UZ

Сўнгги янгиликлар

02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  1 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  0 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  3 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  2 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  6 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  11 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  55

Ўзбекистон

Оқ-тепа

Биринчи лига. 25-тур

09/10/2015, 16:00

0
:
4
Тугади

Локомотив БФК

45'
90'
47'  
72'  
90'  
90'  
  • Учрашув якунланди.
  • 90+2'
    Раҳимов - Усмонхўжаев комбинациясидан кейин Магдеев жамоасининг тўртинчи голини урди.
  • 90'
    Учрашувга уч дақиқа қўшиб берилди.
  • 89'
    Ҳисоб 3:0. Магдеев дублини нишонламоқда.
  • 88'
    Захирадан майдонга тушган Анваров тўпга биринчи тегишидаёқ дарвозага зарба берди. Ягудин қайтарди.
  • 87'
    Жўрабек Собиров ўрнига Шаҳзод Анваров тушди.
  • 78'
    Дилмурод Мелиқўзиев ўрнига Владимир Васильев ҳаракат қилади.
  • 73'
    Абдул Азиз Юсупов ўрнига Маъруф Аҳмаджонов майдонга тушди.
  • 72'
    Илдар Магдеев ҳисобни 2:0га ўзгартирди. Юсупов ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига етказди. Илдар бош билан дарвозани ишғол қилди.
  • 68'
    Темур Ҳакимов ўрнига Анвар Раҳимов майдонга тушди.
  • 68'
    Темур Ҳакимов огоҳлантирилди.
  • 58'
    Ҳакимов Усмонхўжаев чиройли комбинация ташкил қилишди. Собирнинг 23 метрлардан йўллаган зарбасини дарвозабон катта қийинчилик билан қайтарди.
  • 53'
    Шоҳруҳ Муротов ўрнига Афросиёб Исоқов майдонга тушди.
  • 51'
    Магдеев Ҳакимовни қулай вазиятга чиқарди. Темурни дарвозага зарба йўллашига ҳимоячи тўсқинлик қилишга улгурди.
  • 47'
    Учрашувда ҳисоб очилди. Илдар Магдеев чап бурчакда тўпни ҳавода жарима майдони ичига етказиб берди. Абдул Азиз Юсупов бош билан дарвозани ишғол қилди. 1:0.
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошлани!
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Саноқли дақиқалардан кейин иккинчи бўлим бошланади.
  • Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!
  • 45'
    Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.
  • 43'
    Ҳакимовнинг тўп узатишидан сўнг Юсупов бош билан дарвозани нишонга олди. Тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.
  • 42'
    Яҳё Рўзиев ўрнига Дилмуроджон Манбеталиев майдонга тушди.
  • 41'
    Ефременко 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини тўппа-тўғри дарвозага йўллади. Наумов иккинчи уринишда тўпни ушлаб олди.
  • 38'
    Жўрабек Собиров огоҳлантирилди.
  • 29'
    Мезбонлар яна бир қулай имкониятдан фойдалана олишмади. Сўнгги зарбани йўллашди яна Магдеевга аниқлик етишмади.
  • 28'
    Устунлик тўлалигича мезбонлар қўлига ўтди.
  • 23'
    Темур Ҳакимовнинг пенальтидан йўллаган зарбасини Равшанбек Ягудин қайтарди.
  • 23'
    Меҳмонлар дарвозасига пенальти.
  • 18'
    УҲ! Мезбонлар деярли юз фоизлик имкониятни кўкка совуришди. Ўнг қанотда Ҳакимов тўпни қарама-қарши қанотга Собировга етказди. Жўрабек жарима майдони ичидаги Магдеевни излаб топди. Илдар бош билан бемалол дарвозани ишғол қилиши мумкин бўлган вазиятда тўпни дарвозага йўллай олмади.
  • 16'
    Ўйин борган-сари қизимоқда. Жамоалар тез ўйин намойиш қилишяпти. Лекин зарбалардан дарак йўқ.
  • 11'
    Ҳозирча кураш майдон марказида кечмоқда. Дарвозаларга зарба берилгани йўқ.
  • 3'
    Уч дақиқа ичида рақибига уч марта қўполлик қилган Расулжон Раҳмонбердиев огоҳлантирилди.
  • 3'
    Илк ҳужумни мезбонлар уюштирди. Магдеев Юсуповни дарвозабон билан бирга-бир чиқарганди. Қанот ҳаками байроғини кўтарди.
  • 1'
    Учрашув бошланди!
  • Учрашувдан олдин "Оқ-тепа" жамоасининг марҳум мураббийи Фарҳод Абдурасуловнинг хотираси учун бир дақиқа сукут сақланди.
  • Жамоалар ўйин олдидан сўнгги машғулотларни ўтказмоқда.
  • Захирадагилар: Азамат Соибов, Ботир Холлиев, Абдулазиз Абдуҳамидов, Владимир Васильев, Шарофуддин Собиров, Афросиёб Исоқов, Дилмуроджон Манбеталиев.
  • “Локомотив-БФК”: Равшанбек Ягудин, Фаррух Нурлибоев, Дилмурод Мелиқўзиев, Суннатилла Саидов, Никита Ефрменко, Муроджон Тўйчибоев, Ҳаётбек Сотволдиев, Шоҳруҳ Ражабов, Шоҳруҳ Муротов, Расулжон Раҳмонбердиев, Яҳё Рўзиев.
  • Захирадагилар: Рустам Дадабоев, Жалолиддин Саидов, Суҳробжон Саримсоқов, Анвар Раҳимов, Шаҳзод Анваров, Абдужалил Ҳасанов, Маъруф Аҳмаджонов.
  • “Оқ-тепа”: Михаил Наумов, Жўрабек Собиров, Темур Ҳакимов, Зафаржон Қорақулов, Собир Усмонхўжаев, Фарҳод Мирааҳматов, Темур Кагиров, Илдар Магдеев, Вусол Магерамов, Абдул Азиз Юсупов, Давронбек Умиров.
  • Ассалому алайкум! Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич, 11-туридан ўрин олган "Оқ-тепа" - "Локомотив-БФК" жамоалари ўртасидаги беллашувнинг матнли транслцияси билан ушбу саҳифада танишишингиз мумкин.
Яндекс.Метрика