UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Алькантара "Бавария"ни тарк этиши мумкин  0 18:32U-23 Осиё чемпионати. БАА - Ўзбекистон 1:2 (матнли трансляция)  264 18:26Италия. "Милан"дан кичик камбэк! Жамоа сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетди  7 18:14"Барселона"нинг "Гранада"га қарши ўйин учун қайдномаси маълум қилинди  2 18:03ОЧЛ-2020. "Локомотив" - "Истиқлол". Эртага ўйинолди матбуот анжумани   1 17:58Кике Сетьен: "Шошилмаймиз"  4 17:47"Навбаҳор" Туркияда Россия клублари каби иш тутади" - Андрей Канчельскис билан катта интервью  14 17:47"Челси" Мозесни "Интер"га беришга тайёр  1 17:42БАА - Ўзбекистон. МОҚ раҳбари, Равшан Эрматов, Вадим Абрамов ва Рўзиқул Бердиев стадионда   35 17:29U-23 Осиё чемпионати. Жанубий Корея - ярим финалда!  17 17:24"Милан" спорт директори: "Уч трансферни амалга оширдик. Бошқа трансфер қилмаймиз"  5 17:14Бангкок ва "Ражамангала" бугунги учрашувга тайёр  29 17:06"Навбаҳор" 25 январь куни Туркияга учиб кетади   23 17:05Менди: "Сити" "Реал"га қарши ўйинга бошқача тайёрланади"  5 16:58U-23 Осиё чемпионати. БАА - Ўзбекистон. Асосий таркиблар маълум  171

Зидан қўл остида "Реал" турли схемаларда самарали ўйнамоқда, лекин Суперкубокда жамоани Куртуа қутқарди Янгиликлар

Зидан қўл остида "Реал" турли схемаларда самарали ўйнамоқда, лекин Суперкубокда жамоани Куртуа қутқарди

Испания Суперкубоги финалида голлар шоуси бўлмади, лекин биз Диего Симеоне ва Зинедин Зидан жамоаларини қандай ривожлантираётганини кўриб олдик.

Зидан 5 марказий ярим ҳимоячидан иборат тактик схемани ўйлаб топди

Суперкубокнинг ҳар икки ўйинида Зидан 5 марказий ҳимоячи (ёки Каземиро орқароқда, таянч ярим ҳимоячиси ва 4 яққол ярим ҳимоячи). Бир қарашда "Мадрид" одатдаги 4-3-3 тактик схемасида ўйнаётгандек эди, лекин амалда қанотларни Феде Вальверде ва Иско (кўпроқ) ёпди ва бу ўйин услуби ҳамда ҳужум ташкиллаштиришга жиддий таъсир ўтказди.

"Валенсия" билан ярим финалдан сўнг Зидан 5 нафар марказий ярим ҳимоячили тактика айнан шу рақиб учун мўлжалланганлигини тан олди. Ва бу ажойиб натижа берди. 

Чемпионат учрашувида (1:1) "Валенсия" "Мадрид"ни марказда персонал ўйин эвазига қийин вазиятга тушириб қўйганди. Катта эҳтимол билан Альберт Селадес Суперкубокда ҳам айнан шу усулдан фойдаланмоқчи эди: у 4-2-3-1 тактик схемасини танлади ва Дани Парехо ҳужумчи ортига туширилди. Бу "Мадрид"нинг 4-3-3 га қарши персонал тақиб учун жуда қулай бўларди.

Амалда эса "Валенсия"нинг режаси буткул иш бермади. Майдонга бир вақтда 5 нафар ярим ҳимоячи туширилиши, улар одатдагидек марказда эркин ҳааркат қилиши, жой алмашиши Селадес схемасини бузиб юборди. "Валенсия" футболчилари ўз жойини очиқ қолдириб рақиб ортидан эргашсада, "Мадрид"нинг камида битта футболчиси доим очиқ қолаверди. 

"Реал" ярим ҳимоячиларининг ностандарт жойлашуви туфайли "Валенсия" персонал ҳимояланишда қийналди – унга ҳатто вингер Карлос Солер ҳам қўшилди (бу эса Дани Карвахалга бўш зона пайдо қилди).

"Мадрид" осонлик билан бўш ўйинчини топар (бу ерда Карвахаль ҳамда унинг ёрдамида ҳужумни ривожлантирди) ва рақиб таянч ярим ҳимоясида бўшлиқни вужудга келтирди:

Бундай вазият такрор ва такрор вужудга келди. Зидан жамоаси ўйин тизгинини ўз қўлида ушлаб турарди. Биринчидан, "Валенсия" футболчилари рақиб ярим ҳимоячиларини ёпа олишмади: 3 га 3 вазиятда – Вальверде ва Иско ортиқча бўлиб қолаверди. Иккинчидан, кучларни тенг қилиш мақсадида қанот футболчилари Солер ва Ферран Торрес марказга ёрдамлашса, Ферлан Менди ва Карвахаль қанотда бўш қолди. Эътиборлиси, уларнинг ҳар иккиси ҳужумга ҳеч тортинмай қўшилди. Учинчидан, "Мадрид" рақиб схемаси билан истаганича манипуляция қилди. 

Бундай фикр нафақат конкрет рақибга мос келар, балки баъзи бонусларни ҳам берарди. Биринчиси – чиройли футбол. Майдон марказида техник кучли футболчилар эркин ҳаракат қилиши, комбинациялар сони кўп бўлишини билдирарди. Иккинчиси – сифатли контрпрессинг. Ярим ҳимоя вакиллари комбинация орқали у ёки бу зонага катта куч қаратганида, тўп олдириб қўйилсада, (деярли ҳамма) тўп бўлиб турган зонага яқин бўлади ва дарҳол прессингга кириша олади. Агар улар ичида Вальверде ва Каземиро бўлишини инобатга олсак, контрпрессинг кафолатланади.

"Мадрид" буткул устунликка эга бўлди ва мавсумдаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Ваҳоланки, айнан шу рақиб бир ой аввал Зиданга Ла Лига доирасидаги ўйинда муаммолар вужудга келтира олганди. Аввалига бу тактика конкрет рақиб учун мўлжалланганини айтган бўлсада, Зизу "Атлетико" билан ўйинда ҳам экспериментни давом эттирди. Балки, натижа уни ҳайратга солгандир ("Валенсия" билан ўйиндан кейин бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ).

"Атлетико"га қарши бу деярли умуман иш бермади. Биринчидан, Диего Симеоне жамоаси майдон марказида персонал ҳаракатланмайди – "Атлетико" 4-4-2 тактик схемасида зоналар бўйича ҳимояланади (назаримизда, бу борада уларга тенг келадигани умуман бўлмаса керак).

Мисол учун бу вазият: "Реал" рақибни ўзига тортиб, тактик схема ёрдамида устунликка эга бўлмоқчи. Лекин "Атлетико" бунга учмаяпти – аксинча, марказ буткул ёпиб қўйилган. Жарима майдони марказида фақат Лука Йович бўлганда бу унчалик қўрқинчли эмас:

Шунингдек, Симеоне шогирдлари рақибни биринчи бўлимда "Валенсия"га қараганда эртароқ (тепароқ) қарши олди. Майдонда ҳудудий устунлик бўлмаса, ярим ҳимоячилар эркинлиги кутилган натижани бермайди. 

Биринчи бўлимда "Реал" фақатгина бир марта ярим ҳимоядаги ўйин ёрдамида қанотда Ферлан Мендига бўшлиқ ярата олди – ҳимоячи маҳорати эвазига бир рақибини ортда қолдирди ва ўнг оёқда зарба берди. Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларидан "Реал" ўйинчи алмаштириш амалга оширмай, кўпроқ вертикал йўналишда ҳаракат қила бошлади – тўп марказда бўш ўйинчи қолишини сабр билан кутмай, тезроқ Йовичга етказила бошлади. Ўйин давомида одатий 4-3-3 схемасига қайта бошланди ва учрашувни жамоа қанотларда Родриго ва Винисиус Жуниор билан якунлади.

