UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Франция. "Ланс" — "Лион" 0:0 (матнли трансляция)  1 00:38Рабьо янги клубга ўтишга яқин  0 00:00Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Валенсия"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:00А Серия 4-Тур. "Наполи" сафарда йирик ғалаба қозонди Лукакуда 1+2, "Рома" сўнги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  1 23:50Футзал бўйича ЖЧ 1-тур. Ўзбекистонда жанговар дуранг, Бразилияда голлар "ёмғири", Афғонлар эса Анголага 6 та гол уришди  0 23:45А Серия. "Интер" "Монца" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 22:56Александр Хомяков: "Ҳатто дурангни ҳам ушлаб қола олмадик. Кетма-кет мағлубиятлар ёмон таъсир ўтказмоқда"  5 22:49"Ланс" — "Лион". Ҳусанов асосий таркибда  0 22:38Александр Крестинин: "Ғалабалар вақти келди"  1 21:42"Барселона" 2017 йилдан бери илк бор Ла Лигани бешта ғалаба билан бошлади  6 21:41Футзал бўйича ЖЧ-2024. Аргентина Украинани тор-мор этди  0 21:15Ла Лига. "Барселона" бу сафар меҳмонда "Жирона"га имконият қолдирмади, Торрес майдондан четлатилди  42 21:05Суперлига. "Локомотив" "Андижон" билан сўнгги дақиқаларда гол уриб дурангни ғалабага айлантирди  26 20:58ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ўйнаган баҳсда "Ордабаси" ғалабага эришди  2 20:27РПЛ. "Акрон" ўз уйида "Химки"ни йирик ҳисобда таслим этди, Эсанов ва Одилов эса...  2

Международный

Бунедкор

AFC. Лига чемпионов Азии. Группа B . 5-тур

01/03/2016, 17:00

1
:
0
Тугади

Аль-Наср

Модибо Майга - 36'

45'
90'
53'  Shakzodbek Nurmatov (Zabikhillo Urinboev)
72'  Минори Сато (Баходир Насимов)
81'  Элдор Шомуродов (Sanjar Kodirkulov)
36'  Модибо Майга
56'  Yahya Al Shehri (Маркос Габриэль До Насименто Маркуиньос)
64'  Shaye Ali Sharahili (Awadh Faraj)
81'  Адриан Мерзеевски (Мохаммед Аль-Сахлави)
  • УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! “БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) – “АЛ-НАCР” (Саудия Арабистони) 0:1
  • 92'
    Зухуров яна ҳужумда. У чиқиб кетаётган тўпни қайтарди, аммо зарба бериш учун футболчи топилмади
  • 90'
    ЗУХУРОООООВВВ!! У бурчакдан етказиб берилган тўпга боши билан зарба берди, аммо тўп тўсинга тегиб қайтди! Қойил посбонимиз ҳужумга чиқди
  • 87'
    Ҳамдамов жарима майдончасига кирмасдан дарвоза томон зарба берди, дарвозабьон биринчи уринишда тўпни ушлай олмади, аммо иккинчисида ўз вазифасини уддалади
  • 85'
    Саудияликлар қоида бузилганидан фойдаланиб вақтни чўзишга уринишяпти
  • 81'
    Адриан ўрнига Муҳаммад Саҳлави майдонга тушди
  • 80'
    Элдор Шомуродов ўрнига Санжар Қодирқулов
  • 79'
    Санжар Қодирқулов майдонга тушишга тайёргарлик кўряпти, рақиб жамоада эса Саҳлави
  • 76'
    8027 томошабин учрашувни стадиондан томоша қилмоқда
  • 74'
    МАИГААА! Зухуров ўз жамоасини муқаррар голдан асраб қолди
  • 71'
    Насимов Сато Минори ўрнига майдонга тушди
  • 67'
    Жарима зарбасидан бурчак тўпи ишлаб олинди
  • 66'
    Александр "Ал Наср" жарима майдони олдида стандарт ишлаб олди. Гол уриш учун ажойиб имконият
  • 65'
    Комилов ўз жаомасини муқаррар голдан қутқариб қолди. Зухуров тўпга чиқишга иккиланди
  • 64'
    Шая Шараҳли ўрнига Ар Фараж Ҳамис майдонга тушди
  • 63'
    Модибо Булятнинг тўхтата олмаган тўпига зарба берди, ноаниқ
  • 61'
    ЗАБИХУЛЛООО!!!! Ўринбоев Сатонинг ташлаб берган тўпини 6 метрдан дарвозага йўллай олмади, тўп унинг оёғига тўғри тушмади
  • 57'
    Яҳё Ал Шаҳри ўрнига Габриэль Маркиньос майдонга тушди
  • 56'
    Забихилло йиқилди, ҳакам бу йиқилишга ишонмади
  • 54'
    Омар Ҳавсави Акром Комиловга зарба бергани учун сариқ карточка олди
  • 52'
    Нурматов ўрнига Ўринбоев майдонга тушди
  • 52'
    ЭЛДООРРРР!!!! Шомуродов жарима майдончасига ёриб кирди зарба эса жуда кучсиз чиқди, бунинг устига ҳакам қоида бузилган деб ҳисоблади
  • 51'
    Стандартдан берилган зарбани Зухуров ушлаб олди, айни дамда Забихилло Ўринбоев майдонга тушиш учун тайёргарлик кўряпти
  • 50'
    Мезбонлар ўз жарима майдончаси олдида қоида бузишди. Жабрланувчи: Адриан Миржиевски
  • 49'
    Алимпиевич бир дақиқа ичида икки маротаба хатога йўл қўйди
  • 46'
    Ўйиннинг иккинчи қисмидаги илк ҳужум муаллифи мезбонлар бўлди, аммо "Бунёдкор" футболчиси тўпга ета олмади
  • 46'
    Жамоалар майдонга қайтишди. ИКкинчи бўлим бошланди
  • Биринчи бўлим якунланди."Бунёдкор" - "Ал Наср" 0:1
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
  • 43'
    Зарба кучсиз эди ва у тўғри посбоннинг қўлига борди
  • 42'
    Достон рақиб жарима майдончаси яқинида жарима тўпи ишлаб олди, ўнг қанотда стандарт
  • 41'
    Элдор чап қанотдан Достонга тўпни ташлаб бермоқчи эди, аммо у бироз шошди, ҳимоячи тўпни тепиб юборди
  • 36'
    "Вест Хэм" собиқ футболчиси Модибо Маига жарима майдончаси ичида бир неча футболчиларни алдаб, дарвозага зарба берди, Мурод Зухуров кутилмаганда тўпни оёқлари орасидан ўтказиб юборди
  • 34'
    Меҳмон жамоаси футболчиси майдонда ётибди, "Ал Наср" футболчилари эса ҳакамдан карточка сўрашяпти
  • 33'
    Комилов тўпни узатди, аммо Шомуродов ўйиндан ташқари ҳолатда эди, ҳакам байроқчасини кўтарди
  • 30'
    Ўйин темпи бироз пасайди
  • 29'
    Бугун "қалдирғочлар"ни стадиондан футзалчи қаҳрамонларимиз Нодир Элибоев, Рустам Умаров ва Дилшод Ирсалиевлар қўллаб турибди
  • 27'
    Элдор Шомуродов рақиб футболчисига ҳужумга ўтиш учун ҳалақит бергани сабаб сариқ карточка олди
  • 23'
    ЗУХУРООООВ!!! Муроджондан серияли сейвлар! Зухуров аввалига Маига, кейин эса Шараҳли зарба берди, посбон ҳар икки зарбани ажойиб бартараф этди! ҚОЙИЛ!
  • 21'
    "Бунёдкор" футболчилари рақибдан анча ёш бўлишига қарамай қўрқмасдан ҳаракат қилишяпти
  • 20'
    ҲАМДАМОООВВВ!! Достон Нурматовдан тўпни қабул қилиб, дарвоза томон йўллади, аммо бурчак тўпи. Рақиб футболчиси тўпни йўлига чиқиб хавфни бартараф этди, бурчак зарбаси ҳам муваффақиятли чиқмади
  • 19'
    Акром Комилов узоқ масофадан ўз омадини синаб, дарвозага зарба берди, аммо у асосан чап оёқда зарба беради, шу туфайли ўнг оёқдагиси ноаниқ чиқди
  • 18'
    АДриааннн!!! ЗУХУРООВВ! Баракалла! Муроджондан ажойиб сейв
  • 17'
    Булят "Бунёдкор" жарима майдончаси олдида қоида бузди, жуда хавфли стандарт. Адриан Миржиевски зарба берса керак
  • 15'
    Барча пенальти деб ўйлади, аммо Нурматов ўзи йиқилиб тушди. Ҳакам бурчак тўпи қўйиши керак эди
  • 14'
    Сато Ашурматовдан тўпни ажойиб тарзда қабул қилди, аммо унинг пасини ҳеч ким тушунмади
  • 13'
    ЗАРБААА! Йўқ, Шукуров ўйиндан ташқари ҳолатда экан
  • 13'
    Нурматов "Бунёдкор" учун ажойиб стандарт ишлаб олди. Ўнг қанотдан "қалдирғочлар" жарима зарбаси тепишади
  • 12'
    Элдооооорррррр!!!! Шомуродов ўнг қанотдан бир ўзи жарима майдончасига ёриб кирди ва чап оёқда узоқ бурчакка зарба берди, афсуски ноаниқ!
  • 10'
    ШАҲЗОДДД!!! Нурматов ҳаводан келган тўпни гавдаси билан тўсиб бирга бир чиқиб кетиши мумкин эди, аммо рақиб унга ҳалақит берди ва ажойиб имконият қўлдан кетди
  • 7'
    Элдор Шомуродов ҳаводан келаётган тўпни Нурматовга ташлаб берди, аммо ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди
  • 5'
    Илк дақиқалардан Акром Комилов ўз қанотида жуда фаол
  • 2'
    Илк қоидабузарлик меҳмонлар ҳисобига ёзилди, Сатони йиқитишди
  • 1'
    Модибо Маигаааа!!! У жарима майдончасига ёриб кирди, аммо зарба беришга улгурмади
  • 1'
    УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • 3 сектор узра Ўзбекистоннинг улкан байроғи кўтарилди
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
  • Икки жамоа майдонга чиқишга тайёр! Ўйин бошланишига эса 5 дақиқадан кўпроқ вақт қолди
  • Бугунги учрашувҳни "Спорт" телеканали учун Дилшодбек Тўхтабеков шарҳлаб боради
  • Майдон ҳолати жуда яхши, мухлисларнинг стадионга оқими давом этмоқда
  • "Бунёдкор" машғулотни якунлаб кийиниш хонасига кириб кетди. Саудияликлар ҳозир ҳам майдонда
  • Эслатиб ўтамиз, Модибо Маига жорий мавсум бошида "Вест Хэм" таркибида Премьер лига учрашувида майдонга тушган
  • "Ал Наср" таркибида Маркос Габриэлдан ташқари барча етакчилар сафда
  • Айни дамда икки жамоа майдонда ўйинолди машғулотларни ўтказмоқда! Таркиблар билан пастроқда танишиб олишингиз мумкин. Шакер Зуаги бугун "Бунёдкор" сафида майдонга тушмайди
  • Захира: 23.Ҳуссайин Шаян, 5.Жаман Ал Давсари, 9.Наиф Ҳазази, 10.Муҳаммад Саҳлави, 13.Муҳаммад Эйд, 18.Маркиньос, 27.Авад Ҳамис.
  • "Ал Наср": 22.Абдуллоҳ Ал Энизи, 2.Муҳаммад Ҳуссайин, 4.Омар Хавсави, 8.Яҳё Ал Шеҳри, 12.Холид Ал Гамди, 14.Иброҳим Ғолиб, 16.Абдулазиз Жебрин, 24.Ҳуссайин Сулаймони, 25.Модибо Майга, 26.Шая Шараҳили, 86.Адриан Миерзежевски.
  • Захира: 45.Акбар Тўраев, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жовлон Иброҳимов, 14.Баҳодир Насимов, 16.Дилшодбек Аҳмадалиев, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 26.Санжар Қодирқулов.
  • "Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов (С), 3.Акрамжон Комилов, 9.Минори Сато, 10.Элдор Шомуродов, 11.Шаҳзодбек Нурматов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Рустамжон Ашурматов, 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Булят, 71.Александр Алемпиевич
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. "Бунёдкор" - "Ал Наср" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг
Яндекс.Метрика