UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  6 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Зинедин Зидан: "Ҳа, кубокда ҳали ғалаба қозонмаганман, лекин..." Янгиликлар

Зинедин Зидан: "Ҳа, кубокда ҳали ғалаба қозонмаганман, лекин..."

"Қаймоқранглилар" устози Испания Қирол Кубоги баҳси олдидан матбуот-анжуманида иштирок этди.

"Ҳа, чиндан ҳали кубокда ғолиб бўлмаганман, эслатганингиз учун ташаккур (кулади). Аммо бу факт мени янада руҳлантиради ва Кубок ўйинларини янада қизиқроқ бўлишини таъминлайди", - дейди мураббий.

Алабанинг трансфери

"Алабанинг эҳтимолий трансфери Лукас ва Серхионинг шартномаси узайтирилишидаги қийинчиликларга умуман алоқаси йўқ. Ҳозир мен бор эътиборимни эртанги ўйинга қаратганман".

"Килиан Мбаппе? Футболчилар қаерда ўйнашни исташларини ўзлари ҳал қилишади. Ахир шартномага ҳар бир футболчининг ўзи имзо чекади, аммо мен "Мадрид"га тегишли бўлмаган ўйинчилар ҳақида гапиришни истамасдим.

Қишки трансферлар ҳақида

"31 январгача исталган нарса бўлиб кетиши мумкин. Футболчиларни сотишимизга келсак - трансферлар сони кутилганидан кўпроқ бўлиши мумкин".

Лука Йович ҳақида

"Куни-кеча Йович 2 та гол урганидан хабарим бор, у учун жуда хурсандман ва омад тилайман".

"Йович энди 23 ёшда, у "Мадрид"га мос футболчи ва бошқа футболчилар ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Аммо бу ерда рақобат жуда кучли ва у ёки бу ўйинчи камроқ ўйин амалиётига эга бўлса, фақат мураббийни айблаш нотўғри. Ҳар бир футболчи майдонга тушиш учун лойиқлигини ўз меҳнати билан исботлаши мумкин".

Азар ҳақида

"Азар ўз устида тинмай ишлаяпти. Яқин вақтлар ичида Эден барчамиз ўрганиб улгурган, ўзининг ҳақиқий "мен"ини қайта кўрсатади".

Танқидлар ҳақида

"Мен танқидлардан чарчайманми ёки йўқ, умуман аҳамиятсиз. Бу "Реал" ва бу каби ҳолатга тайёр туриш лозим, "Мадрид" учун бу оддий ҳолат. Биз янада яхшироқ, тезроқ ҳаракат қилиб, вазиятни ўз фойдамизга ўзгартирмоқчимиз".

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика