

"Кўрсатма ҳали ҳам ўша-ўша. Биз яхши ўйин намойиш этишни истаймиз. Ўртоқлик ўйинларини ёқтирмайман. Бу Чемпионлар лигаси ва обрўимиз ҳамон ўз ўрнида. Доим мазмунли футбол ўйнашни ва яхши анъаналаримизни сақлаб қолишни хоҳлаймиз. Ўйинга шу услубда ёндошмасак, натижа ёмонлашиши мумкин", - дейди Зидан.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ўз гуруҳида муддатидан аввал кейинги босқич масаласини ҳал этган. (Гуруҳ жадвали)



