UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  0 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  2 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  5 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  10 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  33 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  1

Зинедин Зидан: "Биринчи бўлимнинг ўзида голлар уришимиз керак эди — икки очко йўқотдик" Янгиликлар

Зинедин Зидан: "Биринчи бўлимнинг ўзида голлар уришимиз керак эди — икки очко йўқотдик"

"Реал" устози Зинедин Зидан "Реал Сосьедад" билан дурангдан кейин (1:1) фикрлари билан ўртоқлашди.

"Яхши ўйин ўтказдик. Балки беллашувни кўнгилдагидек бошлай олмагандирмиз, лекин етарлича вазиятларимиз бўлди. Айниқса биринчи бўлимда яққол имкониятлардан фойдалана олмадик. Биз уйимизда тўп тепдик, бугун икки очко йўқотдик. Бунга эса қаршимизда турган, бугун анча яхши ўйин ўтказган рақиб турганди.

Мен босимдан қониқмаганим учун схемани ўзгартирдим. Орадан 10-15 дақиқа ўтди ва мен тактик схемани яна ўзгартиришга қарор қилдим, бу ўйинда биз 4-3-3 схемада яхшироқ ҳаракат қилдик. Бир ўйинда 3 марта схемани алиштириш таваккалчилик эмасми десангиз – ҳа, бу зараримизга ишлаши ҳам мумкин эди, лекин менимча ўйинимиз яхши томонга ўзгарди. 

Баъзи футболчилар 55 - 60 дақиқа ўтиб, чарчаб қолди, шу сабабли ўйинчи алмаштиришга қарор қилдик. Нима қилиб бўлса ҳам ўйин динамикасини ўзгартиришимиз зарур эди. Хотиржамликни сақлаб қолишимиз зарур. Қайтараман, ёмон ўйин ўтказмадик. Бизда гол уриш учун 3 - 4 та яққол имконият юзага келди. Сабр, хотиржамлик ва хордиқ. 

Бугунги ўйин дербига буткул таъсир қилмайди деб ўйлайман. "Атлетико"га қарши ҳам вазиятлар яратиб, муҳими улардан фойдалана олсак бўлгани, – деди Зидан.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика