UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  3 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  5 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  2 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  3 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  13 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  8 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  2 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  6 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1

Фойдаланувчи шартномаси

Ушбу фойдаланувчи шартномаси (кейинги матнда - Шартнома), https://championat.asia манзили бўйича иш олиб борадиган CHAMPIONAT.asia сайти (кейинги матнда – Сайт) фойдаланиш шартларини белгилайди. Ҳар бир фойдаланувчи ушбу матнни диққат билан ўқиб чиқиши зарур. Агар сиз ушбу шартлардан бирортасига рози бўлмасангиз, Сайтдан фойдаланишни тўхтатишингиз керак.

1. Рўйхатдан ўтиш

1.1. Фойдаланувчи Сайтда рўйхатдан ўтиш имконига эга. Муваффақиятли рўйхатдан ўтиш шартларидан бири ҳақиқий маълумотларни киритиш.

1.2. Рўйхатдан ўтиш давомида исталган номни (ягона шарти, бошқа фойдаланувчида бу ном бўлмаслиги керак) ва паролни танлаши мумкин. Фойдаланувчи ўз паролини сир сақлаши ва уни учинчи шахсларга бермасликка мажбур.

1.3. Шартнома Фойдаланувчи томонидан қабул қилинган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. Сайтдан фойдаланиш фойдаланувчи унинг барча шартларини тўлиқ ва сўзсиз қабул қилганлигини англатади. Агар фойдаланувчи Шартлар билан рози бўлмаса, у Ресурсдан фойдаланишга ҳақли эмас.

2. Сайт мазмуни ва унга кириш ҳуқуқи.

2.1. CHAMPIONAT.asia – бутун дунё бўйлаб ўзбек тилида сўзлашувчи фойдаланувчилар учун мўлжалланган спорт сайти.

2.2. Веб-сайт қуйидаги футбол хабарларини эълон қилади: янгиликлар, статистика, фото ва видео материаллар.

2.3. Сайт саҳифаларида реклама тармоқлари кодлари ва натижада турли хил, шу жумладан соф ва таваккалчиликка асосланган мавзуларидаги реклама баннерлари бўлиши мумкин.

2.4. Сайт "худди шундай" тақдим этилади, яъни ундан фойдаланиш натижаси Фойдаланувчи кутганига мос келмаслиги мумкин. Фойдаланувчи барча оқибатларни қабул қилади ва Сайтдан фойдаланиш билан боғлиқ барча мумкин бўлган хавфларни мустақил равишда ўз зиммасига олади.

2.5. Фойдаланувчи Сайтдан ва/ёки унинг индивидуал функцияларидан фойдаланиш натижасида келиб чиқадиган ҳар қандай зарар учун шахсан жавобгардир.

3. Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3.1. Ҳар бир фойдаланувчи ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига қатъий амал қилишга мажбур. Фойдаланувчи томонидан Сайт саҳифаларида амалдаги қонунчиликни бузишга, миллатлараро ҳамда динлараро низони келтириб чиқаришга қаратилган, ирқчилик руҳидаги, шак-шубҳасиз ёлғон, ҳақорат, беадаб ва ахлоқсиз хабарларни ўз ичига олган маълумотларни жойлаштириш таъқиқланади. Фойдаланувчи Сайтдан турли ёшдаги шахслар фойдаланишини ҳисобга олиши лозим.

3.2. Сайт саҳифаларида маълумотларни жойлаштираётган фойдаланувчи, бу маълумотлар учинчи шахсларни ҳуқуқларини бузсмаслигини ва учинчи шахсларнинг мулки эмаслигини кафолатлайди. Шундай қилиб, фойдаланувчи ўзи жойлаштирган маълумот, ўзини тутиши, шунингдек суд жараёнида юзага келиши мумкин бўлган молиявий ҳаражатлар бўйича тўлиқ жавобгарликни ва барча даъволарни ўз бўйнига олади.

3.3. Фойдаланувчи томонидан Сайтни бузишга, ёки ундан фойдаланишни қийинлаштиришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлар таъқиқланади. Шу хилдаги ҳар қандай ҳаракатлар фуқаровий ва жиноий жавобгарликка тортилади. Айниқса, таъқиқланган харакатларга Сайтнинг жисмоний ҳамда мантиқий тузилишига таъсир этувчи харакатлар, шунингдек маълумотларни автоматик қўлга олиш, кўчириш ва юбориш, шу жумладан турли механик ва дастурий воситалар ҳамда скриптлардан фойдаланиш киради.

3.4. Сайтда учинчи шахсларни, уларнинг хабарисиз ва розилигисиз рўйхатга олиш таъқиқланади.

4. Фойдаланувчи томонидан жойлаштириладиган хабарлар

4.1. Фойдаланувчи ушбу Шартноманинг 3.1 ва 3.2 бандларини бузмаган ҳолда Сайтда янгиликларга фикр билдириш орқали хабарлар қолдириши мумкин.

5. Фойдаланувчиларга нисбатан қўлланиладиган жарималар

5.1. Сайт маъмурияти Шартнома шартларини бузувчи маълумотларни огоҳлантиришсиз ўчириш, ҳамда фойдаланувчиларга нисбатан қуйидаги жарималарни қўллаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади:

• иккинчи қоида бузилиши – фойдаланувчини 1 ҳафтага блокировка қилиш;
• иккинчи қоида бузилиши – фойдаланувчини умрбод блокировка қилиш.

Блокировка қилинган фойдаланувчи тизимга кириши (авторизация) мумкин, аммо Сайтда фикр билдира олмайди.

6. Якуний қоидалар

6.1. Сайт маъмурияти исталган вақтда ушбу Шартноманинг шартларини ўзгартириш ҳуқуқига эга.


2022 йил декабрь ҳолатига кўра

Яндекс.Метрика