UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  1 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  5 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  1 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  2 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5

Ўзбекистон

Локомотив

Артур Геворкян - 3', Сервер Жепаров - 4', Темурхўжа Абдухолиқов - 6', Темурхўжа Абдухолиқов - 43', Марат Бикмаев - 73'

Олий лига. 16-тур

03/08/2016, 20:00

0
:
5
Тугади

Навбаҳор

45'
90'
3'  Артур Геворкян
4'  Сервер Жепаров
6'  Темурхўжа Абдухолиқов
43'  Темурхўжа Абдухолиқов
53'  Сардор Мирзаев (Марат Бикмаев)
64'  Сервер Жепаров (Шерзод Файзиев)
73'  Марат Бикмаев
74'  Артур Геворкян (Садриддин Абдуллаев)
16'  Азизбек Турғунбоев (Абдумалик Абдуллаев)
54'  Дилшод Жабборов (Алишер Зиёвутдинов)
86'  Владислав Алексин (Исломбек Исоқжонов)
  • ЎЙИН ТУГАДИ! "Локомотив" - "Навбаҳор" 5:0!
  • 86'
    "Навбаҳор": Владислав Алексей ўрнига Исломбек Исоқжонов майдонга тушди.
  • Бугунги ўйинни стадионда томоша қилиш учун 545 нафар томошабин ташриф буюрган.
  • 76'
    "Навбаҳор" жамоаси ажойиб имкониятга эга бўлганди. Аъзамжон Алиев жарима тўпидан сўнг зарба беришга кеч қолди.
  • 74'
    "Локомотив": Артур Геворкян ўрнига Садриддин Абдуллаев майдонга тушди.
  • 73'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! МАРАТ БИКМАЕВ! 5:0! Белгиланган жарима зарбасини Марат Бикмаевнинг ўзи қойилмақом тарзда амалга оширди ва ҳисобни янада оширди - 5:0!
  • 72'
    Муроджон Тўйчибоев Марат Бикмаевга нисбатан жарима майдончаси олдида қоидани бузди. Жарима зарбаси.
  • 69'
    "Навбаҳор" сафида Акрамжон Баҳритдинов ўзининг ажойиб ўйинлари билан ажралиб турибди.
  • 64'
    "Локомотив": Сервер Жепаров ўрнига Шерзод Файзиев майдонга тушди.
  • 60'
    Аюдумалик Абдуллаевнинг ажойиб юриши ва зарба!!! Дарвоза тўсини бу сафар "Локо" фойдасига ишлади.
  • 58'
    Марат Бикмаевнинг ажойиб зарбаси дарвозаси тўсинига тегиб қайтди!
  • 54'
    "Навбаҳор": Дилшод Жаббаоров ўрнига Алишер Зиёвутдинов майдонга туширилди.
  • 53'
    "Локомотив": Сардор Мирзаев ўрнига Марат Бикмаев майдонга тушди.
  • 51'
    Уҳҳҳҳҳ! Санжар Шоаҳмедовнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Корнейчук қийинчилик билан қайтариб юборди.
  • 49'
    Игнатий Нестеров ҳаволатиб ошириб берилган тўпни муштлари билан бартараф этди.
  • 48'
    Артур Геворкян ва Сервер Жепаров жарима зарбасини чиройли ўйнашга ҳаракат қилишди. Жепаровнинг дарвоза томон тепган зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди.
  • 47'
    Артур Геворкянга нисбатан қўполлик ишлатилди. "Локомотив" жарима зарбасини амалга оширади.
  • 46'
    Иккинчи тайм бошланди!
  • Биринчи тайм тугади! "Локомотив" - "Навбаҳор" 4:0. Давоми бор...
  • 43'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ТЕМУРХЎЖА АБДУХОЛИҚОВ! Санжар Шоаҳмедовнинг тўп узатишидан сўнг АБдухолиқов учрашувдаги ўз деблини расмийлаштирди ва ҳисобни - 4:0га етказди.
  • 39'
    Ўйин анча сокинроқ темпда давом этмоқда.
  • 34'
    "Навбаҳор" гол уриш учун имкониятга эга бўлганди. Аммо Нестеров ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилди.
  • 32'
    Темур Кападзе узоқ масофадан дарвозани нишонга олмоқчи бўлганди. Унинг зарбаси ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди.
  • Бугунги баҳсни кузатиш учун "Локомотив" жамоасининг собиқ бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ташриф буюрган.
  • 29'
    "Навбаҳор" жарима зарбасини амалга оширди. Жарима майдончасига ошириб берилган тўпга меҳмонлар вакили зарба бериши мумкин эди. Лекин бу вазиятда "темирйўлчилар" ҳимоячиси Неманья Яничич жонбозлик кўрсатди ва жамоасини голдан сақлаб қолди.
  • 26'
    "Навбаҳор"нинг ҳужуми. Меҳмонлар бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Аммо улар бундан наф чиқара олишмади.
  • 23'
    "Локомотив"да яна гол уриш учун қулай вазият юзага келганди. Санжар Шоаҳмедовнинг яқин масофадан дарвозага тепган зарбаси кучсизроқ чиқди. Шунга қарамай Корнейчук ўзи учун ноқулай вазиятда жамоасини голдан сақлаб қолди.
  • Бугунги ўйинда ўз суюклилари "Навбаҳор"ни қўллаб-қувватлаш учун Намангандан кўп минглаб мухлислар ташриф буюришган. Аммо "лочинлар" уларнинг ишончларини оқлай олишмаяпти.
  • 20'
    Ҳозиргина майдонга тушган ҳужумчи Абдумалик Абдуллаев дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётганди. Аммо Нестеров ҳужумчидан кўра илдамроқ ҳаракат қилди. Абдуллаев эса мувозанатни йўқотиб йиқилди. Учрашув бош ҳаками эса ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.
  • 17'
    "Локомотив" бемалол тўпни ўз назоратида ушлаб турибди. Пайти келганда ҳужумга ўтишмоқда.
  • 16'
    "Навбаҳор"да ўзгариш руй берди. Азизбек Турғунбоев ўрнига Абдумалик Абдуллаев майдонга тушди.
  • 14'
    Ўйин темпи бироз пасайди. "Локомотив" 6 дақиқа ичида барча масалани узил-кесил ҳал этиб қўйди.
  • "Навбаҳор" ҳимояси учрашув дебютини мактаб баҳосида "2"дан ҳам пастроқ баллда ўтказди.
  • 10'
    "Навбаҳор" ўйин дебютида нималар руй берганини ҳалигача тушуна олмаяпти. Менимча, "Локомотив"нинг ўзи ҳам тушунолмаётган бўлса не ажаб.
  • "Локомотив"нинг янги хариди - Артур Геворкян ажойиб ўйин ўтказмоқда. Чиройли гол, Жепаровнинг голига ассистентлик ва қандай чиройли тўп узатма. Темурхўжа Абдухолиқов ҳозиргина Геворкяннинг яна бир ажойиб пасини голга айлантира олмади.
  • 8'
    Ўйиндаги воқеаларни ёзишга, ўйинни эса кўришга улгурмаяпти одам. Ҳужумлар ёмғири, голлар кўплиги кишини шошилтириб қўйди.
  • 6'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Темурхўжа Абдухолиқов! Нималар бўляпти???? "Локомотив"нинг ҳар бир ҳужуми хавфли ва гол билане якунламоқда. Бу сафар Темурхўжа Абдухолиқов Корнейчукнинг устидан тўпни ошириб дарвозага тушириб қўйди - 3:0!
  • 4'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! СЕРВЕР ЖЕПАРОВ!!!! Артур Геворкяннинг ажойиб тўп узатишидан сўнг Сервер Жепаров осонлик билан дарвозани ишғол этди - 2:0. "Локо" жуда кучли ўйнамоқда, "Навбаҳор" эса аксинча...
  • 3'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! АРТУР ГЕВОРКЯН! "Темирйўлчилар"нинг ҳужумлари анча хавфли тус олмоқда! Артур Геворкян жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олиши билан ҳимоячини ортда қолдирда ва дарвозани аниқ нишонга олди - 1:0!
  • 2'
    Хавфли ҳужум! "Локомотив" учрашувни тезкор ҳужум билан бошлади. Салим Мустафоевнинг қанотдан жарима майдончасига етказиб берган тўпига Зотеев зарба берди. Ноаниқ.
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда....
  • "Локомотив" чемпионлик учун курашаётган бўлса, "Навбаҳор" аутсайдерлар ҳудудида жойлашган. Айни пайтда "темирйўлчилар" чемпионатда пешқадамлик қилишмоқда. "Лочинлар" эса турнир жадвалининг 13-поғонасидан жой олиб туришибди.
  • Факт: Ушбу жамоалар ўзаро жами 23 маротаба тўқнаш келишган. Шуларнинг 12тасида "Локо"нинг қўли баланд келган бўлса, 7 маротаба "Навбаҳор" ғалаба нашидасини сурган. Қолган 4та баҳсда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати: 38-34 "темирйўлчилар" фойдасига.
  • "Навбаҳор": 12. Александр Корнейчук, 7. Акрам Баҳритдинов, 9. Дилшод Жабборов (С), 10. Алишер Маҳмудов, 19. Владислав Алексин, 21. Аъзам Алиев, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 27. Мурод Тўйчибоев, 33. Тоҳир Шамситдинов, 48. Азиз Турғунбоев, 99. Руслан Вагапов. Захира: 34. Артур Парванов, 24. Илҳом Бойдедаев, 28. Ислом Исоқжонов, 35. Билол Шарофиддинов, 36. Ҳожиакбар Юнусов, 44. Алишер Зиёвуддинов, 50. Абдумалик Абдуллаев.
  • "Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 8. Сервер Жепаров, 11. Тимурхўжа Абдухолиқов, 13. Неманья Яничич, 15. Сардор Мирзаев, 17. Салим Мустафоев, 18. Тимур Кападзе (С), 22. Санжар Шоаҳмедов, 33. Олег Зотеев, 71. Артур Геворкян. Захира: 12. Маъмур Икромов, 7. Садриддин Абдуллаев, 10. Марат Бикмаев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 29. Қувондиқ Рўзиев, 37. Шерзод Файзиев, 44. Сергей Прохоров.
  • Жамоалар таркиби маълум!
  • Учрашув соат 20:00да старт олади.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Олий лиганинг 16-тур доирасидаги "Локомотив" - "Навбаҳор" учрашуви сайтимиз орқали матнли онлайн трансляция қилинади.
Яндекс.Метрика