Зинченко: "Компани кетганида бақириб юборганман"

Alisher
22 июл 2019, 11:41
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченко жамоанинг собиқ сардори Венсан Компанининг кетгани ҳақида фикр билдирди.

"Мен ҳали ҳам кўп нарсаларни ўрганяпман ва айтишим мумкинки, у менга жуда катта ёрдам берган. Майдон ташқарисида, ўйинда ундан кўп нарсаларни ўргандим. У машғулотлардан сўнг мен билан 40 дақиқа ишларди ва мен яхшироқ ўйнашни бошлардим", - дейди Зинченко.

"Компанининг кетишини ҳеч ким кутмаган эди. Тўғриси, бақириб юбордим.  Мен Венсан билан алоқада қолишни истайман, у мен учун ҳақиқий афсонадир".

Компани "Манчестер Сити"дан мавсум якунлангандан сўнг кетган ва шундан сўнг ўйновчи мураббий сифатида "Андерлехт"га йўл олган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›