Златко Далич: "ЖЧ-2018 финалини ҳеч қачон кўрмайман"
11 сен 2018 21:04
Янгиликлар
Златко Далич: "ЖЧ-2018 финалини ҳеч қачон кўрмайман"
Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич Жаҳон чемпионати-2018 финали видеоёзувини ҳеч қачон кўрмаслигини маълум қилди.
Унда Далич шогирдлари Францияга мағлуб бўлишган (2:4) эди.
"Мен Россиядаги Жаҳон чемпионати финалини кўрмайман. Уни ҳеч қачон кўрмайман, бу ўтмиш, биз олдинга интилишимиз керак. Мен учун ўша вазиятга қайтиш ва уни кўриш оғир", - дея Даличнинг сўзларини келтирди "L'Equipe" нашри.
Фикрлар