Златан: "Фаолиятимни бошлаганимда кўпчилик мени гол уришни билмайди деган"

Tolibjon Qosimov
22 сен 2018, 11:47
"Лос-Анжелес Гэлакси" жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимович фаолиятидаги 500-голини киритгани ҳақида гапириб ўтди.

"Қизиғи, фаолиятимни бошлаганимда кўплаб скаутлар ва танқидчилар мени яхши ўйинчи, аммо голлар уришни билмайди дейишган. Улар хато қилишган эди. Мен фаолиятим давомида 500-голимни киритдим. Бу футбол учун ақлбовар қилмас натижа", - дея футболчининг сўзларини келтирди "Goal.com" нашри.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Goal.com