Зидан: "Яхши футболчи бўлиш учун қўлимдан келганини қилганман"

Mirjalol Normatov
24 мар 2019, 17:41
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан футболчилик фаолиятини ёдга олди.

"Менинг ягона интилишим - футбол ўйнаш эди. Мактабда бунга катта қийинчиликлар бўларди. Ота-онам мени ҳеч қачон жазолашмаган бўлса ҳам менинг муносабатларим нотўғри бўлганини тушунардим.

Бир куни улар менга: "Сенда иқтидор борлигини биламиз. Нима керак деб ҳисобласанг, ўшани бажар", дейишди. Ота-онам розилигини олиб, дунёнинг энг яхшиси бўлиш учун ҳаракат қилдим.

Шундан кейин мен ўз яқинларимни ҳурсанд қилиш ва мен билан ғурурланиши учун ҳаракат қилавердим", - деди Зидан.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS