UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  0 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  4 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  11 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  15 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  12 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0

Зоир Тўрақулов: "Шўртан"нинг эгаллаб турган ўрни ҳавас қиладиган даражада эмас" Янгиликлар

Зоир Тўрақулов: "Шўртан"нинг эгаллаб турган ўрни ҳавас қиладиган даражада эмас"

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманинг иккинчи қисмида “Шўртан” жамоаси бош мураббийи Зоир Тўрақулов ўз фикрларини баён қилди:
- Ғалаба қозонишимиз шарт бўлган учрашувда дурангга эришдик, холос. Ваҳоланки, ютуқ учун учун жуда яқин эдик. Бутун ўйин давомида бир қатор хавфли вазиятларни содир этдик, улардан унумли фойдаланишга келганда эса омадимиз келмади. Бир томондан олиб қараганда, футбол шуниси билан ҳам қизиқ-да. Муҳими йигитларимиз намойиш қилган ўйиндан кўнглим тўлди. Иккинчи даврада таркибни кучайтириш учун сафимизга бир қатор янги футболчиларни таклиф этдик. Улар аста-секин жамоавий ўйинга мослашиб боришмоқда. Футболчиларимизга эътирозим йўқ. Янгилардан айниқса, Азиз Алижонов, Азиз Ғуломхўжаевлар яхши ҳаракат қилишди. 

- Жамоа айни пайтда турнир жадвалининг қуйи қисмида бормоқда?

- Саволингиз тушунарли. Албатта, эгаллаб турган ўрнимиз ҳавас қиладиган даражада эмас. Аммо қўл қовуштириб, қараб турмаймиз. Вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. Бу қўлимиздан келади. Шу боис ҳам навбатдаги тур ўйинларида кўпроқ очко тўплаш асосий мақсадимиз бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика