Зидан: "Реал"да маҳоратли футболчилар кўп, лекин менга кўпроқ йигитларнинг ҳарактери ёқади"
15 апр 2021 07:22
Янгиликлар
Зидан: "Реал"да маҳоратли футболчилар кўп, лекин менга кўпроқ йигитларнинг ҳарактери ёқади"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Ливерпул"га қарши ўйиндан сўнг (0:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз кейинги босқичга чиқишга ҳақли эдик, йигитлар учун хурсандман. Айнан шу сабабли биз мавсум охиригача етадиган энергияга эга бўлдик.
Аммо ҳали хеч нарса ютмадик. Мен бажараётган ишимиздан ғурурланаман, аммо ҳозир дам олиб, ғалабадан завқ олишимиз керак. Биз катта куч сарфладик.
Сўнгги ҳафтада биз учта муҳим ўйин ўтказдик ва якуний натижалардан мамнунмиз. Биз қайд этаётган натижаларга эришиш осон эмас.
Футболчиларимизнинг характери билан фахрланаман. Улар бирдамлик намойиш этишди. Ҳа, бизда маҳоратли футболчилар кўп, аммо менга ҳаммасидан ҳм йигитлардаги характер ёқади", - деди Зидан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар