UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  0 21:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  4 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  3 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  1 19:58Про лига. "Арал" "Олимпик-MobiUz" билан ўйинда ирода кўрсатди  3 19:36​"Челси" Стерлинг бўйича таклифларни кўриб чиқади  2 19:08"Ал Насср" бир киши кам бўлиб, "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди ва Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди  12 18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  15 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   5 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  1 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  3 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  9 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  1

Зоҳир Пиримов: "Биринчи давра якунланганидан кейин кейинги тақдирим тўғрисида ўйлаб кўраман" Янгиликлар

Зоҳир Пиримов: "Биринчи давра якунланганидан кейин кейинги тақдирим тўғрисида ўйлаб кўраман"

14-тур доирасида “Бухоро” Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилади. Ушбу учрашувдан олдин “Бухоро” ярим ҳимоячиси Зоҳир Пиримов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Аввал ўтган “Локомотив”га қарши учрашув ҳақида ўз фикрларимни билдириб ўтсам. “Локо”га қарши ўйинда камида дуранг натижага лойиқ эдик. Биз ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан кейин, анча тажрибали жамоа саналган “Локомотив” клуби ўйинни жиддий тарзда кучайтира олди. Афсус-ки, учрашув охирида ўз хатоларимиз эвазига имкониятни бой бериб қўйдик.

Энди бор этиборни навбатдаги учрашувга қаратишимиз керак. Кейинги рақибимиз ҳам анча жиддий. Гарчи “Бунёдкор” турнир жадвалида қуйи пағоналарда бораётган бўлса-да, яқинда ушбу жамоада мураббий алмашди. Миржалол Қосимов анча тажрибали мураббий саналади. Унинг жамоасига қарши ўйнаш жуда қийин. Ҳозир биз бу учрашувга жиддий тарзда тайёргарлик кўряпмиз. Ижобий натижага эришишимиз учун биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намоиш этишимиз шарт”-деди Пиримов.

-Сизни майдонда камдан-кам ҳолларда кўрамиз. Бу нима билан боғлиқ? Балки жароҳатингиз бордир?


-Менда ҳеч қандай жароҳат йўқ. Мен ҳамма қатори машғулотларда ишлаяпман. Асосий таркибда ким майдонга тушишини эса мураббийлар ҳал қилишади. Мен ҳамма вақт майдонга тушиб жамоамга ёрдам беришга тайёрман. Ҳозир бор эътиборимни биринчи давранинг охирги икки учрашувига қаратганман. Биринчи давра якунланганидан кейин кейинги тақдирим тўғрисида ўйлаб кўраман. Ҳар қандай футболчи мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлиб туришни хохлайди.


-Энди мавзудан четлашсак ва МТЖ ҳақида суҳбатлашсак. Яқинда ЎФФ Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабини саралаш босқичини охирига етказиб қўйиш учун имконият берди. Умуман МТЖнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

-Миллий терма жамоамизнинг имконияти Жанубий Корея мағлуб бўлгандан кейин яна ўз қўлига ўтди. Хитойга қарши кечадиган баҳсда қандай бўлмасин ғалаба қозонишимиз шарт. Сўнгги учрашувни Кореяга қарши  ўз майдонимизда ўтказамиз, бу эса бизга устунлик бериши мумкин. Мухлисларга мурожаат қилмоқчи ман. Келинг МТЖга ишонишда давом этайлик. Уларга руҳий босим ўтказишдан фойда йўқ, бугун уларга далда бериб туришимиз керак. Уларга ўз кучларига ишонч ҳосил қилишга ёрдам берайлик. Қарор қабул қилинган, нима бўлган тақдирда шу мураббийлар кейинги икки учрашувга термани тайёрлашади.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика