UZ

Сўнгги янгиликлар

00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  2 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  3 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  22 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  1

Зиданни "Реал"га қайтариш хато эканлигини исботловчи 5та сабаб Янгиликлар

Зиданни "Реал"га қайтариш хато эканлигини исботловчи 5та сабаб

Зинедин Зидан "қаймоқранглилар"га мос эмас.

"Реал" ҳали ҳам омадсиз мавсум асоратларидан қутила олмаяпти.

Бир ҳафтада учта турнирдан чиқиб кетган "Реал" Зинедин Зиданни жамоага қайтарди. Зизу клуб президенти Флорентино Перес билан келиша олмай клубни тарк этган эди.

Ҳозир жамоа бош мураббийи - мухлисларнинг асосий умиди. У ёзда Азар, Йович, Менди ҳамда яна бир қатор ёш ва иқтидорли футболчилар трансферига рухсат берди.


Тўғри, ҳозирча жамоа кучайгани сезилмади: Мавсумолди йиғин ёмон ўтди ва кўпчилик Зизу бошлаган ишга шубҳа билан қарай бошлашди. Франциялик жамоага қайтгани нега хато эканлиги ҳақида 5та фактни тақдим этамиз.


5.Эски ғоялар

Кўплаб совринлар ютилганига қарамай Зидан тактика бўйича кучли мураббий бўлмаган. Тўғри, "Реал" ютди, аммо унинг услубини ҳайратланарли дея олмаймиз.

Унинг асосий ғояси - қанотлардан фойдаланиш ва жарима майдончасига пас узатиш. Зизу шогирдлари марказдан жуда кам киришади. Бунинг ҳаммаси мавсумолди йиғинда тасдиқланди.


Муаммоларни кўриб турган Зидан ҳозир ҳам янги услуб ҳақида ўйламаяпти.


4.Эски чеҳралар

"Галактикос" нега фақат бир усулда ўйнайди? Чунки жамоадаги чеҳралар ўзгараётгани йўқ.


Зидан аввалгидек ҳозир ҳам ярим ҳимояда Тони Кроос ва Лука Модрич жуфтлигидан фойдаланмоқда. Ҳимояда эса Карвахаль, Рамос, Варан ва Марсель квартети тўп тепмоқда.

Яхши футболчилар? Тўғри, аммо улар энди ёш эмас ва ўтган мавсум ўз даражасида ўйин кўрсата олишмади. Агар франциялик мутахассис уларга ишонишда давом этса, бу яхшилик билан тугамайди.


3.Абсурд кетишлар

Ўтган мавсумни тезроқ унутиш керак, аммо унда ёқимли воқеалар ҳам юз берди. Маркос Льоренте ўзини кўрсатди ва асосий таркибга даъвогарлардан бири эканлигини исботлади.


Асосий таркибда Марсело ўрнини эгаллаб олган Серхио Регилонни ҳам унутмаслик лозим. Бу икки футболчи "Реал"ни тарк этди. Льоренте ашаддий рақиблардан бири ҳисобланган "Атлетико"га ўтди, Регилон эса "Севилья"га ижарага берилди.

Биз "Реал"нинг ўтган мавсумдаги энг яхши икки футболчиси ҳақида гапиряпмиз. Ветеран ва юлдузларнинг қўлидан ҳеч нарса келмаганда бу ёшлар ёрдам келган эди. Раҳмат, Зидан.


2.Иқтидорли ёшларнинг номаълум келажаги

Винисиус Жуниор ҳам ўтган мавсумнинг умидли ёшларидан бири эди. У чап қанотда жуда яхши ўйин кўрсатди, аммо Зидан эса бунга оддий қаради. Энди клубда Азар бор ва у бразилияликнинг жойини ўзлаштириб олади. Бундан ташқари, Зидан Лукас Васкесни майдонга туширишни яхши кўради.


Такефуса Кубо, Родриго... Уларнинг бари ўз имкониятига эга бўлади дея олмаймиз, Зидан ёшларга ишонишни ёқтирмайди.


1.Криштиану Роналду йўқ

Аммо бунданда муҳими Зиданнинг "Реал"идаги асосий механизм жамоани тарк этди. Криштиану Роналду бутун машинани ҳаракатга келтирарди ва мураббийларнинг тактикаси усиз ишламайди.

Португалиялик етакчи жамоани тез-тез қутқаради ва ЧЛ Роналдусиз қўлга киритилмаган бўларди. Янги етакчи ким бўлади? Бэйл эмаслиги эмас, чунки Зидан тезроқ ундан қутилмоқчи. Азар? Балким, лекин аниқ эмас. Бензема ва Йович ҳам шу ерда, бироқ уларнинг бири ёш эмас, бошқаси эса тажрибасиз.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика