UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45"Барселона", ниҳоят, "Боруссия" Д билан ҳисоблашди  1 00:22Эсанов тўп тепадиган "Акрон" машҳур ҳужумчини трансфер қилди  2 23:51Бу қизиқ! Россия термаси "ўйлаб топилган" футболчилар билан тасвирланди  2 23:19"Челси" футболчиси Туркия томон йўл олмоқда  0 22:55"Манчестер Юнайтед" Саутгейтга таклиф билан чиқдими? Гарет жавоб берди  2 22:38Родри: "Бу ақлбовар қилмас даражада ёқимли"  1 22:10ПСЖ Мбаппе борасида бир қарорга келган  1 21:49Фабио Капелло "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  1 21:21ПСЖнинг Мбаппе билан ишлари якунланмаган экан  0 20:59Тен Хаг Роналдуга жавоб қайтарди  12 20:23Асрор Алиқулов: “Футболда натижани олдиндан айтиб бўлмайди“  1 20:19Улуғбек Бакаев: “Машъал” ҳимояда яхши ўйнади”  4 20:00"Арсенал" товон пули 100 миллион евролик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда   2 19:38Агар Араухо шартномасини узайтирмаса, "Барселона" уни сотиб юборади  9 19:13ПРО-Лига. "Бухоро" ўз уйида "Машъал"га имкониятни бой берди  10

Международный

Пахтакор

Игорь Сергеев - 41'

AFC. Лига чемпионов Азии. Группа C . 3-тур

15/03/2016, 16:00

0
:
1
Тугади

Терактор Сази

45'
90'
41'  Игорь Сергеев
56'  Abbosbek Makhstaliev (Ойбек Киличев)
67'  Владимир Казак (Jamshid Boltaboev)
82'  Шерзодбек Каримов (Станислав Андреев)
53'  Saeed Aghaei (Мехди Шарифи)
88'  Мехди Шарифи (Fardin Abedini)
90'  Khaled Shafiei (Алойс Нонг)
  • ЎЙИН ТУГАДИ! "Пахтакор"дан илк ғалаба!
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
  • 89'
    Никита Рибкин рақиб ҳужумини бартараф этди.
  • 88'
    "Тракторсози" катта куч билан ҳужумга ўтмоқда...
  • 87'
    "Тракторсози": Шарифи ўрнига Фардин Абедини майдонга тушди.
  • 85'
    Азим Аҳмедов майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
  • 84'
    "Пахтакор" ҳимояда анча тартибли ўйнашда давом этмоқда.
  • 82'
    "Пахтакор": Шерзод Каримов ўрнига Станислав Андреев тушди.
  • 79'
    Учрашув кескин курашлар остида кечмоқда. "Тракторсози" асосий эътиборини ҳужумга қаратишга мажбур. "Пахтакор" эса ҳимояда ишончли ўйнамоқда.
  • 77'
    Рафиеи Рибкин қўриқлаётган дарвозага узоқдан зарба йўллади. Аммо ноаниқ.
  • 74'
    "Тракторсози"нинг ҳужуми. Шарифи сал қолса учрашувда ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Унинг боши билан берган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.
  • 72'
    Шерзод Каримов жарима майдончасида турган Сергеев томон ошириб берган тўпини рақиб ҳимоячиси боши билан бартараф этиб қолди. Акс ҳолда Игорь учрашувдаги ўз дублини нишонлаши мумкин эди...
  • 71'
    Жамшид Искандеров оддий вазиятда тўпни майдонда сақлаб қола олмади. Бунинг натижасида "шерлар"нинг ҳужуми узилиб қолди.
  • 70'
    "Пахтакор" ҳужумга ўтишда оқсамоқда. Футболчиларда ижодкорлик етишмаяпти.
  • 67'
    "Пахтакор": Владимир Козак ўз ўрнини Жамшид Болтабоевга бўшатиб бермоқда.
  • 65'
    Меҳди Шарифи жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади. Никита Рибкин тўпга ўз вақтида чиқди ва хавфни бартараф этди.
  • 64'
    "Пахтакор" ўйинни тўлиқ рақиб қўлига топшириб қўйди...
  • 63'
    "Тракторсози"нинг ҳужумлари кескин тус олмоқда...
  • 60'
    "Тракторсози" ҳужумчиси Рафиеининг боши билан дарвоза томон йўллаган зарбаси хавфли чиқди. Аммо тўп дарвозага аниқ бормади.
  • 59'
    Ойбек Қиличев сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
  • 57'
    Никита Рибкин жарима зарбасидан сўнг юзага келган хавфни бартараф этишни уддасидан чиқди.
  • 56'
    "Пахтакор" таркибида ўзгариш: Жалолиддин Машарипов ўрнига Ойбек Қиличев майдонга туширилди.
  • 56'
    "Тракторсози" жарима майдончаси олдидан жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.
  • 54'
    "Тракторсози" сафида ўзгариш: Саид Агҳаеи ўрнига Меҳди Шарифи майдонга тушди.
  • 53'
    "Тракторсози" ҳужум қилишда давом этмоқда. Камолиддин Тожиев ҳозир рақиб ҳужумини бартараф этди.
  • 51'
    Никита Рибкин рақиб ҳужумини бартараф этиш вақтида бироз жароҳат олди. Унга жамоа шифокорлари тиббий ёрдам кўрсатишди.
  • 49'
    Владимир Козак тўпни ўйинга киритишни чўзиб юборгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
  • 49'
    Игорь Сергеев майдонга қайтди. "Тракторсози" эса анча фаол ўйнамоқда.
  • 47'
    Игорь Сергеевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
  • Иккинчи тайм бошланди!
  • Биринчи бўлим тугади. Танаффус! Ҳозирча "Пахтакор" ҳисобда олдинда бормоқда.
  • 45'
    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
  • 43'
    Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Тракторсози" олдинга интилмоқда.
  • 41'
    ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ИГОРЬ СЕРГЕЕВ!!!! ГОЛЛЛЛЛЛ! Майдон маркази олдидан Акбар Исматлуллаевнинг ошириб берган тўпи йўл-йўлакай Азим Аҳмедовга тегиб Сергеевга бориб тушди. Игорь эса жарима майдончаси олдидан тўпни ўзига тўғрилаб олди ва дарвозани аниқ "ўққа" тутди - 1:0. Олға, олға "шерлар"! Молодец, Игорь!
  • 39'
    Акбар Исматулаевнинг жарима майдончасига ошириб берган тўпига Машарипов боши билан зарба берди. Аммо зарбага аниқлик етишмади.
  • 36'
    "Тракторсози"нинг чап қанотдан ташкил этган ҳужумини Никита Рибкин ўз вақтида бартараф этди.
  • 33'
    Хавфли вазият!!! Жалолиддин Машариповнинг жарима майдончаси ичидан тепган тўпи дарвоза олдидан ўтиб кетди...
  • 31'
    "Пахтакор"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми хавфли чиқди. Жалолиддин Машариповнинг фаоллиги эвазига кескинлашган ҳужумни рақиб дарвозабони бартараф этди.
  • 29'
    Рафиеининг Рибкин қўриқлаётган дарвоза томон тепган зарбаси ноаниқ кетди.
  • 27'
    "Пахтакор"нинг дастлабки хавфли ҳужуми! Ўнг қанотдан Шерзод Каримов тўпни жарима майдончасига кириб келган Жавоҳир Соҳибовга узатди ва Соҳибов дарвозани "ўққа" тутмоқчи бўлди. Аммо Жавоҳирнинг зарбаси мўлжалга аниқ бормади.
  • 26'
    "Пахтакор" ҳозир рақибини қарши ҳужумда ушлаши мумкин эди. Бироқ Жамшид Искандеровнинг ноаниқ ҳаракати эвазига бу ҳужум тўхтаб қолди.
  • 22'
    Ўйин темпи жуда паст. Ҳужумлар деярли йўқ...
  • 18'
    "Пахтакор"га мухлислар кўмаги етишмаётгандек... Мезбон жамоани айнан стадионга ташриф буюрадиган кўп минг сонли ишқибозлар олдинга чорлашади.
  • 17'
    "Пахтакор" фаолликни оширди. Аммо ҳужум ташкил этишда футболчилар бироз оқсашмоқда.
  • 15'
    "Пахтакор" яна олдинга борди ва бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Аммо бу сафар "шерлар" ушбу стандарт вазиятидан самарали фойдалана олишмади.
  • 13'
    Учрашув асосан майдон марказида кечмоқда. Ҳозирча "Пахтакор" кутилган фаолликни намойиш этмаяпти.
  • 11'
    "Тракторсози" бурчак зарбасини амалга оширди. Аммо ушбу стандарт вазияти уларга наф келтиргани йўқ.
  • 9'
    Тўп назорати тўлиқ меҳмон жамоа вакилларида.
  • 7'
    "Пахтакор"нинг илк ҳужуми. Азим Аҳмедовнинг жарима майдончаси атрофидан тепган зарбаси рақиб футболчисига тегди. Зарбадан азият чеккан Ашоорига эса тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
  • 5'
    "Тракторсози" ҳозирча кичик ташаббусга эга. "Пахтакор" эса энди ҳужумга ўтмоқда.
  • 3'
    "Тракторсози"нинг навбатдаги ҳужуми бироз хавфли тус олди. Марказдан ташкил этилган ҳужумни Агҳаи самарали якунлаши мумкин эди. Аммо футболчининг дарвоза томон тепган зарбаси ноаниқ чиқди. "Пахтакор", фаоллашамиз!
  • 2'
    "Тракторсози" жамоасининг "Пахтакор" дарвозаси томон илк зарбаси. Фарзад Ҳатамининг узоқдан йўллаган зарбасини Рибкин эгаллаб олди.
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! ОЛҒА "ПАХТАКОР"!
  • Жамоалар ОЧЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда...
  • Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда. Стадионда эса мухлислар жуда оз...
  • "Пахтакор": 1.Никита Рибкин, 4.Аднан Ораховац, 5.Акбар Исматуллаев, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Шерзодбек Каримов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Жамшид Искандеров, 11.Игорь Сергеев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 21.Камолиддин Тожиев, 29.Владимир Козак Захира: 12.Темур Жўраев, 6.Аббос Отахонов, 14.Жамшид Болтабоев, 19.Суҳроб Бердиев, 28.Станислав Андреев, 32.Жасур Яхшибоев, 35.Ойбек Қиличев.
  • "Тракторсози": 1.Муҳаммадризо Акбари, 2.Муҳаммад Иранпуриан, 3.Шожаи Халилзода, 4.Холид Шафеи, 5.Карлос Кардосо, 6.Сина Ашури, 10.Суруш Рафеи, 11.Бахтиёр Раҳмони, 24.Фарзад Хатами, 66.Меҳди Киани, 77.Саид Агхаеи. Захира: 44.Фарзин Кароусиан, 8.Шаҳин Сагхеби, 15.Аюб Калантари, 27.Алойс Нонг, 40.Али Ҳамуди, 88.Фардин Абедини, 90.Меҳди Шарифи.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. "Пахтакор" - "Тракторсози" учрашувидан матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Яндекс.Метрика