азизжон Ғаниев, 14.Шароф Муҳиддинов, 19.Деян Больевич, 21.Азамат Алланиёзов, 27.Ислом Рашидхонов
  • Жамоалар ҳозирча чигалёзди машғулотлар олиб бормоқдалар.
  • Ушбу саҳифа орқали "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари
Яндекс.Метрика