UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Холанднинг твитидан сўнг, унинг аккаунтига расмий белги берилди  1 19:58"Турон" назорат учрашувида 10:2 ҳисобида ғолиб бўлди  0 19:45"Нефтехимик" - "Енисей". Учрашувни ОНЛАЙН томоша қилинг   3 19:40Де Лигт операция қилинди, у 3 ойни ўтказиб юборади  1 19:38"Рўзиқул Бердиев - самолёт, Андрей Канчельскис - трактор" - Славко Лукич билан интервью  18 19:28Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 19:15“Ювентус” ва “Арсенал”нинг собиқ аъзоси футболчилик фаолиятини якунлади  1 19:07"Аталанта" сенсацияси давом этадими ёки ПСЖ 25 йил деганда ярим финалга чиқадими? Превью  11 18:47Омар Моманидан янги карикатура: Окампоснинг бош билан урган голи "Севилья"га "Вулверхэмптон" устидан ғалабани тақдим этди  1 18:23"Барселона" Лиссабонга йўл олган таркибни эълон қилди  8 18:00Расман: Даниэль Парехо - "Вильярреал" футболчиси  3 17:38Европа Лигасининг ҳафта рамзий жамоаси тақдим этилди  2 17:19Назорат баҳси. “Навбаҳор” – “Навбаҳор-2” – 5:0  17 17:16"Интер" Тонали билан келишиб олди  2 17:14"Андижон": "Зомин"га 7та гол урдик, Абдумўминов ва Абдуллаев кетди, "Навбаҳор"дан икки футболчи келди  6

Зинедин Зидан: "Кимнинг очкоси кўпроқ бўлса, ўша жамоа чемпион бўлади. Агар ўзаро ўйинга қаралганда..." Янгиликлар

Зинедин Зидан: "Кимнинг очкоси кўпроқ бўлса, ўша жамоа чемпион бўлади. Агар ўзаро ўйинга қаралганда..."

"Қаймоқранглилар" мураббийи "Гранада" билан ўйиндан аввал саволларга жавоб берди.

Зинедин Зидан одатдагидек саволларга ўзига хос усулда жавоб қайтарди.  


Жамоа ҳолати ҳақида
"Бу охирги ҳафта, учта ўйин қолди. Бу энг қийин вазифа ва энг муҳими ҳамдир. Ҳар бир жамоа майдонга қандайдир мақсад билан чиқади, биз бўлажак ўйинда ижобий натижага эришиш учун қўлимиздан ва оёқларимиздан келган барча ишни қиламиз".


"Барселона" чемпион бўлиши мумкинлиги борасида
"Мавсум охирида кимнинг очкоси кўпроқ бўлса, ўша жамоа чемпион бўлади. Агар ўзаро ўйинга қаралганда ғолиб номи анча аввал аниқ бўлган бўларди".

"Қуруқ ўйинлар" ҳақида
"Жамоа – бу доимий баланс дегани. Биз нималарга қодирлигимизни биламиз. Мен Куртуа ва бутун жамоа учун хурсандман. Муҳими биз курашяпмиз ва ғалабага эришяпмиз".


Очколар ҳисоб-китоби
"Математика бизнинг иш эмас. Биз ўйинларни ютишимиз керак. Бўлажак ўйиндан чалғимаслик лозим.


Карантиндан кейин чемпионат рестарти ҳақида
"Вазият шуни тақозо этди. Биз тезда ўйинга қайта олганимиз ва спорт формамизни тиклаганимиз ажойиб бўлди. Шу йўсинда давом этамиз деб, умид қиламан".


Жамоа кам гол ураётгани борасида
"Мени бу ҳолат ташвишлантирмаяпти ва гап-сўзлардан хайрон ҳам эмасман. Олдимизга ажойиб жамоа эканлигимизни исботлаш вазифаси қўйилган ва буни ёмон уддаламаяпмиз деб ўйлайман. Одамлар нима деса деяверсин. "Реал Мадрид" – футбол тарихидаги энг муҳим клублардан бири бўлиб қолаверади, буни ўзгартириб бўлмайди".


Жамоа ҳақида
"Мақсадамиз – "Гранада" билан ўйин, қолгани ҳақида кейинроқ гаплашамиз. Бизни мураккаб баҳс кутиб турибди ва бор эътиборни унга қаратишимиз зарур".

Грегори Дюпон борасида
"Дюпон – жисмоний тайёргарлик борасида ажойиб мутахассислардан ҳисобланади. Клубда кўплаб ўз ишининг усталари жам бўлган. Дюпон клубга келганига кўп бўлмади, лекин биз унга тўлиқ ишонамиз. Айнан у футболчиларни чемпионатнинг ҳал қилувчи палласига зўр тайёрлай олди".


"Манчестер Сити" билан учрашув ҳақида
"Бизнинг бор энергиямиз бугунги ўйинга қаратилган".


Ҳакамларнинг "Мадрид"га муносабати ва бу борадаги гап-сўзлар борасида
"Ҳар ким ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга. Мен одамларнинг гапини муҳокама қилиб ўтирмайман. Биз майдонда меҳнат қиламиз. Вазифамиз ҳар бир футболчи ўсиши учун қўлимиздан келган барча ишни қилиш".

Ферлан Менди ҳақида

"Унинг трансфери шахсан мен клубдан сўрагандим. Ушбу трансферни раҳбарият билан ўрганиб чиқтик ва амалга оширдик. Менди ёш, иқтидорли футболчи, лекин уни Марсело билан солиштирмаган бўлардим. Менди – келажак футболчиси ва унинг жойи шу ерда. У айнан биз билан эканлиги ажойиб".


P.S: Техник носозлик учун узр сўраймиз. 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+6   
13 июл 23:43:17
FARXAD UNITED
Зинедин Зидан одатдагидек саволларга ўзига хос усулда жавоб қайтарди. Журналист: Хайратда)))))
+4   
13 июл 23:39:15
PAKO XENTO
Demak Real chempion demoqchi uzaro uyinda ham Real ustun.
+2   
13 июл 23:50:54
☆ Islombek Real Madrid ☆
Zidan jurnalistga javobimni hechkimga aytmang degan shekilli a
+2   
13 июл 23:40:20
YusupovJT
Omad zidan
+1   
14 июл 00:21:26
PAKO XENTO
Ramsey16 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kim ko'p penalti tepsa o'sha chempion bo'ladi demoqchi bo'gan
Ofarin Kusto hayratda
+1   
13 июл 23:47:58
ZAMON HOFIZ
РЕАЛГА ОМАД
+1   
13 июл 23:40:07
YusupovJT
Real madrid omad
   
14 июл 05:54:30
Patris evra
Baribir Sity bulan òyinda bilinadi Realni kuchi bu kamandala xammasi xashak
   
14 июл 02:45:01
Андижон Реал
Ramsey16 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kim ko'p penalti tepsa o'sha chempion bo'ladi demoqchi bo'gan
Kotizga qalampir kirb chiqande bolarkana Real penalti tepsa
   
14 июл 01:02:34
Мухаммад Абдувалиев
Урганинлар студнтлар савол беришни
   
14 июл 00:46:53
немо
Oddiy, sodda va o'ziga xos javoblar, Zidan ham futbolchi ham murabbiy sifatida hurmatga loyiq inson
   
13 июл 23:55:29
Futbol tv N2
Uzbek87 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Яна бирор нима деганмикан деб уйлабман. Эх админлар яшироқ мақола ёзинглар. Бир оғиз сузни хам ёзавермасдан.
Bu maqola emas!
   
13 июл 23:49:38
Pular
Каллана деганди А. Навоий. Жавоб қани.....
   
13 июл 23:47:54
Uzbek87
Яна бирор нима деганмикан деб уйлабман. Эх админлар яшироқ мақола ёзинглар. Бир оғиз сузни хам ёзавермасдан.
   
13 июл 23:46:23
FC Реал
Qani javob
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг