

Баҳс 6 май куни "Камп Ноу" стадионида, Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.
"Реал" яхши формада, йигитлар дам олишди ва "Барселона"га қарши ўйинга тайёр. Бу муҳим учрашув, 3 очко билан турнир жадвалида ҳолат ўзгармайди, аммо ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз.
Жароҳатланган футболчиларга тўхталадиган бўлсак, 100% оёққа турмаганлар майдонга тушмаслиги аниқ. Бизда уларнинг ўрнини эгаллай оладиган етарлича ўйинчи бор" - дейди Зидан.


