Зидандан сўнг "Реал"нинг янги бош мураббийи немис бўлиши мумкин

Aslanov Jasurbek
8 фев 2018, 16:52
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв ўз иш услуби билан "Реал" президенти Флорентино Пересда яхши таассурот қолдирди.

"Реал" жорий мавсум муваффақиятсиз ўйин кўрсатмоқда, улар кураша оладиган ягона турнир Чемпионлар лигаси қолди. ЛаЛига ва Испания Кубогида "Қироллик клуби" курашдан чиқиб кетди. Лёв услубининг мухлиси бўлган клуб президенти Зидан ҳайдалса жамоага немис мутахассисини олиб келмоқчи.

Перес Лёвдан ташқари Массимилиано Аллегри, Маурисио Почеттино, Юрген Клопп, Маурицио Сарри хизматларига мурожаат қилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›