

Бу "Қироллик клуби" устози Зинедин Зиданнинг "Реал" бош мураббийи сифатида қўлга киритган иккинчи УЕФА Суперкубоги. 18 ой олдин "қаймоқранглилар" устози сифатида таништирилган франциялик мутахассис ҳозиргача мадридликлар билан 2 марта Чемпионлар лигасида, 2 марта УЕФА Суперкубогида, 1 марта ЛаЛигада, 1 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.
Шундай қилиб, Зинедин Зидан ўртача ҳар 14,7 та учрашувдан сўнг соврин қўлга киритмоқда ва бу ҳар қандай мураббий учун фантастик натижа!