Бу тактик схемадан воз кечиш керак дегани эмас. Шунчаки Зидан ўзи учун қўшимча маълумотга эга бўлди. Баъзи рақибларга қарши ўйинда максимал даражада мос келади. Яъни "Реал"га қарши марказда персонал ҳаракат қиладиган рақибга қарши қўл келади. Испанияда бундай жамоалар етарлича топилади. Сержи Бускетс яқинда "Барса" айнан шундай вазиятларда муаммога дуч келаётганидан нолиганди.

Энг муҳими: беш нафар ярим ҳимоячи – Зиданнинг бу мавсумдаги қўллаб кўраётган усулларининг шунчаки охиргиси. ПСЖ билан ўйиндаги гибрид схема, "Барса"ни "Камп Ноу"да прессинг ёрдамида танг аҳволга солиб қўйган марказдаги ромб, рақибдан келиб чиқиб Кроос-Модричнинг Вальвердега шерик сифатидаги ротацияси – буларнинг барчаси "Мадрид"ни универсал жамоага, Зиданни эса ҳозирги кунда Европанинг энг қизиқарли мураббийига айлантиради.


Симеоне кучли рақибларга қарши янги усул ўйлаб топди

Симеоне аксинча компакт жойлашувли 4-4-2 схемасини йўлга қўйди. Бунда тўп рақибга бериб қўйилади. Аргентиналик катта ўйинларда айнан шундай ўйнашда давом этишини яққол намоён қилди. "Атлетико"нинг ушбу мавсумдаги эволюциясининг асосий жиҳати андердогларга қарши ўйинларда қўлланилаётган усуллар, тактик схемалар, тўпга эгалик қилиш (ҳозирча ўйиннинг маълум қисмларида), ва ҳужум структурасининг ўзгача тузилиши.

Катта ўйинларда классика А режаси бўлиб қолади, лекин секин-аста қўшимча, бироз хавфлироқ, лекин самарали усул ҳам пайдо бўляпти. У айниқса "Барса"га қарши ўйинда намоён бўлди (ўйинни ўзгартириб юборди). 

"Атлетико" деярли 4-2-4 схемасида жойлашди. Ҳужумдаги тўртлик рақиб ҳимоясини эсанкиратиб қўймоқда. Ўйин Мората орқали ташкиллаштирилади, у пас бериши учун икки қанотда ҳам вариант пайдо бўлмоқда. Витоло, Корреа, Феликс - уларнинг камида икки нафари орқали ҳужумни ривожлантириш мумкин. 

"Реал" билан ўйин давомида Симеоне ҳам ушбу усулдан фойдаланди. Бу вазиятда Феликс ҳужумни ривожлантиришда орқароқда иштирок этди, Мората қанот футболчилари ҳисобланган Витоло ва Корреадан орқароқда ва тўпни етказиш учун бир йўла иккита варианти бор:

Бу Моратанинг кучли жиҳатларини ишга солишда тўғри қарор. Альваро тўп учун курашиб, уни эгаллагач, танаси ёрдамида рақибдан беркита олади. Шу футболчи кейинги ҳаракати билан аниқ пасни техник томондан ижро эта олади. Шу сабаб бундай вазиятларда Моратага қарши ўйнаш жуда мушкул. Альварони кутиб олиб, унга яқинлашмаслик – ҳужумчи учун зона ва вақт яратиб бериш демакдир; кутиб олиб, курашга кирилсаю, ҳимоячи тўпни олиб қўя олмаса – ҳимояда бўшлиқ пайдо бўлади. Оптимал вариант – курашга кириб, тўпни олиб қўйиш. Лекин энг яхшилар ҳам 10/10 якка курашда қўли баланд келмайди. 

Бундай вазиятларда рақиб тез мослашиши муҳим. Ёки орқароқ қайтиб, рақибни қарши олишга фурсатни пойлаш, ёки таянч ярим ҳимоячини ҳимояга яқинроққа қайтариш зарур, ёки қўшимча ҳимоячини курашга ташлаш. Агар рақиб тезда реакция билдирмаса, "Атлетико", қарши ҳужумни ўтказиб юбориш хавфи остида қолсада, устунликка эга бўлади.

Мухлислари бахтига "Реал Мадрид"да Каземиро бор ва у бундай вазиятларни жуда яхши сезади (ва Зидан, таянч ярим ҳимоячи меҳнатини қадрлайди ва муҳим ўйин охирида,, ҳисоб тенг бўлиб турганда, таянч зона вакилини алмаштириб юбормайди). Шу сабабли Симеоне шогирдларининг жойлашувидаги ўзгаришлар, "Барса" билан ўйинда бўлгани каби сезиларли натижа бермади. 

Бу усул масофада яхши иш беряпти: "Атлетико" катта ўйинларда ҳисобда ортда қолаётиб, аввалгига нисбатан яхшироқ реакция билдирмоқда. "Юве" билан ўйинда 0:2 дан қутулиб қолишди, Маурицио Сарри шогирдларига қарши иккинчи ўйинда ҳам қатор имкониятларга эга бўлишди, "Барселона" билан 1:2ни 3:2га айлантира олишди. Деярли ҳар бир ўйинда ўша усул қўлланилди. 


Куртуа ажойиб спорт формасида

Тибо Куртуа "Реал" дарвозасига аниқ йўлланган сўнгги 40 зарбанинг 36 тасини қайтарди (90%). Ўтказиб юборилган тўпларнинг бири – "Валенсия" билан ўйинда пенальтидан. 1987 йилдан буён илк бор "Мадрид" Ла Лига биринчи даврасидан кейин бор йўғи 12 та гол (уларнинг бор йўғи 9 тасини Куртуа) қўйиб юборди. 

Мусобақадан аввал Зидан бельгияликни жаҳоннинг энг яхши посбони деб атади. Бу ном доимий равишда унинг исми билан бирга айтилиши учун вақт керак албатта. Аммо Суперкубокдан кейин – бу ҳақиқатга жуда яқиндек тасаввур уйғонмоқда. Ҳал қилувчи ўйинда Тибо 6 та сэйв амалга оширди ва пенальтилар сериясида бир зарбани бевосита ўзи қайтаришга эришди. 

Куртуа, агар зарбалар сони ва хавфлилик даражасини инобатга оладиган бўлсак, ўртача 3,6 голдан Зидан жамоасини айнан бельгиялик қутқарган. Ла Лигада фақатгина Айтор Фернандес ("Леванте") ва  Унаи Симон ("Атлетик"⟩ яхшироқ кўрсаткичга эга. Улар 3 та ўйин кўпроқ ўтказишган ва ўз жамоалари даражаси туфайли ҳам дарвозаларига кўпроқ зарба беришади. 

Шу билан бирга Куртуа ўз вақтида дарвозадан чиқиб, ҳимоячиларга ёрдам бериши зарур паллаларда аксарият вазиятларда кеч қоларди. Аммо сўнгги вақтларда Тибо бу борада ҳам кўрсаткичларини яхшилашга эришди ҳамда Ла Лиганинг ўртамиёна дарвозабонидан энг яхшиси бўлишга эришди. 


Вальверде ўзи қилмаган хато учун товон тўлади

Ўйиннинг энг муҳим палласи – Вальверде 115-дақиқада Моратани йиқитиб, рақиб 1-1 вазиятга чиқиб кетишининг олдини олди. 

Бу эпизоднинг икки асосий томони бор. Биринчидан, бу "емаган сомсасига пул тўлаш эди". Ҳужум бундай йўналиш олишига сабаб бўлган хатони Вальверде қилмаганди, у шунчаки шериги хатосидан сўнг ҳимояга қайтишга ва ўша вазият учун энг тўғри йўлни танлашга улгурди (ёдингизда бўлса, Ганага қарши ўйинда шундай ҳаракат билан Луис Суарес ёдда қолганди). Иккинчидан, Вальверде шу учрашувнинг ўзидаёқ кўп бор шериклари хатосини ёпиб кетишга улгурди, ортга қайтиб улгурди. Меҳнаткашлик - Вальверденинг кучли жиҳатларидан бири ҳисобланади. Шунчаки бу вазиятда Феде танлаш имкони йўқ эди.

Яна бир эътиборга лойиқ жиҳат, бу вазиятга Симеоненинг муносабати. Вальверде майдонни тарк этаётганда мураббий уни юпатгандек елкасига уриб қўйди. Ўйиндан сўнг барчаси ойдинлашди: «Бу ўйиннинг энг муҳим эпизоди эди. Мен Вальвердега у ўша вазиятда қилиши керак бўлган ишни бажарганини айтдим. Ўзим ҳам шундай йўл тутардим. Ўйиннинг энг яхши футболчисига аталган соврин унга берилиши ҳам тўғри қарор: Федерико шу вазиятда жамоаси учун ғалабани олиб келди", – деди Чоло. 

Вальверде Симеоненинг бундай сўзларидан ҳайрон қолди (эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи қизил олган вазиятда ўйин тақдири ҳал бўлиб улгурмаганди). Уругвайлик бу ҳақида ўзи сўз очди ва буни атайин қилганини айтди. Сабаби, негадир ҳеч ким бу ҳақида, Диегонинг бу жиҳати ҳақида гапирмаётганди. 

Рейтинг: +22   

Фикрлар

+3   
15 янв 13:54:33
Phycisc
Zidan yana bir bor eng zo'rlardan ekanini isbotladi Ronaldu ketganidan keyin jamoani yaxshi shakllantirdi bo'shliqlarni yopdi. Zizu respect !!
+1   
15 янв 13:10:51
KM7_Real-Madrid
Shuncha narsani erinmay yozganizga qoyil man oʻqigani erinib zoʻrgʻa oʻqib oldim
+1   
15 янв 13:01:25
Muxriddin Turdiqulov
Shunaqa maqolalar kupaysin
   
15 янв 18:33:42
OliVeR KahN
Manbaa: sports.ru
Bizani jurnalistlaga bunaqa taxlilla qilishga hali ancha bor.

Birovni saytidan ogirladilami, xch bomasa manbaasini korsatib qoyila!
   
15 янв 13:01:24
Muxriddin Turdiqulov
Shunaqa maqolalar kupaysin
-1   
15 янв 17:10:00
Fais
MURODJON FC DINAMO SAMARQAND фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Lekin Ranaldoni yomon ha asi kelayapti REAL MADRID shunchaki ZIDAN bularni ajratish mumkin emas
Nma Yozganizzi oziz cundizmi
-1   
15 янв 14:35:18
MURODJON FC DINAMO SAMARQAND
Phycisc фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Zidan yana bir bor eng zo'rlardan ekanini isbotladi Ronaldu ketganidan keyin jamoani yaxshi shakllantirdi bo'shliqlarni yopdi. Zizu respect !!
_-
-1   
15 янв 14:31:47
●☆Toni_Kr8s☆●
Zidan avval kelib birinchi qilgan ishi ichki muhitni yaxshiladi. O'tgan mavsum oxirida ko'p yutqazdi Real chunki keyingi mavsumda kimlar kerakligini bilib oldi Zidan
-1   
15 янв 14:01:08
♔͜͡͡☆͜͜͡ᴋ͜͜͡ ͜͡ɪ͜͡ ͜͜͡ɴ͜͡ ͜͜͡͡ɢ͜͡☆͜͡♔
Shunaqa tahliliy maqolalarni o‘qisam futbolni go‘zallagidan rohatlanaman. Bu taktik kurashlar....
-1   
15 янв 13:29:23
Shuhratbek_0397
Maqola juda zo'r yozilgan ammo tarjima mukammal bo'lmabdi
-2   
15 янв 12:23:00
MURODJON FC DINAMO SAMARQAND
Lekin Ranaldoni yomon ha asi kelayapti REAL MADRID shunchaki ZIDAN bularni ajratish mumkin emas
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг