Зидан Қатардаги ЖЧдан сўнг Франция термаси бошқарувига келади
04 ноя 2022 10:36
Янгиликлар
Зидан Қатардаги ЖЧдан сўнг Франция термаси бошқарувига келади
20 ноябрдан 18-декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатидан сўнг "Реал" собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан Франция терма жамоаси устози бўлади.
"Бир ярим йил аввал Зидан "Реал"ни тарк этганида, Франция терма жамоаси таклифини кутиб, ҳеч қайси клубда мураббийлик қилмаслигини айтганди.
Бугун кутиш тугади: Жаҳон чемпионатидан кейин Францияни Зинедин Зидан бошқаради", – деб ёзди журналист Серхио Валентин Twitter'да.
Зидан 1994 йилдан 2006 йилгача Франция терма жамоасида 108 та ўйин ўтказиб, 31 та гол урган. Терма жамоа таркибида ярим ҳимоячи 1998 йилда Жаҳон чемпиони ва 2000 йилда Европа чемпионига айланган.
Зидан бош мураббий сифатида "Реал" билан уч марта Чемпионлар Лигасини ютган, икки марта Испания чемпиони бўлган.
Мутахассиснинг Мадрид клубини тарк этиши 2021 йилнинг 27 майида маълум бўлган эди. Ўшандан бери Зидан мураббийликка қайтмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар