UZ

Сўнгги янгиликлар

12:152024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди  0 11:52Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубогида 3-ўрин учун баҳс, "Интер" уйда ва бошқалар  0 11:30Кутилмаган бурилиш: Палмер фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  0 10:49ПСЖ "Бавария" футболчиси учун 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр  2 10:24Арсен Венгер: "Жаҳон чемпионати энди фақат Европа ва Жанубий Америка учун эмас"  2 09:40Легионерларимиз. "Аманат" мағлуб бўлди. Қосимов тўлиқ ўйнади, Бобожонов захирадан тушди  1 09:23Бир ўйин тарихи. “Пахтакор”нинг 50 йиллик юбилейига бағишланган "Пахтакор" – "Торпедо" учрашуви ёдингиздами?  2 08:55Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи  36 08:35Карло Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан 2030 йилгача шартномасини узайтиради  2 08:05Хуршид Ғиёсов: "Нефтчи"га мослашиш ўйлаганимдан ҳам осонроқ кечди"  4 07:30Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  69 01:27"Ювентус" ва "Фенербаҳче" келишувга эришди  1 00:47Европа лигаси. Санчонинг голи "Фенербаҳче"ни мағлуб этди ва бошқа натижалар  0 00:30Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод"дан кетма-кет иккинчи мағлубият, "Ал Ҳилол"да йирик ғалаба  4 00:30«Реал»нинг келажаги, «Аякс» умиди ва кичик Станкович. Собиқ топ футболчиларнинг ўғилларида нима гап?  0

Международный

Швеция

Чемпионат Европы. Группа E .

23/06/2016, 01:00

1
:
0
Тугади

Бельгия

Раджа Наингголан - 84'

Стадион: 34011 томошабин

Бош ҳакам: Феликс Брих

45'
90'
33'  Альбин Экдаль
36'  Эрик Йоханссон
63'  Маркус Берг (Йон Гвидетти)
70'  Себастьян Ларссон (Джимми Дурмаз)
82'  Эмиль Форсберг (Эркан Зенгин)
31'  Тома Менье
45'  Аксель Витсель
71'  Янник Феррейра-Карраско (Дрис Мертенс)
84'  Раджа Наингголан
84'  Эден Азар
87'  Ромелу Лукаку (Кристиан Бентеке)
90'  Эден Азар (Дивок Ориги)
  • Учрашув якунланди. Швеция мағлубиятдан кейин гуруҳда сўнгги ўрин билан мусобақани тарк этди. Белгия эса гуруҳни иккинчи ўринда якунлади.
  • 90+3'
    Белгияда Азар ўрнига Дивог Ориги тушди.
  • 90+1'
    Зарбааа, Бентекенинг зарбасини Исакссон қайтариб юборди.
  • 90'
    Де Брюйненинг навбатдаги зарбасига аниқлик етишмади.
  • 87'
    Белгияда Лукаку ўрнига Кристиан Бентеке майдонга тушди.
  • 84'
    Гооооооооооллллл, Наингголаннннннн, 0:1. Раджанинг зарбасидан сўнг тўп ҳозиргина майдонга тушган Зингенга тегиб бироз йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан ўрин олди.
  • 82'
    Швецияда Эмиль Форсберг ўрнига Эркин Зенгин майдонга тушди.
  • 80'
    Дрис Мертенс Экдаль ва Дурмазни алдаб жуда хавфли зарба йўллади. Исакссон бу сафар ҳам жамоасини голдан қутқариб қолмоқда.
  • 79'
    Лукакудан хавфли зарба, бироз ноаниқ.
  • 78'
    Швеция стандартлардан фойдалана олмаяпти.
  • 76'
    Зарбааа, Ибрагимовичнинг жаримадан тепган тўпини Куртуа уриб юборди.
  • 74'
    Лукаку гол урди, лекин голгача у оффсайдда эди. Ҳисобга олинмаган голлар бўйича ҳисоб 1:1.
  • 73'
    Зарбааа, Лукакунинг бирга-бир вазиятдан тепган тўпини Исакссон қайтариб қолди.
  • 71'
    Белгияда Карраско ўрнига Дрис Мертенс тушди.
  • 70'
    Себастиан Ларссон ўрнига майдонга Жимми Дурмаз тушди.
  • 66'
    Де Брюйненинг кучли аниқ зарбасидан кейин Исакссон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
  • 63'
    Швеция: Маркус Берг ўрнига Жон Гвидетти майдонга тушди.
  • 63'
    Ибра ўз услубида ажобтовур гол урди, лекин бош ҳакам унгача қоида бузилганини кўрсатиб голни инобатга олмади.
  • 60'
    Меньенинг узатмасидан кейин тўп Гранквистнинг қўлига тегди, ҳа айнан тўп қўлга тегди.
  • 59'
    Белгия навбатдаги бурчак зарбасидан ҳам унумли фойдалана олмади.
  • 56'
    Ҳааа, Лукаку муғомбирлик қилиб ҳимоячини туртиб юборди. Ортида ҳам ҳакам борлиги эсида йўқ шекилли )
  • 54'
    Швеция ўйинни назорат қилишга уринмоқда, улар кўпроқ ҳужум уюштиришмоқда.
  • 51'
    Ибрагимович тўпга бироз ета олмади. Агар етганида Куртуага қийин бўларди.
  • 49'
    Ҳар икки жамоа таркибида Еврода кўпчилик учун кашфиёт бўлган қанот ҳимоячилари Ольссон ҳамда Менье тўқнашуви шведлар фойбасига бурчак зарбаси билан якунига етди.
  • Иккинчи бўлим бошланди.
  • Жамоалар чиқиш йўлаги орқали майдонга тушиб келишмоқда.
  • Феликс Брих ҳуштагини чалиб биринчи бўлимга якун ясаб берди.
  • 46'
    Белгиядан Аксель Витцель огоҳлантирилди.
  • 45'
    Зарбааа, Де Брюйне узатган тўпга Томас Менье боши билан бироз тегиб юборди, тўп устунни силаб ўтиб кетди.
  • 41'
    Белгия қарши ҳужумларга кўпроқ эътибор қаратмоқда.
  • 36'
    Бу сафар Швециядан Эрик Юханссон огоҳлантирилди.
  • 33'
    Қарши ҳужумни тўхтатгани учун швециялик Экдаль огоҳлантирилди.
  • 31'
    Томас Менье огоҳлантирилди Белгиядан.
  • 29'
    Белгия ҳимоячилари Ибрагимовичга зарба беришга имкон бермасликка интилишмоқда.
  • 26'
    Ибрагимович жуда хавфли зарба йўллади, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
  • 25'
    Де Брюйненинг зарбасини Исакссон ушлаб олди.
  • 24'
    Ларссондан кучли ва жуда ноаниқ зарба.
  • 22'
    Златан ажайиб ҳаракат эвазига тўпни чап оёғида ҳавога кўтарди ва ўнг оёғида унга зарба берди. Тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди.
  • 20'
    Вермален сал бўлмаса Ибрага гол уриш учун имконият яратиб бериши мумкин эди. Лекин, хатосини ўзи тузатди.
  • 17'
    Ҳозирча шведлар рақибга тезкор қарши ҳужумлар пайти имкон беришмаяпти.
  • 16'
    Карраско сал бўлмаса дарвоза чизиғини кузатиб турувчи ҳакамни "нокдаун" қилиши мумкин эди.
  • 12'
    Белгиянинг қанот ҳимоячилари ҳудди ўтган ўйинда бўлгани каби доимий тарзда ҳужумга қўшилишмоқда.
  • 11'
    Белгия тўп назоратини ўзига олди ва позицион ҳужум қилишга интилмоқда.
  • 8'
    Бу учрашув ҳам Венгрия - Португалия ўйини каби дахшатли бошланди, давоми ҳам ўша баҳсга ўхшашига умид қиламиз.
  • 6'
    Бу сафар Лукакунинг зарбаси ҳимоячининг оёғидан чиқиб кетди. Бурчак
  • 5'
    Зарбаааааа, Маркус Бергнинг яқин масофадан тепган тўпини Куртуа қайтариб юборди. Ажойиб сейв.
  • 3'
    Ўйиндаги илк зарбани Азарнинг пасидан сўнг Витцел берди, ноаниқ. Тўп йўл-йўлакай рақиб ўйинчисига тегди, лекин ҳакам буни кўрмади.
  • 1'
    Линделеф Азарнинг оёғини босиб олди, бошланиши ёмон эмас.
  • Учрашув бошланди, уни "тилла бола" бошлаб берди.
  • Жамоа сардорлари Эден Азар ҳамда Златан Ибрагимовичлар ўйинни ким бошлаб беришини аниқлаб олишди.
  • Энди эса Швеция давлат мадҳияси.
  • Белгия давлат мадҳияси янграмоқда.
  • Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
  • Швеция: Исакссон, Юханссон, Ольссон, Линделеф, Гранквист, Ларссон, Экдаль, Чельстрем, Форсберг, Берг, Ибрагимович.
  • Бельгия: Куртуа, Алдервейрелд, Вертонген, Менье, Вермален, Наингголан, Витцель, де Брюйне, Феррейра Карраско, Азар, Лукаку.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бироздан сўнг бошланадиган Швеция - Белгия учрашувини биз билан бирга кузатиб боринг.
Яндекс.Метрика