UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  2 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  14 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  5 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  7 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3

Зинедин Зидан: “Роналду ҳам бошқа футболчилар сингари захирага олиниши мумкин” Янгиликлар

Зинедин Зидан: “Роналду ҳам бошқа футболчилар сингари захирага олиниши мумкин”

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан жамоасининг “Атлетик” (2:1) устидан қозонилган ғалабаси ҳақида гапириб ўтди.

“Чемпионат тугашига 11 тур қолди. Биз айни пайтда жадвалда пешқадаммиз. Аммо бу ҳеч нарсани англатмайди. “Реал” сафарда қийин кечган баҳсда ғолиб чиқди. Рақиб бизга етарлича муаммо туғдира олди, лекин жамоа характер кўрсатди. Олдинда бунданда қийин ўйинлар борлигини биламиз. Бензема учрашувни ажойиб тарзда ўтказди. Учрашув охирида ўйин балансини сақлаб қолиш учун схемамизни 4-4-2 га ўзгартирдик.

Ўйинчи алмаштиришлар ҳақида тўхталадиган бўлсам, Роналду учун хавотирланиш шарт эмас. Криштиану ҳам бошқа футболчилар сингари ўйин мобайнида ўз ўрнини бошқа жамоадошига бўшатиши мумкин. Биз ғолиб чиққанимиздан у ҳам мамнун.

Васкеснинг майдонга туширишимга сабаб биз 4-4-2 тактик схемасида ҳаракатлана бошладик ва ҳимояланишга эътибор қаратдик. Биз рақибга имкониятни бой беришдан эмас, балки ўйин балансини сақлаб қолиш учун шу ишга қўл урдик.

Бейл, Роналду, Бензема бугун бор кучлари билан ҳаракат қилиб, ғалабага муносиб ҳисса қўшишди. Охирги икки футболчини шу сабаб Иско ва Моратага алмаштирдим”, деди Зидан.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика