UZ

Сўнгги янгиликлар

13:03Transfermarkt: "Андижон" янги легионер билан йил охиригача шартнома тузди  0 12:43Англия ФА кутилмаган юриш қилмоқчи, Гвардиола инглизларни бошқариши мумкин  3 12:15Тьерри Анри, Маскерано, Кападзе... Олимпия ўйинларида ишлайдиган мураббийлар  0 11:54Расман: "Навбаҳор" Асадбек Собиржонов билан шартномани бекор қилди  3 11:27"Барселона"да мавсум бошланмай туриб иккинчи йўқотиш  5 10:56«Бухоро» Тожикистонда йиғин ўтказмоқда. Йиғинда «Андижон» ва «Локомотив» футболчилари ҳам бор  5 10:31Неймар 9 ойлик танаффусдан сўнг «Ал Ҳилол» машғулотларига қайтди  5 10:05«Пахтакор» яна бир маҳоратли ҳужумчи билан шартнома тузди  17 09:53“Машъал” тўрт нафар футболчи билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  3 09:39Истеъфога чиққан Саутгейт кетиш олдидан нималар деди?  6 09:15«Қўқон-1912» жамоаси ёзги трансфер ойнасида легионер футболчи билан шартнома тузди  6 08:48Аргентина терма жамоаси футболчилари узоқ муддатга футболдан четлатилишлари мумкин  53 08:26«Андижон» ёзги йиғиннинг илк назорат учрашувида йирик ғалабани қўлга киритди. Таркибда қандай ўзгаришлар бор?  4 08:00УEФА матбуот хизмати Евро-2024 рамзий терма жамоани эълон қилди  19 07:36Расман: «Рома» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  2

Международный

Португалия

Нани - 31'

Чемпионат Европы. Группа F . 1-тур

15/06/2016, 00:00

1
:
1
Тугади

Исландия

Биркир Бьяднасон - 50'

Стадион: Stade Geoffroy Guichard, 38742 томошабин

Бош ҳакам: Кунейт Чакыр

45'
90'
31'  Нани
31'  Андре Гомеш
71'  Жоау Моутинью (Ренату Саншеш)
76'  Жуан Мариу (Рикарду Куарежма)
84'  Андре Гомеш (Эдер)
50'  Биркир Бьяднасон
50'  Йоханн Берг Гудмундссон
55'  Биркир Бьяднасон
81'  Колбейнн Сигторссон (Альвред Финнбогасон)
90'  Йоханн Берг Гудмундссон (Эльмар Бьярнасон)
90'  Альвред Финнбогасон
  • Ушбу ўйиндан олиб борган репортажимизни якунлаймиз. Доимо соғ ва омон бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибога кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!
  • ЎЙИН ТУГАДИ!!!!!!!!! ПОРТУГАЛИЯ - ИСЛАНДИЯ 1:1!
  • Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
  • 90'
    Исландия: Бьярнасон ўринга Гудмундссон майдонга тушди.
  • 89'
    Ренату Саншеш Португалия ҳужумларини бошлашда, ривожлантиришда анча фаол. Аммо якуний нуқтани қўядиган йўқ. Ўша Роналду ҳам буни уддалай олмаяпти. Ваҳоланки унда гол уриш учун деярли 100 фоизлик имконият бўлганди...
  • 87'
    РУИ ПАТРИШИУУУУ!!! Португалия дарвозабони Руи ҳозир жамоасини деярли "шармандалик"дан қутқариб қолди..... Исландия ҳужумга ўтганди ва дарвозага жуда хавфли зарба йўллашди. Патришиу ўз ўрнида яхши ҳаракат қилди.
  • 85'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!!!!!!!!!!!!! РОНАЛДУУУУУУУУУУУУУУУУУ!!! ҚАНИ ГОЛ!!!!??????????? Жарима майдончаси ичида деярли бўш қолган Роналдуга ошириб берилган тўпни Криштиану жуда яқин масофадан дарвозани ишғол эта олмади! Яъни унинг боши билан йўллаган зарбасини Хальдорссон ушлаб олди! ҚОЙИЛ ХАЛЬДОРССОН!!!!! Роналдуга эса бу гапни айта олмаймиз......
  • 85'
    Португалия: Андре Гомеш ўрнига Эдер майдонга тушди.
  • 84'
    Исландия қарши ҳужумга ўтишга ҳам унчалик уринаётгани йўқ.
  • 83'
    Уҳҳҳҳҳ! Куарежманинг бурчакдан ошириб берган тўпига Пепе боши билан зарба берди. Ноаниқ! Аммо анча хавфли чиқди!
  • 81'
    Исландия: Сигторссон ўрнига Финнбогасон майдонга тушди.
  • 80'
    Роналду оффсайдда. Ренату Саншеш унга заргарона тўп узатмани амалга оширганди...
  • 79'
    Португалия бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. Исландия бутун жамоа бўлиб ўз ҳудудига ўтиб олган.
  • 78'
    Ҳозиргина майдонга тушган Куарежма дарвозага зарба йўллаганди. Дарвозабон ўз ўрнида ишончли ўйнади.
  • Исландия мухлислари жамоани фантастик тарзда қўллаб-қувватлашда давом этишмоқда...
  • 76'
    Португалия: Жоау Мариу ўрнига Куарежма майдонга тушди.
  • 73'
    Роналду ҳаракат қилмоқда, дарвоза томон йўл топишга интилмоқда. Лекин ҳозирча ҳаммаси бесамар. Тўғрисини айтиш керак, Роналду ўз даражасида ўйнамаяпти. Тўғрироғи, унга бунинг учун имкон беришмаяпти.
  • 72'
    Португалия турли тактик юришлар орқали Исландия ҳимоясини ёриб ўтмоқчи. Аммо буни уддалаш қийин кечмоқда. Нани жарима зарбасидан ошириб берилган тўпга бошини қўйганди. Аммо тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.
  • 71'
    Ренату Саншеш жаҳон футболида порлаши кутилаётган ёш истеъдод соҳиби! Ундан ҳам кўп нарса кутса бўлади. Кузатамиз.
  • 71'
    Португалияда дастлабки ўзгариш. Жоау Моутинью ўрнига Ренату Саншеш майдонга тушди.
  • Португалия мухлислари, мураббийлар, футболчилар ва бутун футбол жамоатчилигининг диққат эътибори Роналдуга қаратилиши табиий. Португалияга гол керак. Турнирни ғалаба билан бошлаш муҳим. Қолган дақиқаларда босим юқори, Исландия эса катта куч билан ҳимояланмоқда. Роналду етакчи сифатида жамоасини қийин ҳолатдан олиб чиқиб кета оладими, деган савол кўпчиликни қийнамоқда. Португалия аҳли эса Роналду жамоа жонига оро киришини кутмоқда ва умид қилмоқда!
  • 66'
    Исландия ҳимояда катта ҳажмдаги ишларни амалга оширмоқда. Португалия иккала қанот орқали ҳужумлар уюштиришда, Исландия эса уларни бартараф этишда давом этмоқда.
  • Исландия мухлислари стадионда жамоаларини фантастик тарзда қўллаб-қувватлашмоқда. Стадиондан БЎМ-БЎМ деган овозлар тобора кўп эшитилмоқда!!!!
  • 63'
    Хавфли вазияттттт!!!!!! Виейриньянинг қанотдан узатиб берган тўпини Нани дарвозага тўғирлаб қўя олмади. Нанига бу вазиятда ҳимоячи ва дарвозабон катта қаршилик кўрсатди.
  • 62'
    Португалия босимни оширмоқда. Исландия бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда...
  • 60'
    Уҳҳҳҳ! Хальдорссон кетма-кет иккита хавфли зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.
  • 59'
    Португалия чап қанотдан жарима зарбаси тепди. Лекин бундан самарали фойдалана олишмади.
  • 57'
    Португалия эса аста-секин асабийлашишни бошламоқда. Буёғига майдонда ҳам янада кескинлик ошади, тўп учун ҳар бир қаричда аёвсиз кураш кечади...
  • 55'
    Португалия энди анча эҳтиёткор футбол ўйнамоқда. Исландия эса анча фаоллашди. Футболчиларда ўз кучларига бўлган ишонч ортгандек.
  • Гол бўлган вазиятда Карвалью ва Пепега савол туғилади. Улар нима билан банд эди? Ким Бьярнасонни қўриқлаши лозим эди? "Португалия" ҳимояси ушбу вазиятда "ухлаб" қолди.
  • Исландия жуда осонлик билан Португалия дарвозасини ишғол этди. Бу гол Исландиянинг Европа чемпионатларидаги дастлабки голи. Бьярнасон Исландия учун тарихий гол муаллифига айланди.
  • 50'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! БЬРНАСОН!!!!!!!!!!!!!!!!!!! ИСЛАНДИЯЯЯЯЯЯЯЯ!!!! Ўнг қанотдан одатий ҳужумни давом эттираётгандек эди Исландия. Жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўп Бьярнасонга келди. Исландиялик футболчи эса тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади ва мувозанатни тиклади - 1:1!
  • 47'
    Зарбаааааа! Кришшшшш! Бдишшшш!! Жарима майдончаси олдидан Криштиану Роналду ҳаводан келаётган тўпга зарба йўллади. Бирозгина ноаниқ.
  • 46'
    Иккинчи тайм старт олди!
  • Биринчи бўлим тугади. Танаффус! 15 дақиқа дам олиб олиш учун сизларга рухсат)
  • 44'
    Исландиянинг кам сонли ҳужумларидан бири самарасиз кетди.
  • 43'
    Португалиянинг ҳужумлари асосан қанотлар орқали уюштирилмоқда ва мақсад жарима майдончаси ичидаги Роналдуни бошини қидириб топиш бўлмоқда. Ҳар сафар Роналду томон оширилаётган тўплар бошини олдигинасидан ўтиб кетиб қолмоқда...
  • 41'
    Хальдорссон дарвозаси томон яна бир кучли зарба йўналтирди. Лекин Исландия дарвозабони узоқдан тепилган тўпни ортиқча қийинчиликсиз ушлаб олди. Зарба муаллифини аниқлашни эса ҳеч ҳам имкони бўлмади. Режиссёрлар такрорий лавҳани ҳам кўрсатишмади.
  • Қизиқ факт: Нани Европа чемпионатлари тарихидаги 600-голни киритди.
  • 39'
    Исландия сўнгги 2 дақиқа ичида иккита бурчак зарбасини амалга оширди. Криштиану Роналду иккинчи қаватда яхши ҳаракат қилди ва ўз дарвозаси олдидаги хавфни бартараф этди.
  • 37'
    Исландия ҳужумга ўтмоқда.
  • 35'
    Исландия рақиб ҳужумларига дош бера олмади. Жамоа ҳеч йўғи биринчи бўлимда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолиш учун ўйнаётганди. Иккинчи таймда эса қарши ҳужумларда кўпроқ имконият бўлишига умид қилишганди. Аммо Португалия уларнинг бу режаларини бузишга эришди. Буёғига Исландия ўйиндаги "1-рақам"ни Португалиядан қайтариб олиб, эътиборни ҳужумга қаратмоғи лозим. Акс ҳолда таблодаги ҳисобни ўзгартиши қийин бўлади.
  • 33'
    Португалия футболчилари голдан анча руҳланишди.
  • 31'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! НАНИИИИИИИИИ! Португалиянинг ҳужуми ўнг қанотдан ривож олди ва Андре Гомеш тўпни жарима майдончасида турган Нанига оширди. Нани эса бу сафар Исландия дарвозасидаги "қулф"га узоқ қидирилган "калит"ни топа олди ва учрашувдаги ҳисобни очди - 1:0!
  • 30'
    Тўп назорати тўлиқ "Португалия"да.
  • 28'
    Португалия Исландия дарвозасига осилган "қулф"га "калит" изламоқда...
  • 26'
    Хавфли вазият!!! Криштиану Роналду жарима майдончаси ичида ўзи томон ошириб берилган тўпга тегина олмади. Ҳа, ҳа айнан тегина олмади. Оёғи текканда ҳам гол бўлиши мумкин эди. Аммо ўхшамади.
  • 25'
    Бьярнасон ҳужумда Пепега нисбатан қоидани бузди.
  • 23'
    Энди Роналдунинг ўзи рақиб дарвозаси томон хавф солди. Жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпга боши билан зарба берган Криштиануга бирозгина аниқлик етишмади.
  • 21'
    АЖОЙИБ!!!!!!!!!!! ҚОЙИЛ!!! РОНАЛДУУУУУ! НАНИИИИИИ! ХАЛЬДОРССОНННННННН!!!!!!!! Криштиану Роналду чап қанотда ҳимоячини чалғитиб, тўпни жарима майдончасига оширди. У ерда эса Нани ҳаводан келаётган тўпни яқин масофадан кучли зарба йўллади. Аммо Хальдорссон оёқлари билан тўпни қайтариб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди! Яшавор, Ханнес! Зўр дарвозабон шекилли бу нортой...
  • 19'
    Андре Гомеш ҳозир рақиби Сигурдссонни оёғини босиб олди.
  • 18'
    Виейриньянинг юриши! Ҳимоячи рақибларини алдаБ, қанотдан марказ томонга ўтди ва тўпни дарвозага йўналтирди. Зарба кучли чиқди. Лекин дарвозабон ўз ўрнида бехато ўйнади.
  • 17'
    Ўйин Исландия майдони атрофида кечмоқда. Португалия позицион ҳужумга ўтмоқда.
  • 15'
    Исландиянинг ҳимоя чизиғи ҳозирча рақиб ҳужумларини кетма-кет бартараф этмоқда.
  • 13'
    Португалия кўпроқ ҳужум қилишга, олдинга ўтишга интилмоқда. Бу тушунарли.
  • 11'
    Исландия стандарт вазиятига эга бўлганди. Аммо бундан исландияликлар наф чиқара олишмади.
  • 10'
    Кутилмаган юриш. Яъни айтмоқчи бўлганим, Исландия тўп назоратини ўз қўлига олишга уринмоқда. Деярли уддалагандек бўлганди. Аммо Португалия футболчилари яна тўпни қайтариб олишди.
  • 8'
    Ислания ҳужумга ўтаётганда лайнсмен байроқчасини кўтариб қолди. Демак оффсайд ва ҳужум қилишдан наф йўқ. Гол урсанг ҳам инобатга олинмайди. Жимгина тўпни Португалия футболчилари қолдириб, жўфтакни ростлаш керак, Сигурдссон.
  • 7'
    Португалиянинг рақиб дарвозасига уюштираётган босими давом этмоқда. Жарима зарбасидан сўнг бурчак тўпи тепишди. Лекин ҳаводаги тўпни яна дарвозабон қўлига илиб олди.
  • 5'
    Жарима зарбасидан сўнг Нани боши билан тўпни дарвозага йўллади. Хальдорссон ортиқча қийинчиликсиз тўпни ушлаб олди.
  • 4'
    Уҳ!!! Исландиянинг жавоби! Хавфли, тезкор ҳужум! Сигурдссон чап қанот орқали жарима майдончасига ёриб кириши зарба билан якунлади. Лекин Патришиу бу вазиятда ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилди ва хавфни бартараф этишга эришди.
  • 3'
    Португалиянинг ҳужуми бу сафар ўнг қанот орқали ташкил этилди. Виейринянинг ошириб берган тўпини яна дарвозабон ушлаб олди.
  • 2'
    Португалия тезкорлик билан ҳужумга ўтди. Роналду Нанини олдинга чорлади. Луиш Нани жарима майдончаси ичида тўпни ўзидан бироз узоқлаштирди ва натижада дарвозабон тўпга биринчи бўлиб эгалик қилди.
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • Португалия давлат мадҳиясига навбат...
  • Исландия давлат мадҳияси янграмоқда...
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...
  • Бугунги ўйинни туркиялик рефери Жунейт Чақир бошқариб боради.
  • Исландия терма жамоаси бош мураббийи Ларс Лагербек яқиндагида Роналду ва Пепени актёрлик маҳоратига тан беришини алоҳида таъкидлаб ўтганди. Яъни уларни майдондаги айрим қилиқларини танқид остига олганди.
  • Исландия терма жамоасининг тажрибали ҳужумчиси 38 ёшли Эйдур Гудйонсен бугун захирада.
  • Демак Европа чемпионатининг 1-тур ўйинларига якун ясовчи охирги беллашувни кузатамиз. Сенсация бўладими ёки йўқ? Шу савол кўпчиликни қизиқтираётган бўлса ажаб эмас. Роналду ватандошларига бугун Исландия катта қаршилик қилишга уриниб кўради.
  • Исландия – Хальдерссон, Сигурдссон, Скуласон, Сэварссон, Арнасон, Гудмундссон, Гуннарссон, Сигурдссон, Бьярнасон, Бедварссон, Сигторссон.
  • Португалия – Руй Патрисиу, Карвалью, Пепе, Геррейру, Виейринья, Моутинью, Данилу Перейра, Нани, Жоау Мариу, Андре Гомеш, Роналду.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Европа чемпионатининг 1-туридан ўрин олган сўнгги ўйин Португалия - Исландия ўртасида кечади. Ушбу беллашувни ушбу саҳифа орқали матнли онлайн тарзида кузатиб боришингиз мумкин.
Яндекс.Метрика