

37 ёшли швед 2019 йилда 7.5 млн. долларга яқин маблағ ишлаб топиши кутилмоқда. Агар бу амалга ошса Златан MLS тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланади.
Якунланган мавсумда шведнинг мавсумий маоши 1,5 млн. доллар эди. У 27та учрашувда 22та гол урди ва 10та голли пас берди ҳамда мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.
MLS тарихидаги рекорд маош Какада бўлган. 2017 йилги мавсумда у "Орландо Сити" сафида 7,17 млн. доллар ишлаб топган.
"Торонто" ҳужумчиси Себастьян Жовинко эса сўнгги мавсум 7,11 млн. доллар даромад кўрди.



