UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  14

Узбекистон

Бунёдкор

Элдор Шомуродов - 8', Элдор Шомуродов - 31'

Олий лига. 17-тур

07/08/2015, 19:00

1
:
2
Тугади

Қизилқум

Наврўзбек Алимов - 17'

Бош ҳакам: Олим Толибжонов

45'
90'
8'  Элдор Шомуродов
31'  Элдор Шомуродов
17'  Наврўзбек Алимов
  • Учрашув якунланди! "Бунёдкор" ўз майдонида "Қизилқум" устидан ғалабани тантана қилди.
  • 90+2'
    Сато Минори иккита рақибдан жуда эпчиллик билан ўтиб кетди ва дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди. Бироқ Сатонинг зарбасини Эркин Жабборов бартараф этишга эришди.
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
  • 87'
    "Бунёдкор" таркибида ўзгариш. Элдор Шомуродов ўз ўрнини Анвар Ражабовга бўшатиб берди.
  • 81'
    Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.
  • 78'
    Акром Комилов огоҳлантириш олди.
  • 76'
    Учрашувни томоша қилиш учун стадионга 1068 нафар томошабин ташриф буюрган.
  • 74'
    "Қизилқум" сафида яна бир ўзгариш. Баҳриддин Ваҳобов ўрнига Бобуржон Искандаров майдонга чиқарилди.
  • 71'
    "Қизилқум" таркибида ўзгариш бўлиб ўтди. Ғайрат Жумаев ўрнига Сарвар Холматов майдонга тушди.
  • 70'
    Акмал Рустамов ва Воҳид Шодиев ўзаро келишмай қолишди ва орани очиқ қилишга киришиб кетишди. Олим Толибжонов ҳар иккала футболчини ҳам огоҳлантирди.
  • 66'
    Акром Комилов ўз қанотидан жуда чиройли "рейд"ни амалга оширди. Бироқ унинг жарима майдончаси марказига етказиб берган тўпи жамоадошига аниқ бормади.
  • 64'
    "Бунёдкор" сафида ўзгариш руй берди. Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Воҳид Шодиев майдонга тушди.
  • 63'
    "Қизилқум"нинг серияли зарбалари. Шерали Жўраевнинг узоқдан йўллаган зарбасини Акбар Тўраев иккинчи уринишда эгаллаб олди.
  • 61'
    Ўйин темпи бироз тушиб кетди. Жамоалар тезкор ҳужумдарни уюштиришмай қўйишди.
  • 58'
    "Қизилқум" жамоаси ишқибозлар гуруҳи мамлакатимиздаги барча фан-клуб аъзоларига жамоани қандай қўллаб-қувватлашлик борасида чинакамига "мастер-класс" ўтишмоқда. Шунчаки барабанни тарақлатиб эмас, овоз билан баралла жамоага далда бўлишмоқда!
  • 54'
    Миржалол Қурбоновнинг узоқдан тепган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
  • 52'
    Акмал Рустамов оддий вазиятда тўпни ўзига бўйсундира олмади ва тўпни йўқотди. "Бунёдкор" жамоаси учинчи голни уриш иштиёқида олдинга интилмоқда.
  • 50'
    "Бунёдкор" рақибига босим уюштиришга ҳаракат қилмоқда.
  • 48'
    "Қизилқум" ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлганди. Баҳриддин Ваҳобовнинг яқин масофадан берган зарбасини Акбар Тўраев қайтариб қолди.
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди!
  • Биринчи тайм тугади! Танаффус!
  • 45'
    Биринчи бўлимга бош ҳакам 1 дақиқа вақт қўшиб берди.
  • 43'
    Достонбек Ҳамдамов рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
  • 40'
    Забиҳилло Ўринбоевнинг узоқдан тепган тўпи жуда ноаниқ кўриниш олди.
  • 37'
    "Бунёдкор" ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев узоқ масофадан дарвозага зарба йўллади. Эркин Жабборов қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбасидан эса мезбонлар фойдалана олишмади.
  • 35'
    "Қизилқум" бурчак тўпини амалга оширди. Аммо меҳмонлар бу стандарт вазиятидан унумли фойдалана олишмади.
  • 32'
    "Бунёдкор"нинг олдинги чизиқ вакиллари жуда чиройли комбинацияни уюштиришди. Достонбек Ҳамдамов ва Элдор Шомуродовнинг "девор" услубида ўйнаб ташкил этган ҳужумини Элдор Шомуродов самарали якунлади. Шомуродов бугун ўзининг дублини нишонламоқда. Хет-трикка ҳам ҳали вақт етади.
  • 31'
    ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЭЛДОР ШОМУРОДОВ!
  • 26'
    Навоийдан келган бир гуруҳ ишқибозлар "Қизилқум"ни фаоллик билан қўллаб-қувватлашмоқда.
  • 25'
    "Бунёдкор"нинг навбатдаги ҳужуми. Қанотдан ошириб берилган тўпга Элдор Шомуродов боши билан зарба берди. Эркин Жабборов бу зарбани бартараф этишга қийинчиликка дуч келмади.
  • 24'
    "Бунёдкор" жамоаси олдинга боришга анча қийинчиликка дуч келмоқда. Ҳозир ташкил этилган ҳужумни Достонбек Ҳамдамов ўзининг кучли зарбаси билан самарали якунламоқчи бўлди. Бироқ футболчи мўлжалда адашди.
  • 20'
    Ўйинда ҳисоб тенглашди. Ўйин бўйича ҳам жамоалар деярли тенг ҳаракат қилишмоқда. "Қизилқум" ўтказиб юборилган голдан сўнг анча яхши ўйин кўрсатмоқда. "Бунёдкор" аъзолари эса энди бор эътиборларини ҳужумга қаратишмоқда.
  • 18'
    Наврўз Алимов жарима майдончаси атрофидан тўпни Акбар Тўраев қўриқлаётган дарвозанинг ўткир бурчагига михлаб қўйди. Ажойиб гол! Тасанно, Наврўз! Қойил Наврўз!
  • 17'
    ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! НАВРЎЗ АЛИМОВ! СУПЕР-ГОЛ!
  • 15'
    Хавфли вазият! "Қизилқум" ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов жамоадоши Шерали Жўраевдан тўпни қабул қилиб олди ва бир футболчини алдаб ўтиб дарвозага зарба берди. Акбар Тўраев ўз ўрнида!
  • 12'
    "Қизилқум" рақиб дарвозаси олдида ҳозирча хавфли вазиятларни содир эта олаётганича йўқ. "Бунёдкор" футболчилари ўз майдончалари олдида анча тартибли ўйин кўрсатишмоқда.
  • 9'
    Сато Минорининг майдон марказидан бошлаб берган ҳужумини "Бунёдкор"нинг ёш истеъдодли ҳужумчиси Элдор Шомуродов самарали якунлади ва учрашувда ҳисобни очди.
  • 8'
    ГООООООООООООООООООООООООЛ! Элдор Шомуродов!
  • 7'
    "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Жавлон Иброҳимов жароҳат олганлиги сабабли ўйинни давом эттира олмади. Иброҳимов рақиб футболчиси билан жиддий тўқнашиб кетди.
  • 6'
    Жавлон Иброҳимов ўрнига Дилшод Жўраев майдонга тушди.
  • 3'
    Жамоалар ҳозирча олдинга боришга шошилишмаяпти. Ўйин асосан майдон маркази олдида кечмоқда.
  • 1'
    Учрашув бошланди!
  • "Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 7.Шакер Зуаги, 8.Жовлон ИБроҳимов, 9.Минори Сато, 13.Иван Милошевич, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 22.Рустам Ашурматов, 39.Элдор Шомуродов, 48.Акрам Комилов.
  • "Қизилқум": 1.Эркин Жабборов, 8.Акмал Рустамов, 10.Баҳриддин Ваҳобов, 20.Ғайрат Жумаев, 21.Миржалол Қурбонов, Шерали Жўраев, 33.Андрей Деркач, 44.Наврўз Алимов, 50.Георгий Квесиешвили, 92.Азизбек Усмонов, 95.Достон Абдураҳмонов.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! 17-турдан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг. Ўйин соат 19:00да бошланади
Яндекс.Метрика